Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.84K subscribers
15.6K photos
4.1K videos
477 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Олааа
Бир ой харбий хизматда бўлиб жисмоний тайёргарлик ва жанг сирларини билмадиму, лекин казармани тозалаш, ўринни тахлашни аъло даражада ўргандим. Агар душман хужум қилса қаршилик қилолмаслигим мумкин, аммо казармадаги тозалигу, краватларни кўриб тан бериши аниқ
.
👇🏻👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Олааа
ШОШИБ ҲАР ЁНГА БОҚИБ, КУНДУЗИ ЧИРОҚ ЁҚИБ
тополмайсиз биздаги қоидаларни


Сўнгги пайтлардаги кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган кундузи чироқ ёқиб юриш масаласи юзасидан Ички ишлар вазирлиги бунга тушунтириш бериш мақсадида журналистлар билан очиқ мулоқот ўтказибди.

Унда ИИВ вазири ўринбосари Акрамхон Бобохонов қуйидагича изоҳ берибди:
“Ҳаво ҳарорати +35 градусдан +50 даражагача бўладиган БАА ва Малайзияда транспорт воситалари учун яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш тартиби белгиланган”.

“Бу билан вазир ўринбосари “мана, шундай иссиқ мамлакатларда (яхшиям Африкада бу қоида йўқ экан) ҳам бу қоида бор, нега дод-вой солаяпсизлар?” демоқчи шекилли. Қизиқ, бу давлатлардаги “эномарка” машиналарини ҳам ҳисобга олишганмикин?! Ахир улардаги автомобиллар “ўтда ёнмас, сувда чўкмас”ку (узр, бироз бўрттирвордик). Қолаверса, уларда бу қоида мажбурий эмас экан”.

Шунингдек, вазир ўринбосари ҳайдовчиларнинг кундузи яқинни ёритувчи чироқларини ёқиб ҳаракатланиш талабига риоя қилмагани учун белгиланадиган жарималар миқдорини хорижий давлатларники билан таққослабди:

“Швецияда, миллий валютамизда ҳисобласак, 1 млн 51 минг 836 сўм, Чехияда 732 минг 220 сўм, Эстонияда 1 млн 887 минг 510 сўм, Руминияда 574 минг 829 сўм жарима солинишига сабаб бўлади”.

Олааа, буёғи энди ошиб тушди. Бу давлатларда жарималар шунча бўлиши мумкин, бироқ улардаги аҳоли оладиган ойликларини билишармикан?! Хусусан, Швеция давлати дунёдаги энг кўп ойлик маош тўлайдиган мамлакатлар қаторида мана неча йилдирки, биринчиликни қўлдан бермай келади. Келинг яхшиси, аниқ рақамларга ўтамиз. Ўртача иш ҳақини ҳисоблаганда Швецияда 3855 АҚШ долларини ташкил қилса, Чехияда 980, Эстонияда 978, Руминияда 460 доллар экан. Ўзбекистонда эса, бу кўрсаткич бор-йўғи 235 доллар”.

Учрашувда ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси regulation.gov.uz сайтида бир ойдан ортиқ вақт давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилгани маълум қилинибди. Вазир ўринбосарининг айтишича, лойиҳа билан жами 571 та фуқаро танишган, фақатгина 2 нафар одам кундузи яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш ҳақидаги моддага эътироз билдирган.

“Шундай ҳам дейлик(ишонмасак ҳам). Лекин 33 миллиондан зиёд аҳоли номидан атиги 571 одам фикр билдириши ва буни “жамоатчилик фикри ўрганилди” дейишлари қанчалик мантиққа тўғри келади, ҳайронмиз... Шунчалар аҳоли фикри қизиқ экан, тарғиботни кучайтириш, керак бўлса жойларга чиқиб тушунтиришлар бериш, ҳеч бўлмаса ижтимоий тармоқларда сўровлар ўтказиб, кўпроқ вақт беришса бўларди-ку” дегинг келади-да...

Ҳа майли, кутайликчи... Балки яна ўйлаб кўришар...

Каналга уланиш👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QOrICMAKrJ2Jg
#олааа
Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелоси Президент Доналд Трампнинг Конгресс ва халққа мурожаати ёзилган варaқларни намойишкорона йиртиб ташлади.
Мухбирлар Пелосининг хатти-ҳаракатлари сабабини сўраганда, "Мен барча вариантлар ичидаги энг босиқ йўлни танладим", - деди спикер.

https://t.iss.one/haqiqatonline
#Олааа
Хитойни ҳам забт этган ўзбегимдан айланай 😂😂😂

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Олааа
Вьетнам пойтахти Ханойдаги ошпаз Хоанг Тунг ҳамда унинг жамоаси «коронабургер» тайёрлади.
Нега дейсизми?
Сабаби, ошпаз Хоанг Тунгнинг айтишича, уларда бир ҳазил бор экан. Яъни инсон нимадандир қўрқса, уни истеъмол қилиши лозим.


П.С: Яхши ҳам бизда бунақанги ҳазил йўқ. Бўлмаса, ҳамма жойда "Миллий корона таомлари"ни кўрар эдингизда. 😂😂😂

Бизни кузатиб боринг:👇
https://t.iss.one/haqiqatonline
Админ билан боғланиш:
@mobilmuxbir_bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#олааа

⚡️⚡️Қуён тошбақага ютқазди
(видео)

"Тошбақа ва қуён" эртагида тошбақа тезкор қуённи югуриш мусобақасида ютгани ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Бу воқеа ҳаётда ҳам содир бўлди.

Хитойда ўтказилган ғайриоддий мусобақада тошбақа қуённи ютди.

Ажойиб-а! Иложсиз нарсанинг ўзи йўқлигига яна бир исбот.

@haqiqatonline_24