Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.9K subscribers
15.3K photos
4.02K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Референдум_2023

⚡️ Пискентлик 102 ёшли II жаҳон уруши фахрийси Анорқул ота Ҳотамов ҳам референдумда иштирок этди.

Анорқул отанинг хонадонига 536-референдум участкаси аъзолари томонидан кўчма қути олиб борилиб, сиёсий иродасини билдиришига шароит яратилди.

@haqiqatonline_24
#референдум

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов Тошкент туманидаги 585-референдум участкасида овоз берди.

@haqiqatonline_24
#референдум

⚡️ Ўзбекистонда референдум ўтган деб ҳисобланадиган даражада овоз берилди

Соат 13:00 ҳолатига 12 млн фуқаро ёки умумий овоз берувчиларнинг 62,24 фоиз референдумда овоз берди.

Бу референдум ўтган деб ҳисоблашга асос бўлади.

Тошкент вилоятида 1 069 924 нафар фуқаро референдумда иштирок этди.

@haqiqatonline_24
#Референдум
#жараён

⚡️⚡️⚡️ Паркент тумани ҳокими референдумда иштирок этди

Паркент туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов ҳам фуқаролик бурчини бажариб, "Истиқбол" маҳалласидаги 468-референдум участкасида овоз берди.

Эслатиб ўтамиз, референдум участкалари бугун соат 20:00 гача ишлайди.

@haqiqatonline_24
#Референдум
#брифинг

⚡️Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 10-Тошкент вилояти округ комиссияси томонидан навбатдаги брифинг ўтказилди.

Унда округ комиссияси раиси Улуғбек Тўхтаев ва комиссия аъзолари ахборот берди.

Вилоят округи ҳудудидаги 958 та референдум участкасида овоз бериш жараёнлари бошланди.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига кўра, округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 1 миллион 790 минг 758 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 52 минг нафари илк бор ушбу сиёсий жараёнда қатнашаётган ёшлардир.

Ҳозиргача округ ҳудудидаги участкаларда рўйхатга олинган овоз берувчиларнинг 50 фоиздан ортиғи референдумга қўйилган масала юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Шу пайтгача округ комиссиясига референдумга оид қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаат келиб тушмаган.

Участкаларда овоз бериш давом этмоқда.

@haqiqatonline_24
#референдум
#ёшлар

⚡️⚡️Чиноз тумани ёшлари ўзларининг конституцион ҳуқуқларидан фойдаланиб, мамлакат келажаги  учун овоз беришмоқда.

@haqiqatonline_24
#референдум

⚡️Юқори Чирчиқ тумани ҳокими референдумда иштирок этди

Юқори Чирчиқ тумани ҳокими У.Атемов Қорасув маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 734-референдум участкасида овоз берди.

@haqiqatonline_24
#референдум
#жараён

⚡️Бўстонлиқ туманида овоз бериш жараёнлари

@haqiqatonline_24
#референдум_натижалари

⚡️⚡️Референдумнинг дастлабки натижаларига кўра, 15 040 055 нафар фуқаро ёки овоз беришда қатнашганларнинг 90,21 фоизи янги таҳрирдаги Конститусияни ёқлаб овоз берди.

@haqiqatonline_24