Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.92K subscribers
15.5K photos
4.08K videos
475 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ўзгача_кун

Бугун, 6 ноябрь – Бефарқлик куни

Яқинларингиз орасида “боқибеғам“лар бор бўлса, уларни табриклашингиз мумкин. Сабаби, бугун айнан уларнинг “касб“ байрами
.

💆‍♂️Баъзан, ҳаётдаги ташвиш, ғам ва кўнгилни ҳира қиладиган ишларга шунчаки бепарво бўлиш ва ғам еявермаслик - инсонни умрини узайтиради.

🧘🏻‍♂️🧘🏻‍♀️Сиз ҳам стресс ва депрессияга тушмаслик учун, бугун бепарво режимни ёқиб олинг!

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 6 ноябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️ Бугун Ерни кучли магнит бўрони қоплайди
 

Соғлиги об-ҳавога боғлиқ одамлар ўзларини заиф ҳис қилишлари ва бош оғриғига дуч келишлари мумкин.

📌Давленияси бор инсонлар ўзларини эҳтиёт қилишлари сўралади.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати-88.pdf
18.6 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 6 ноябрдаги 88-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️ЗАНГИОТА: ЎТМИШИ УЛУҒВОР, ЭРТАСИ НУРЛИ


Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига  биноан, "Тошкент  ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолаларини чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 6 ноябрдаги сонида Зангиота тумани ҳокими  Эркин Рустамовнинг ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижаларига доир  "Зангиота: ўтмиши улуғвор, эртаси нурли" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг қарори билан Мирзаев Зойир Тоирович Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

@haqiqatonline_24
#расман

⚡️⚡️Файзиева Сайёра Мавлоновна Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.

@haqiqatonline_24
#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: ФАРОВОНЛИКНИНГ ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАРИ


Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига  биноан, "Тошкент  ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолаларини чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 6 ноябрдаги сонида Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Зиёдбек Йўлдошовнинг аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича "Тошкент вилояти: фаровонликнинг янги имкониятлари" сарлавҳали мақоласи  эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Янгийўлда сифатсиз уй қурилиши тўхтатилди.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга Америка Қўшма Штатлари Президенти сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик йўллади.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати 0 даражагача пастлаши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, бугун, 7 ноябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️Марказий банк 7 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
#Инфографика

⚡️⚡️Инфляцион кутилмалар – ҳудудлар кесимида

Валюта курсининг ўзгариши, Коммунал хизматларнинг қимматлашиши, Ёқилғи ва энергия нархининг қимматлашиши ўзбекистонликларнинг инфляция бўйича 12 ойдан бери ўзгармай қолаётган энг асосий уч хавотири бўлиб қолмоқда.

Аҳоли орасида энг юқори инфляцион кутилма Тошкент вилоятида —14,8% (+1,1%). Тошкент шаҳрида эса инфляцион кутилма ўтган ойдаги 15,2%дан бирданига 11,6%гача пасайтирилган. Бу бевосита нарх-навонинг ошиши билан боғлиқ.

Бизнес орасида энг юқори инфляцион кутилма Навоий вилоятига кўчиб ўтган — 14,4% (+1,5%). Бу сегментда ҳам Тошкент шаҳрига оид кутилмалар 13,3%дан 12,6%гача, ўтган ойдаги пешқадам Тошкент вилоятидаги кутилмалар эса 14,4%дан 12,7%гача пасайтирилган.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилди.

Бунда:

ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

@haqiqatonline_24
#ярмарка

⚡️⚡️Янгийўл туманидаги “Тинчлик” кичик саноат зонасида “Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси” ўз ишини бошлади

8 ноябарга қадар давом этадиган ярмаркада 10 та тармоқ ва вазирлик ҳамда республиканинг барча ҳудудларидан корхоналар ўз маҳсулоти билан иштирок этишмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятидан – 242 та корхона 1,2 минг турдан ортиқ маҳсулоти билан қатнашмоқда.

Ярмарканинг очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.

📷Жалолиддин ЭСОНОВ

@haqiqatonline_24