Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.87K subscribers
15.4K photos
4.03K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#тақдирлаш

⚡️⚡️Оҳангаронлик ҳуқуқ билимдони муносиб тақдирланди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан ижтимоий тармоқлар орқали "Сиз ҳуқуқингизни биласизми?" танлови ўтказилди. Унда вилоятдаги 1025 та маҳалладан ҳуқуқий билимдонлар иштирок этишди.

Танлов якунига кўра, Оҳангарон шаҳар «Қўрғон» маҳалласида истиқомат қилиб келаётган, ҳозирда 1-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи лавозимида фаолиятини давом эттираётган Ҳидоят опа Хайтматова ғолиб деб топилди.

Ғолибга Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, бошқарма масъул ходимлари ҳамда Оҳангарон шаҳар Адлия мутахассислари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати-72.pdf
13.8 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 21 сентябрдаги 72-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
⚡️Энди тез айнийдиган маҳсулотлар божхона постидан навбатсиз ўтади

Тошкент вилояти божхона постларида гўшт, тирик ҳайвонлар ва тез бузиладиган бошқа маҳсулотларни тезкор тартибда навбатсиз ўтказиш ва шу ернинг ўзида эркин муомалага чиқариш имконияти йўлга қўйилди.

Бу қулайлик тадбиркорларнинг вақтини ва харажатларини тежайди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Супеееер

🔥⚽️"Металлург" футболчиси Марко Миличкович ўз ярим майдонидан "Пахтакор" дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг 10 ойлик ғалабасиз сериясига якун ясади.

Гол шунчаки СУПЕР👏👏🔥

@haqiqatonline_24
Будепешт 2024 олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди

🥉Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси олимпиадани фахрли 3-ўрин билан якунлади. Қўшимча натижаларга кўра жамоамиз  Хитой, Сербия ва Арманистон жамоаларини ортда қолдирди.

🏆Тахталар кесимида: 1-тахтада Нодирбек Абдусатторов 2-ўрин ва кумуш медални, 4-тахтада Шамсиддин Воҳидов 1-ўрин ва олтин медални қўлга киритди.

⚡️Қизларимиз эса жамоавий баҳсларда 12-ўринни эгаллаган ҳолда,  ўзбек аёллари шахматида ҳам тарих ёзишди.

🥈Тахталар кесимида: 5-тахтада Нодира Нодиржонова 2-ўрин ва кумуш медални қўлга киритди.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 23 сентябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#кун_тарихи

⚡️⚡️23 сентябрь - Кузги тенгкунлик куни 

Бутун ерларда, қутблардан ташқари, кун ва туннинг давомийлиги 12 соатга етади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#эслатма

❗️​Бугундан субсидия учун аризалар бериш бошланди

Субсидия учун кимга мурожаат қилинади?

Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали(my.gov.uz/oz/service/325) ариза берилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Ер вақтинча “иккинчи Ой”га эга бўлади

Гравитацион тортишиш натижасида 2024 ПТ астероиди тутиб олинади. У жорий йил 29 сентябрдан 25 ноябргача сайёра билан бирга бўлади. Шу вақт мобайнида астероид Ер атрофида худди кичик Ойдек айланади, сўнгра астероидлар камарига қайтиб кетади.

Олимлар кейинги ғайриоддий ҳодиса 2055 йилда кузатилишини айтмоқда.

@haqiqatonline_24
#статистика

⚡️⚡️Жаҳоннинг бахтиёр мамлакатлари рейтинги янгиланди. Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида етакчи

2024 йилда дунёдаги энг бахтли еттиликдан олтитаси Шимолий Европа давлатлари бўлди. Финляндия кетма-кет ўнинчи йил энг юқори ўринларни эгаллади – умумий балл 7,741, ундан кейин (тартибда) Дания (7,583), Исландия (7,525), Швеция (7,344), Исроил (7,341), Голландия (7,319) ва Норвегия (7,302).


Аҳолининг бахтлилик даражаси энг паст бўлган давлат эса Афғонистон бўлди. Тадқиқотга кўра, унинг 143-ўриндаги 1,721 рейтингини қисман ўртача умр кўриш даражаси пастлиги, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг пастлиги ва, эҳтимол, “Толибон” Афғонистонни эгаллаб олгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Пастки бешликни Ливан (2,707), Лесото (3,186), Серра-Леоне (3,245) ва Конго ДР (3,295) якунлаб турибди.

Ўзбекистон Жаҳон бахтиёрлик рейтингида 43-ўринни эгаллади ва МДҲ мамлакатлари орасида етакчилик қилган. 2023 йилда Ўзбекистон мазкур рейтингда 54-ўринни эгаллаган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

❗️Чирчиқда Spark каналга тушиб кетди

Кеча соат 20:40 ларда ФВБга Чирчиқ шаҳрида машина “Зах” каналига тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, автомобилни каналдан чиқариб олган.

Автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳайдовчи автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси байроғи ва машъаласи Ўзбекистонга топширилди

Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими якунида анъанага кўра навбатдаги шахмат Олимпиадаси мезбонига эстафета тантанали равишда топширилди. Ҳисоб бўйича 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 2026 йил Тошкент шаҳрида ўтказилади.

FIDE президенти Аркадий Дворкович ушбу мусобақа байроғи ҳамда машъаласини Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти Алишер Саъдуллаев ҳамда терма жамоамиз етакчиси Нодирбек Абдусатторовга топширди.

Жумладан, 🇺🇿Ўзбекистон делегацияси 4 та медални қўлга киритди:

Жамоавий баҳсларда:

🥉Бронза медали — эркаклар ўртасидаги терма жамоамиз;


Яккалик баҳсларида:

🥇Олтин медаль — Шамсиддин Воҳидов (4-тахта);

🥈Кумуш медаль — Нодирбек Абдусатторов (1-тахта);

🥈Кумуш медаль — Нодира Нодиржонова (5-тахта).

Қизлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 12-ўринни қўлга киритди ва бу тарихимиздаги энг яхши натижа бўлди.


@haqiqatonline_24
#огоҳ_бўлинг

❗️️Тошкент вилоятида мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди

Ҳолат Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган Ихтисослаштирилган Бухоро мактабида содир бўлган. Айни пайтда, бошқарма ва Олмалиқ шаҳар бўлимида фаолият юритувчи масъуллардан иборат ишчи гуруҳ вазиятни ўрганмоқда.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Тошкент вилоятида қуёш фотоелектр станцияси қурилиши бошланди

Бўка туманида қуёш фотоелектр станциясининг қурилиш лойиҳасига старт берилди.

Лойиҳа қиймати 150 миллион доллар бўлиб, Хитой компанияси томонидан амалга оширилади.

Қуввати 263 мегаватт бўлган фотоелектр станцияси “Бўка” маҳалласида жойлашади.

@haqiqatonline_24
❗️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев лавозимидан озод этилди.

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди.

Шунингдек, Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Беҳзод Мусаев янги лавозимга тайинланди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Беҳзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади
.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар орасида юқори мартабали давлат амалдорлари бор.

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️ 5 нафар вазир лавозимидан кетиши ҳақида ариза ёзди

Булар:

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова;

Маданият вазири Озодбек Назарбеков;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов;

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов;

Адлия вазири Акбар Тошқулов.

Аввалроқ, юқорида номлари тилга олинган амалдорлар жорий йил бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ўз номзодини илгари сургани ҳақида эълон қилинган эди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

@haqiqatonline_24