#диққат
#огоҳ_бўлинг
❗️Ижтимоий тармоқдаги фирибгарлардан сақланинг!
Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ва “Фейсбук” ижтимоий тармоқлари ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда гўёки "Moliyaviy Maslahatchi" номли мазкур канал пулга муҳтож инсонларга ёрдам беради дея таъкидланиб, Интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган хабарларга ИШОНМАНГ. Ушбу хабарлар ЁЛҒОН!
⚠️ Ўзингиз ва яқинларингизни фирибгарлар тузоғига тушиб қолишидан ҳимоя қилинг!
@haqiqatonline_24

❗️Ис гази ҳамда ёнғин хавфидан огоҳ бўлинг!
Ўзбекистонга совуқ кунлар кириб келди, 11-13 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари −20 даражагача пасаяди.
Хонадонларни иситишда ўзингиз ва оила аъзоларингизни ис гази ҳамда ёнғин хавфидан ҳимоя қилиш учун қуйидагиларга риоя қилинг:
➖ носоз, қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланманг, стандарт талабларига жавоб берадиган иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг йўриқномасидан фойдаланинг;
➖ иситиш печлари ва улар дудбуронларининг созлиги, қувурларнинг ҳар хил маҳсулотлар билан беркилиб қолмаганлигини кўздан кечиринг;
➖ газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
➖ хонани вақти-вақти билан шамоллатиб туринг;
➖ иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;
➖ газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шлангалар орқали уланишга йўл қўйманг;
➖ ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;
➖ иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламанг.

❗️Қизамиқ авж олмоқда: бир ёшга ҳам тўлмаган икки бола касалликдан вафот этди
Қозоғистон Республикаси бош санитария шифокори Айжан Эсмагамбетова 28 декабрь куни Сенат йиғилишида Қозоғистонда қизамиқдан болалар ўлими билан боғлиқ иккита ҳолат ҳақида маълум қилди.
Журналистлар Қозоғистонда қизамиқ билан касалланиш билан боғлиқ вазият қандай ва ўлим ҳолатлари кузатилганми, деган саволни беришган.
«Иккита ўлим ҳолати қайд этилди — Остона ва Шарқий Қозоғистон вилоятида. Булар бир ёшгача бўлган болалар, яъни улар эмлаш ёшига этмаган», дея жавоб берди Айжан Эсмагамбетова.
Бош санитар шифокорнинг сўзларига кўра, қизамиқ билан касалланган болалар орасида оғир аҳволда қолаётганлари ҳам бор.
Аввалроқ, қўшни Қирғизистон ва Қозоғистон Республикаларида болалар орасида қизамиққа чалиниш ҳолатлари кўпайгани хабар қилинганди.

❗️ Ўзбекистонда февраль ойидаги магнит бўронларининг энг юқори чўққилари маълум бўлди
Февраль ойида кучли магнит бўронлари бўлган бир неча кун бор. Энг юқори кунлар қуйида келтирилган:
• 4 ва 5 февраль - кучли магнит бўрони;
• 16 февраль – кучли магнит бўрони;
• 23-24 февраль - ўртача магнит бўрони.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#огоҳ_бўлинг
❗️Андижон, Фарғона ва Тошкентдаги дорихоналарга қалбаки "Зодак", "Анаферон" ва "Витамин В6" етказиб берилгани маълум бўлди
ДХХнинг Наманганда ўтказган тезкор тадбирида “Зодак”, “Анаферон”, “Хилак Форте” ва “Витамин В6” номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходимининг фаолиятига чек қўйилди.
Маълумотларга кўра, у ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери мазкур "бизнес" билан шуғулланиб келган. Тайёрланган дори воситаларини эса Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги дорихоналарда сотилган.
Сифатсиз ва қалбаки дорилардан эҳтиёт бўлинг!

❗️Ўзбекистон дорихоналарида қалбаки “Имудон” дориси тарқалди
Швейцариянинг Аббот компанияси Ўзбекистон Адлия вазирлигига маҳаллий компания шунга ўхшаш контрафакт дори ишлаб чиқараётган “Имудон” савдо белгисини ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилди.
Адлия вазирлиги томонидан мамлакатимиздаги кўплаб дорихоналарда қонунбузарлик ҳолатлари аниқланди.

❗️ Ўзбекистонда тақиқланган манбаа ва контентларнинг янгиланган рўйхати
Олий суд томонидан 2019-2024 йилларда интернет тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбаа ва контентлар (материаллар) рўйхати эълон қилинди.
Қайд этилишича, тақиқланган манба ва контентлар (материаллар) рўйхати Олий суднинг расмий веб-сайтида мунтазам равишда янгиланиб, эълон қилиб борилмоқда.

❗️Санэпидқўмита фуқароларни автомобил йўллари ёнидан тарвуз ва қовун сотиб олмасликка чақирди
Қайд этилишича, улар чиқинди газлардан саломатлик учун зарарли заҳарли моддаларни ўзлаштиради.
Бундан ташқари, диетологлар аҳолига уларни оч қоринга ёки 17:00-19:00 дан кейин истеъмол қилмасликни тавсия қилишди, чунки кечқурун углеводли овқатларни истеъмол қилиш инсулин даражасининг ошишига ва ёғларнинг тўпланишига олиб келади.

❗️Фирибгарлар интeрнeтда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги номидан эълонлар тарқатмоқда
Эълонларда тeлeфон ҳамда банк карта рақамингизни бeришингиз ҳам сўралади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бундай фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирди:
⚠️“Шу каби эълонларга кўзингиз тушса асло улар билан боғланманг! Банк карта рақамингиз ва тeлeфонингизни ёзманг. Ушбу эълонларда кeлтирилган иловаларга ҳам кирманг!”

❗️Эртага Ерни кучли магнит бўрони қоплайди
Прогнозларга кўра, 13-14 сентябрь кунлари Ер юзини магнит бўрони қоплайди.
Об-ҳавога таъсирчан одамлар ўзларини ёмон ҳис қилишлари, бош оғриғи ва кайфиятлари ўзгариши мумкин. Шу сабабли об-ҳавога таъсирчан инсонлар соғлиқларига эътиборли бўлишлари керак.
⚠️Яқинларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг!

❗️️Тошкент вилоятида мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди
Ҳолат Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган Ихтисослаштирилган Бухоро мактабида содир бўлган. Айни пайтда, бошқарма ва Олмалиқ шаҳар бўлимида фаолият юритувчи масъуллардан иборат ишчи гуруҳ вазиятни ўрганмоқда.

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#огоҳ_бўлинг ❗️️Тошкент вилоятида мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди Ҳолат Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган Ихтисослаштирилган Бухоро мактабида содир бўлган. Айни пайтда, бошқарма ва Олмалиқ шаҳар бўлимида фаолият юритувчи масъуллардан иборат…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM