Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.85K subscribers
15.4K photos
4.03K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#эслатма

❗️ Эртага ОТМларга қабулнинг 1-босқичи тугайди

Бугун — 24 июнь, эртага эса 25 июнь куни соат 23:59 да ОТМ ва профессионал таълим муассасаларига қабулнинг биринчи босқичи тугайди.

Бу дегани шу босқичда ҳужжат топширмаганлар кириш имтиҳонларида қатнаша олмаслигини билдиради.

2-босқичда фақат йўналиш ва ОТМлар танланади.

Эслатма абитуриентлар учун имтиҳонда қатнашиш тўлови 170 минг сўм.

@haqiqatonline_24
#Диққат
#эслатма

⚡️❗️Тошкентда ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларини бузишга рухсат берилган. Фақат...

Адлия вазирлигининг эслатишича, Ўзбекистонда ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда тез ёрдам ёки бошқа махсус хизмат воситаларининг милтилловчи чироқлари ўтиб кетишига йўл қўйиши мумкин.

@haqiqatonline_24
#диққат
#эслатма

❗️Бугун ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни

Бугун талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш якунланади.

Талабалар бугун 23:59 га қадар my.uzbmb.uz сайти орқали хорижий давлатлардаги олий таълим ташкилотларидан ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишни кўчириш бўйича онлайн ариза юборишлари мумкин.

Таъкидланишича, талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

@haqiqatonline_24
#диққат
#эслатма

❗️⚡️Ўқишни кўчириш аризаларини таҳрирлаш бугун соат 23:59 гача узайтирилди.

Тўловни амалга ошириш эса 10 август 10:00 гача.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

❗️Абитуриентлар диққатига! Бугун йўналиш танлашнинг охирги куни

Бугун, 10 август соат 23:59 га қадар абитуриентлар ўзлари танлаган фанлар мажмуасига мос бешта йўналишларни танлашлари мумкин.

Бугун йўналиш танламаган абитуриентлар танловда иштирок этмайди, яъни улар ўқишга кира олмайди. Неча балл олган бўлишидан қатъи назар.

@haqiqatonline_24
#эслатма

❗️ОТМга кирган хотин-қизлар диққатига!

Қонунчиликка кўра, давлат ОТМлари магистратура босқичига контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади.

Бунинг учун хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак.

⚠️Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#эслатма

⚡️⚡️Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига борувчи мухлислар учун жамоат транспорти бепул бўлади

Бугундан юртимизда футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олади.

Давлатимиз раҳбарининг Президентнинг жорий йил 28 майдаги 195-сонли Қарорига мувофиқ шу йил 14 сентябрдан 6 октябрга қадар Тошкент, Андижон ва Бухоро шаҳарларида бўлиб ўтадиган футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионатига аккредитациядан ўтган ва ўйинларга чипта сотиб олган фуқаролар шаҳар жамоат транспортидан бепул фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун сиз аккредитация карталари ёки чипталарни тақдим этишингиз керак.

Шунингдек, Мундиал чипталарига эга бўлган хорижий ва маҳаллий мухлислар учун темир йўл чипталарига 50 фоиз миқдорида чегирмалар жорий этилади.

@haqiqatonline_24
#эслатма

❗️Иш ҳақи миқдори оширилади

2024 йил 1 октябрдан бошлаб:


▪️бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.

▪️бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.

Шунингдек:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#эслатма

❗️​Бугундан субсидия учун аризалар бериш бошланди

Субсидия учун кимга мурожаат қилинади?

Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали(my.gov.uz/oz/service/325) ариза берилади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

❗️Энди жарималар ошган холда келади

2024 йил 1 октябрдан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдори — 375 000 сўм этиб белгиланди.

Ҳайдовчиларга юбориб қўямиз.

@haqiqatonline_24
#эслатма

⚡️⚡️Бугун Green Card учун аризаларни қабул қилиш бошланади

Янги мавсум бугун, 2 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади ва жами 55 мингта Green Card ўйналади.

Дастурда иштирок этиш учун dvprogram.state.gov сайти орқали анкета тўлдириш лозим.

@haqiqatonline_24
#эслатма

❗️ Муддатидан олдин овоз бериш бошланди

Кеча, 16 октябрдан республика бўйлаб сайлов участкалари муддатидан олдин овоз бериш учун очилди.

✔️ Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.

@haqiqatonline_24
#диққат
#эслатма

⚡️Бугун, 1 ноябрдан бошлаб табиий газ учун аҳолига ўрнатилган ижтимоий норма 5 баробарга, яъни 100куб/мдан 500куб/м гача оширилади

Бунда ҳар куба газ учун 650 сўм, агар лимитдан ошса 1500 сўм тўлов белгиланган.

@haqiqatonline_24
#эслатма

❗️Кузги таътил тугади, эртадан барча таълим муассасаларида II чорак бошланади

Мактаб ўқувчилари учун 4 ноябрдан бошланган кузги таътил ниҳоясига етди. Эртага, 11 ноябрдан мактабларда II чорак бошланади.

⚠️
Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь Касаба уюшмаси ходимлари байрами бўлса-да, бу сана дам олиш куни деб эълон қилинмаган. Яъни, эртага одатдагидек дарс жараёнлари бўлади. Шу сабабли, электрон (қоғоз) журналга ҳам ўзгартиришлар киритиш талаб этилмайди.

@haqiqatonline_24
#эслатма

❗️ 1 СОАТДАН СЎНГ "COBALT" УЧУН ШАРТНОМА БЕРИШ БОШЛАНАДИ

Бугун, 22 ноябрь куни  соат 10:00 да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланади.

Автомобилларни харид қилиш учун шартномани
savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали тузишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
#эслатма

❗️Бугун мириқиб дамингизни олинг: Эртадан барча ходимлар учун иш куни

Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига биноан Янги йил байрами муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунининг бугун сўнгги муддати саналади.

Эртадан барча ташкилотларда иш жараёни бошланади.

@haqiqatonline_24
#эслатма

❗️ 1 СОАТДАН СЎНГ "COBALT" УЧУН ШАРТНОМА БЕРИШ БОШЛАНАДИ

Бугун, 7 январь куни  соат 10:00 да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланади.

Автомобилларни харид қилиш учун шартномани
savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали тузишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#эслатма

❗️2025 йил 1 март санасидан бошлаб мопед ва скутерларни “А” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқариш талаб этилади


@haqiqatonline_24
#эслатма

⚡️⚡️Эртадан мактабларда дарс жараёнлари бошланади

2025 йилнинг 13 январидан республикадаги барча мактабларда III чорак дарслари бошланади.

@haqiqatonline_24