Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.84K subscribers
15.3K photos
4.01K videos
471 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#муносабат

❗️ Нуробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 нафар бола вафот этди
(видео)

2024 йил 4 июнь куни Нуробод туманида 25 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги КамАЗ пиёдалар ўтиш йўлакчасидан ўтаётган аёл ва унинг 2 нафар вояга етмаган фарзандини уриб юборган. Болалар олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган, аёл шифохонага ётқизилган.

Ҳайдовчи процессуал тартибда ушланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#Ҳо_ким_у 🥊"Кўча" ҳоким 🥊 ⚡️👋🏻Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳокими кўчада фуқарони юзига тарсаки туширган ҳолат кузатув камерасига тушиб қолган. Бу тасвир ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўпчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. 😠Ростдан ҳам…
#Муносабат
Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги аппарат йиғилишида кескин муҳокама қилинган. Туман ҳокими Ф.Юсупов шу ва иш фаолиятида йўл қўйган бошқа камчиликлари учун интизомий жазога тортилган.

Туман ҳокими ҳар бир фуқаро билан хушмуомала ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши, мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши уқтирилди ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйган тақдирда тегишли жавобгарликка тортилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юзда_юрма_юзга_кир
⚡️Ҳайдовчи ухлаб қолиши натижасида автомобиль каналга тушиб кетди

⚠️Бугун, соат 16:00 атрофида Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" автомобиль йўлида "Jetaur" русумли транспорт воситаси каналга тушиб кетган.

🚘Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқарув вақтида ухлаб қолган. Ҳайриятки, у ўз вақтида автоуловдан чиқиб олган. Машинада бошқа ҳеч ким бўлмаган.

☝🏻Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўлда юрганда хушёрликни асло йўқотманг. Зеро, сизни уйда оилангиз кутмоқда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

❗️Чирчиқда Spark каналга тушиб кетди

Кеча соат 20:40 ларда ФВБга Чирчиқ шаҳрида машина “Зах” каналига тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, автомобилни каналдан чиқариб олган.

Автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳайдовчи автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#муносабат

❗️Бўстонлиқ туманидаги уйларда ёнғин содир бўлди

Ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизмати маълумот берди.

Таъкидланишича, кеча, 26 сентябрь куни соат 22:23 да Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Чинор” МФЙ, Ширмонбулоқ кўчасида жойлашган уйларда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ташкилотга хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:30 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 23:10 да қуршаб олинган ва соат 23:55 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 2 та уйнинг тахминан 150 кв.м. майдонда том ва ички қисми ёниб зарарланган. Ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та сув ташувчи автоулов жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

@haqiqatonline_24
#муносабат

❗️Юқори Чирчиқ туманида содир бўлган
йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди

Таъкидланишича, бугун, 30 сентябрь куни соат 07:45 ларда Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган D 014 "Ғазалкент ш. — Чирчиқ ш. — Янгибозор қ. — Жумабозор қ. — Ўртасарой қ. — Нурафшон ш." автомобиль йўлининг 41-километрида жойлашган 14 сонли мактаб қаршисида ҳайдовчи 1998 йилда туғилган М.Н "Cobalt" русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган пиёда 2013 йилда туғилган 14 мактаб ўқувчиси М.А ни уриб юбориб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада пиёдага марказий шифоҳонада биринчи ёрдам кўрсатилган. (Ҳозирда пиёда аҳволи яхшилиги сабабли шифоходан рухсат берилган).

Ҳозирда ҳолат юзасидан Юқори Чирчиқ тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#ЙТҲ ❗️Тошкент вилоятининг Пискент туманида юк машинаси ўтаётган вақтда кўприк қулаб тушди Оқибатда юк машинасининг тиркамаси каналга тушиб кетган. @haqiqatonline_24
#муносабат

❗️Пискентдаги кўприкнинг қулашига юк машинасига ортилган юкнинг меъёрдан ортиқлиги сабаб бўлган

Келтирилишича, Р.Р.га тегишли Howo юк транспорт воситасининг техник паспортига мувофиқ юксиз вазни 26,8 тонна ва тўла вазни 40 тоннани ташкил этади. Ҳужжатлари ўрганилганда транспорт воситасига қум юклангани ва юк хатига асосан қумнинг ҳажми 50 метр куб экани аниқланган. Транспорт воситасининг юксиз вазни 26,8 тонна, устига юкланган қумнинг оғирлиги 80 тонна биргаликда 106,8 тоннани ташкил этмоқда.

Кўприкда оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тақиқловчи ва 8 тоннагача юк билан ҳаракатланиш мумкин эканини кўрсатувчи йўл белгилари ўрнатилганига қарамасдан, ҳайдовчи ушбу чекловларга амалга қилмаган. Бунинг оқибатида ушбу фавқулодда ҳолатнинг юзага келишига сабабчи бўлган.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
❗️Тошкент вилоятида фуқаро ўттиздан ортиқ илонни кўчага қўйиб юборди @haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

❗️Хонадонда боқилаётган илонлар очиқликка қўйиб юборилмаган!


Ижтимоий тармоқларда Янгийўл туманида яшовчи 44 ёшли фуқаро хонадонида 30 га яқин Осиё кобра илонларини сақлаб келганлиги, кейинроқ илонлар очиқликка чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўрганилганда маълумотлар интернетда эълон қилинганидан фарқли эканлиги маълум бўлди.

Яъни 30 га яқин илонлар, ижтимоий тармоқларда айтилгани каби очиқликка қўйиб юборилмаган. Илонларнинг 4 таси боқилаётган жойидан қочиб кетган ва қисқа вақт ичида уларнинг ҳар 4 таси ҳам ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бўлими томонидан терговга текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Якуний натижа бўйича қўшимча равишда ахборот берилишини таъминланади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

❗️Янгийўлда 4 ёшли қизчани зўрлаган эркакдан марихуана топилди

Бу ҳақида Тошкент вилояти ИИББ матбуот котиби Бобур Тўлаганов хабар берди.

@haqiqatonline_24
#муносабат

‼️ Чирчиқ шаҳрида иккита "Матиз" иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Ҳолат юзасидан расмий
муносабат билдирилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 ноябрь куни соат таҳминан 08:00 ларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Алишер Навоий кўчасида хайдовчилар 1989 йилда туғилган Қ.Б ва 1990 йилда туғилган Х.М лар иккаласи ҳам “Матиз" русумли транспорт воситаларида Чирчиқ-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келиб, бир бирига урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида ҳеч қайси ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.

"Мазкур холат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда", – дейилади хабарда

@haqiqatonline_24
#муносабат

⚡️⚡️МАҲАЛЛАЛАР – ДАВЛАТИМИЗНИНГ ЭНГ КАТТА ЗАМИНИ

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига  биноан, "Тошкент  ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолаларини чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 20 ноябрдаги сонида Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Ҳошимовнинг маҳаллаларда "еттилик" учун яратилаётган шароитлар, фаолиятидаги ўзгаришлар ва соҳадаги камчиликлар таҳлили бўйича "Маҳаллалар – давлатимизнинг энг катта замини" сарлавҳали мақоласи  эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24
#муносабат

❗️Тошкент туманида жойлашган цехда ёнғин бўлди

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ФВБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, бугун, 22 ноябрь куни соат 11:43 атрофида Тошкент вилояти Тошкент тумани "Ободлик" МФЙ Ойбек кўчасида жойлашган МЧЖнинг бирига қарашли бинода ёнғин содир бўлган.

Воқеа содир бўлган жойга зудлик билан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасиша қарашли 7 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Экипажлар ёнғин жойига соат 11:50 да етиб бориб, соат 13:30 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

"Ҳозирда содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиши сабабини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ", - дейилади хабарда.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#танқид ❗️Чирчиқ шаҳрида янги ахлат полигони барпо этилмоқдами? Чирчиқ олий танк қўмондолик-муҳандислик билим юртининг орқа ҳудудидаги мана бу ахлатхонага неча баҳо энди? Масъуллар кўрмаганми бу ҳолатни? Ҳолат бўйича мутасаддилардан расмий муносабат кутиб…
#муносабат

ЯНА БИР МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ🔥

Ижтимоий тармоқларда “Чирчиқ шаҳрида янги чиқинди полигони барпо этилмоқдами? ” мазмунидаги хабар бўйича Тошкент вилояти Экология бошқармаси Чирчиқ шаҳар бўлими инспекторлари томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида Чирчиқ шаҳар Лола МФЙ ҳудудидаги ҳокимият заҳирасида бўлган ер майдонига номаълум фуқаролар томонидан ҳар хил турдаги маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаб кетилганлик ҳолатлари аниқланди.

Инспекторлар томонидан шаҳар Ободонлаштириш бўлими ишчи ходимлари ва махсус техникаларни жалб қилиб, ҳудуд чиқиндилардан тўлиқ тозаланди.

Муаммони тезкорлик билан ўрганиб, ижобий ҳал қилган мутасаддиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз👏

@haqiqatonline_24