Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.84K subscribers
15.3K photos
4.01K videos
471 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#янгилик

⚡️⚡️Энди ҳайдовчилик гувоҳномаси билан парвозга чиқиш мумкин бўлади

Янги турдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ички парвозларга чиқиш мумкин бўлади, деб хабар қилмоқда Uzbekistan Airports.

Айни дамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинадиган ҳужжатлар якуний рўйхатини идоралараро тасдиқлаш ишлари якунланмоқда.

@haqiqatonline_24
#янгилик

⚡️⚡️⚡️Эндиликда қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш бўйича имтиёз миллий валютада экспорт қилган тадбиркорларга ҳам амал қилади


@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

⚡️⚡️Ўзбекистонда чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ва органик ўғитлар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

@haqiqatonline_24
#янгилик

⚡️⚡️Uzbekistan Airways ҳам 30% чегирма эълон қилди

Фақат Наврўз муносабати билан

Чегирмалар 21-24 март кунлари амалга ошириладиган маҳаллий парвозларга амал қилади.

@haqiqatonline_24
#янгилик

⚡️⚡️⚡️Telegram Ўзбекистон учун монетизация тугмасини ёқди


Telegram канал эгалари учун расман монетизация дастурини тақдим этди.

Бунда канал маъмурлари ўз каналларида пайдо бўладиган рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизини олишлари мумкин бўлади.

Канал эгалари мукофотларини комиссиясиз ечиб олиши ёки уларни Телеграм рекламалари, коллекция қилинадиган фойдаланувчи номлари ёки Премиум ютуқли ўйинларга қайта инвестиция қилиши мумкин.

Тўлов фақат рақамли криптовалюта – TON’да амалга оширилади. Канал созламаларида статистикани кузатиш мумкин. Янги турдаги реклама пайдо бўлади, уни жойлаштириш учун TON тўланади.
 
Монетизация дастури Россия, Украина, Фаластин, Германия ва Исроилда ҳозирча ишламайди.


@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

⚡️⚡️"Тошкент ҳақиқати" газетаси ва "Nurafshon TV" телеканали ҳамкорликда янги лойиҳага қўл урди

Энди телеканалнинг "Янги кунда яна биргамиз" кўрсатувининг ҳар чоршанба сонида "Тошкент ҳақиқати" вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг ҳафта давомида нашр этилган сонлари таҳлили ҳам ўрин олади.

Ижодий ҳамкорликнинг илк сони бугун, 1 май куни эфирга узатилди.

👉Газетанинг электрон вариантини ўқиш👈

@haqiqatonline_24
#янгилик

⚡️🇺🇿 Ўзбекистонда илк бор Телеграм банки очилиши ва TON криптовалютаси савдо учун бепул бўлиши мумкин

Маълум қилинишича, Телеграм асосчиси Toncoin (TON) криптовалютасини қонунийлаштириш ва Wаллетъга (Телеграм ҳамёнига) киришни очиш масаласини ҳал қилиш учун Ўзбекистонга учиб келган.

ОАВ хабарларига кўра, TON Ўзбекистондаги биринчи қонуний криптовалютага айланиши мумкин. Бундан ташқари, миллий тўлов тизимлари билан интеграциялашган мамлакатдаги биринчи Телеграм банки ҳақида эълон қилиниши кутилмоқда.

@haqiqatonline_24
#янгилик
Республикамизда “Маҳалла сервис компанияси” фаолияти йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 июндаги “Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва қиёфасини тубдан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра тажриба-синов тариқасида республиканинг 208 та маҳалласида “Маҳалла сервис компанияси” фаолияти йўлга қўйилди.

Жумладан, Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани "Ғалаба" маҳалласида ҳам маҳалла сервис компанияси фаолияти ташкил этилди.

Унга кўра, маҳалла ҳудудида компанияга мос янги бино қурилиб, шу ҳудуддаги 10 нафар ишсиз бўлган (дурадгор, сантехник, электрик, пайвадчи, қурувчи, кўчаларни ободонлаштириш учун махсус биригадалар ва бошқа) фуқаролар доимий ишга қабул қилинди.

🌀Мазкур сервис компанияси томонидан маҳаллани ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бепул амалга оширилади, шунингдек 23 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга пуллик хизматлар ҳам кўрсатилади.

@haqiqatonline_24
#янгилик

Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрь, душанба кунидан бошланади.

Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 21 августдаги 321-сонли буйруғида белгиланди.

Академик лицейларда эса янги ўқув йили 4 сентябрь, чоршанба кунидан бошланади.

ЎзА

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

⚡️⚡️Сифатсиз қурилиш сабаб тўхтатиб қўйилган Аграр университети ётоқхонаси қурилишидаги камчиликлар бартараф этилди.


Айтилишича, 400 ўринли ётоқхона биносида сифатсиз бажарилган гипсокартон ишлари буздирилиб, қайтадан металл профиллари билан қотирилмоқда. Барча камчиликлар бир ой ичида бартараф этилиб, фойдаланишга топширилиши режа қилинган.

Аввалроқ, университетда қурилаётшган ётоқхона талабларга жавоб бермаслиги, натижада қурилиш ишлар тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#янгилик

⚡️⚡️Ўзбекистон “Келажак ўйинлари”га мезбонлик қилиш ниятида – Россия ҳукумати раиси ўринбосари

Бу ҳақда Дмитрий Чернишенко “Келажак ўйинлари кубоги йўли 2.0” лойиҳасига бағишланган маросимда гапирди.

Кубок 2025 йилда “Келажак ўйинлари” бўлиб ўтадиган БААга етиб боргунга қадар бир қанча давлатлар, жумладан, Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилади.

У Тошкентдан Жиззахга, у ердан эса Самарқандга боради.

@haqiqatonline_24
#янгилик

⚡️⚡️Ўзбекистонликлар кунига 10 минг қадам юргани учун яна рағбатлантирилади

Бу "Ўзбекистон - 2030" стратегиясини "Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва "яшил" иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги президент Фармонида назарда тутилган.

Ҳужжатга кўра, Экология вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлигига "Бир миллион яшил оила" умуммиллий ҳаракати доирасида бир кун ичида камида ўн минг қадам босиб ўтишни тарғиб қилишни назарда тутувчи платформани ишга тушириш топширилди.

Платформа 2025 йил 1 июнгача ишга туширилиши керак.

Юқори кўрсаткичларга эришган шахсларга "экофаол фуқаро" мақоми берилади. Уларга давлат хизматларидан фойдаланишда, шунингдек, банклардан истеъмол кредити олишда (давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган) 10 фоиз миқдорида чегирмалар тақдим этилади.

@haqiqatonline_24