Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.93K subscribers
15.3K photos
4.02K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#ЙТҲ

Оҳангаронда ЙТҲ натижасида бир киши ҳалок бўлди


⚡️ЙҲХБ томонидан ижтимоий тармоқда тарқалган, Оҳангарон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди.

Таъкидланишича, 2022 йил 15 апрель куни соат 17:40 ларда Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани "А-373-М-39-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш" автомобиль йўлининг 201-километрида "DAF" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган ҳайдовчи йўлнинг кескин бурилишига келганда бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши оқимни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган ва транспорт воситаси ағдарилган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

❗️Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline
#ЙТҲ
#Янгийўл

Янгийўлда юз берган "авария" аянчли якунланди

Бугун, 18 апрель куни Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. ЙТҲ оқибатида икки киши вафот этди, улардан бири 12 яшар бола бўлган. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ хабар берди.

Воқеа соат 06:15 ларда Тошкент вилояти, Янгийўл тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 829-километрида содир бўлган. ЙТҲда ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган У.И. Lada-Largus русумли автомобилида ҳаракатланаётиб, ухлаб қолиши натижасида йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган У.У. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомобилининг орқа томонига тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Lada-Largus автомобили йўловчилари, 1983 йилда туғилган М.О. ва 2010 йилда туғилган О.Ж.лар олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Шунингдек, яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ
#Юқори_Чирчиқ

⚡️Юқори Чирчиқда ҳайдовчи пиёдани уриб, қочиб кетди. Пиёда вафот этган

Юқори Чирчиқ туманидаги “Бектемир-Ғазалкент” йўлининг “Саксонота” маҳалласидан ўтган 32-километрида 1992 йилда туғилган фуқаро «Ваз-2106» автомобилида 1952 йилда туғилган пиёдани уриб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб кетган, дея хабар бермоқда вилоят ИИББ.

Таъкидланишича, пиёда олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Қочишни энг яхши қарор деб билган ҳайдовчи эса қўлга олинган.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

❗️Тошкент вилоятида 2 та Nexia тўқнашиб ариққа тушиб кетди

Янгийўл туманида тўқнашиб кетган Nexia-2 ва Nexia-3 автомобиллари йўл четидаги ариққа тушиб кетган.

ЙТҲ оқибатида иккала автомобил ҳайдовчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.

@haqiqatonline
#ЙТҲ

Ангренда Isuzu русумли юк машинаси тормоз тизимидаги носозлик туфайли бешта енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди

Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 12 декабр куни соат 15:10 атрофида А-373 «М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобил йўлининг 184-километрида содир бўлган.

Юк машинаси ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган 3 та Nexia ва 2 та Cobalt русумли автомобилларга тўқнашган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

❗️Ўрта Чирчиқ туманида 6 машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бунга ҳайдовчиларнинг оралиқ масофани сақламагани сабаб бўлган.

@haqiqatonline_24
#ЙТҲ

❗️"Қамчиқ" довонидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Маълумотларга кўра, кеча, 9 январь куни соат 20:30 ларда Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 225-километрида "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Chacman" русумли юк автомобили ҳайдовчиси, 1988 йилда туғилган Н.И. тезликни оширганлиги сабабли руль бошқарувини йўқотган ва йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб ағдарилган. ЙТҲ натижасида транспорт воситасида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи Н.И. ва йўловчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

@haqiqatonline_24
#Ўзбекистон
#ЙТҲ

❗️Навоийдаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди

Кеча шаҳарнинг И.Каримов кўчасида Volkswagen светофорда тўхтаб турган Matiz’ни ортидан урган.

Оқибатда Matiz’нинг орқа ўриндиғидаги икки фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
#ЙТҲ

❗️Олмалиқда фоторадар ўрнатилган Cobalt ЙТҲга учради

3 июль куни Олмалиқ шаҳри ҳудудидан ўтган йўлда 24 ёшли ҳайдовчи (Россия фуқароси) Lacetti'да оралиқ масофани сақламасдан, ўзидан олдиндаги пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдага йўл бериш учун тўхтаган 34 ёшли ҳайдовчи Ю.Н. (ИИО ходими) Cobalt'ининг (фоторадар ўрнатилган) орқа қисмига келиб урилиб, ЙТҲ содир этган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

❗️Тошкент вилоятининг Пискент туманида юк машинаси ўтаётган вақтда кўприк қулаб тушди

Оқибатда юк машинасининг тиркамаси каналга тушиб кетган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

❗️Олмалиқда 19 ёшли ҳайдовчи "пешеход"дан ўтаётган пиёдани уриб юборди (видео)

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса жориййилнинг 7 октябрдан 8 октябрга ўтар кечаси Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар А.Темур кўчасида содир бўлган.

Таъкидланишича, 2005 йилда туғилган О.Ш Nexia-3’ни бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1974 йилда туғилган У.А.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ натижасида, пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24