#ҳамкорлик
⚡️⚡️Оҳангарон туманида Марказий Осиёдаги энг йирик микрочиплар заводи ишга туширилади
Ўзбекистон Германиянинг “Infineon technologies” компанияси билан ҳамкорликда сим-карталар, ID-карталар, пластик карточкалар, маиший техникалар ва автомобиллар учун микрочиплар ишлаб чиқаришни бошлайди.
Бу ҳақда Берлиндаги бизнес форумда “Oʻzeltexsanoat” уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов маълум қилди. Ишлаб чиқариш Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида 2024 йилнинг 1-чорагида бошланиши режа қилинган.
Яъни, Ўзбекистонда рақамли технологиялар, шахсий ахборот алмашинувида ишлатиладиган микроелектроника қисмларини босқичма-босқич маҳаллийлаштиришга қаратилган йирик лойиҳа ҳисобланади.
@haqiqatonline_24

⚡️Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти “АМАНАТ” партияси ҳузуридаги “Жастар рухи” ёшлар қаноти раиси Асетхан Баймурза бошчилигидаги делегация вакиллари Тошкент вилоятига келди.
Меҳмонлар ҳудудда ёшларга яратилган имкониятлар, Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида ўғил-қизлар учун йўлга шароитлар билан танишди.
Делегация аъзоларига амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
Шундан сўнг, навбатдаги манзил Нурафшон шаҳридаги IT парк ва Юқори Чирчиқ туманидаги Аструм академияси бўлди.
Ўзаро мулоқот давомида келгусида ёшлар сиёсати ва ахборот алмашиш, ахборот технологиялари, ишсиз уюшмаган ёшларни бандлигини таъминлаш каби йўналишларда ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Бу бўйича меморандум ҳам имзоланди.
Миразиз Мирсултонов.
Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи.

⚡️⚡️Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлиги
Ўзбекистон Жанубий Корея билан нодир металлар ва мис саноати соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиради.
Бу ҳақда ОКМКда бўлиб ўтган Ўзбек-Корея Нодир металлар ва мис саноати ривожлантириш бўйича халқаро семинарда сўз юритилди.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Корея давлатининг KITECH ҳамда KIRAM институтлари ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда соҳанинг етакчи экспертлари, олимлар, профессор ва мутахассислар, тадқиқотчилар иштирок этишди.
Тадбирда соҳага инновацион ва илмий ишланмалар, замонавий технологияларни жорий этиш муҳокама қилинди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳамкорлик
⚡️⚡️Хитойнинг Чун Син шаҳри ва Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм бизнес форуми бўлиб ўтди.
Бу ҳақда айни пайтда делегация таркибида Хитойда бўлиб турган вилоят ҳокимининг матбуот котиби Беҳзод Кабулов ҳабар берди.
Таъкидланишича, форумда Хитойнинг 180 та корхонаси иштирок этган.
Форумда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев нутқ сўзлаб, хитойлик тадбиркорларни Ўзбекистонда, хусусан, Тошкент вилоятида бизнес бошлашга таклиф қилди.
Шунингдек, Зойир Мирзаев бугун Тошкент вилоятида 380 дан ортиқ Хитой билан ҳамкорликда фаолият юритаётган корхона мавжудлигига эътибор қаратди. Мамлакатимизда тадбиркорлар, хорижий сармоядорлар учун яратилган шароитларга тўхталди.
– Мазкур форум ва умуман Хитой билан қиймати 1,3 миллиард долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда, – дейилади хабарда.

⚡️⚡️Тошкент вилоятининг Пискент ва Хитойнинг Бочжоуси биродарлашган шаҳарларга айланди
Хитойда бўлиб турган Зойир Мирзаев Бочжоу шаҳри расмийлари билан учрашувлар ўтказди.
Бочжоу Хитойнинг фармацевтика, туризм ривожланган мегаполиси ҳисобланади.
Вилоят раҳбари хитойлик тадбиркорларни Тошкент вилоятига таклиф этиб, ўзаро фойдали бўлган ҳамкорликка чақирди.

⚡️⚡️Оҳангарон туманида Хитой билан ҳамкорликда Ўрта Осиёдаги биринчи хусусий аэродром қурилади
Шэньчжэн шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Хитой бизнес форумида Оҳангарон туманида хусусий аэродром қуриш бўйича келишувга эришилган.
Аэродром туманнинг “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудида юз фоиз Хитой капитали иштирокида қурилади. Марказий Осиёда ягона бўлган мазкур хусусий аэродромни қуриш ишлари жорий йилнинг иккинчи ярмида бошланиши режалаштирилган.
Лойиҳа қиймати 380 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

⚡️⚡️Мирзиёев ва Лукашенко ҳозирга қадар нималар ҳақида келишиб олишди
➖Соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик соҳалари белгилаб олинди.
➖Беларус ва Ўзбекистон қўшма ташқи савдо компанияси тузади.
➖Парламентлар, ҳукуматлар, вазирлар ва минтақалар даражасидаги алоқаларни фаол давом эттирилади.
➖Халқаро тузилмалар доирасида ўзаро ёрдамни давом эттириш муҳим.
➖Ўзбекистонда БEЛАЗ автомашиналарни биргаликда ишлаб чиқариш ташкил этилади.
➖Товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард доллардан ошириш чора-тадбирларини муҳокама қилинди.

⚡️⚡️Ўзбекистонликлар Қатарга ҳам бориб ишлаши мумкин бўлади
Қатар меҳнат вазири Али бин Самиҳ ал-Марри ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев шу масалани муҳокама қилди.
Учрашувда Қатарга ишчи кучини жалб этиш, уларни тайёрлаш ва уюшган тарзда юбориш масалаларига эътибор қаратилди.
Қатар вазирининг таъкидлашича, мамлакатида айни вақтда тиббиёт, таълим, IT, маҳсулотларни саноат усулида қайта ишлаш, меҳмонхона хизмати ва ОАВда хорижлик ишчи кучига талаб юқори.

⚡️⚡️Хитой ва Тошкент вилояти ўртасида 1,8 млрд. долларлик ҳамкорлик келишуви имзоланди
Хитойнинг Хэбэй провинцияси маъмурий маркази Ухан шаҳрида бўлиб турган Зойир Мирзаев бошчилигидаги Тошкент вилояти делегацияси Хитой билан ҳамкорлик келишувини имзолади.
Унга кўра, қиймати дастлабки босқичда 200 миллион, тўлиқ ишга тушгач эса қарийб 1,8 миллиард АҚШ доллари бўлган мазкур лойиҳа қуёш, шамол ва гидро энергетикаси ишлаб чиқаришни назарда тутади.
Хитойнинг "Baibuting group co. ltd" компанияси Оҳангарон туманида яшил энергия йўналишида йирик лойиҳани амалга оширади.
Компания раҳбари Мао Ёнг Ҳонг мазкур йирик лойиҳа ҳақида фикр билдириб, уни амалга оширишда Хитойнинг 10 дан ортиқ бошқа компаниялари ҳам қатнашишини таъкидлади.
Лойиҳани бошлаш учун Оҳангарон туманидан 2 минг 600 гектар ер майдони танлаб олинган. У 2 ГВт энергия ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда Тошкент вилоятида Хитой капитали иштирокида 722 та корхона фаолият юритмоқда.

⚡️⚡️Қирғизистонда қирғиз-ўзбек автозаводи тантанали очилди
Тантанали маросим Қирғизистон ва Ўзбекистон президентларининг онлайн иштирокида бўлиб ўтди.

⚡️⚡️Оққўрғон туман ҳокими хитойлик инвесторлар билан учрашди
Бугун, 13 сентябрь куни Оққўрғон туманига Хитой Халқ Республикасидан бир қатор делегация вакиллари ташриф буюрди. Меҳмонларни туман ҳокими Тўра Боболов кутиб олди. Икки томон келгусида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилишди.
Учрашув давомида Оққўрғон туманида амалга оширилиши режалаштирилаётган янги йирик лойиҳалар доирасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Бир сўз билан айтганда, икки давлат ўртасидаги муносабатларни жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди.

⚡️⚡️Ўзбекистон ва Россия Чирчиқдаги технопаркда қоғоз, плёнка ва декоратив пластмасса ишлаб чиқарадиган қўшма корхона очди
Лойиҳанинг умумий қиймати 130 млн рубль бўлиб, корхонада 50 та иш ўрни яратилди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг йиллик таннархи 80 млрд. сўмга баҳоланмоқда.
Ҳар йили заводда 250 минг квадрат метр маҳсулот ишлаб чиқарилади, унинг салмоқли қисми хорижга сотилади.