Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.42K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#халқаро_саммит

⚡️ТДТнинг навбатдан ташқари саммити бошланди

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мезбонлик қилаётган Туркий Давлатлар Ташкилотининг (ТДТ) навбатдан ташқари саммити Анқарада ўз ишини бошлади. Унда ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари – Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва кузатувчи давлатлар раҳбарлари – Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, шунингдек, Шимолий Кипр Турк Республикаси Президенти Эрсин Татар иштирок этмоқда.

Саммит “Фавқулодда вазиятларни бошқариш ва инсонпарварлик ёрдами” мавзусида бўлиб ўтмоқда. Туркий Давлатлар Ташкилотининг навбатдан ташқари саммити ташкилотга аъзо Озарбайжоннинг таклифига биноан ташкил этилди.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#халқаро_саммит

⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев COP24 саммитида яна қуйидаги таклифларни илгари сурди

👉Ривожланаётган давлатларга иқлим хавфларини аниқлашда халқаро ёрдамни кучайтириш мақсадида иқлим йўқотишларини баҳолаш бўйича халқаро марказ яратиш;

👉Чегараолди сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва дарё экотизимларини сақлаш учун БМТ декларациясини қабул қилиш;

👉Иқлим ўзгаришларига чидамли ўсимликларни яратиш учун генетик ресурслар банки ташкил этиш ва денгизга чиқиш имконияти бўлмаган давлатлар учун агро-инновацион марказ яратиш;

👉Шунингдек, иқлим ўзгаришидан жабрланган шаҳарлар учун тажриба алмашиш мақсадида "Жаҳон иқлим пойтахтлари альянси"ни тузиш ва унинг биринчи форумини Тошкентда ўтказиш таклифи илгари сурилди.

@haqiqatonline_24