Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.69K subscribers
15.5K photos
4.06K videos
473 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
Ёпиқ турган қозон яна очилмоқда...

🙆🏻‍♂️Хонанда Ботир Қодировни жияни сифатида тан олган Ҳалим Жўраев энди қариндошликдан тоняпти. Қолаверса, Ботирнинг марҳум онаси шанига ҳақоратомуз гапларни гапирибди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
Хитойда 5 минг километр масофадан туриб операция ўтказилди

😧Хитойлик шифокор бемордан 5000 километр узоқликда туриб, унинг ўпкасидаги хавфли ўсмани олиб ташлади.

🦾Операцияда Хитойнинг “MEDBOT” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган робот-жарроҳдан фойдаланилган.

☝🏻Бу келажакда бутун дунё бўйлаб мураккаб операцияларни бошқа давлатдан туриб ўтказиш имконини беради

@haqiqatonline_24
#ана_холос

❗️Оққўрғон туманидаги савдо дўконида 1 265 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оққўрғон туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Б.У.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида умумий баҳоси 85,4 млн сўм бўлган 7 турдаги жами 1 265 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
#Ана_холос
Бокс 2028-йилги Олимпиада ўйинлари дастурига киритилмайдиган бўпти.

Каналимиз орқали 2028 ёзги Олимпиада ўйинларида ўтказиладиган спорт турлари орасида бокс киритилмагани ҳақида хабар берган эдик.

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) IBA раҳбари Умар Кремлёв номига мактуб юборибди. Унда федерациядаги ислоҳотларда муаммолар борлиги ва бокс 2028 йилги Олимпиада дастурига ҳозирча киритилмаслигини маълум қилган.

"Бокс ҳозирда 2028 йили Лос-Анжелесда ўтказиладиган Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган", - дейилади хатда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
«Фестиваллар ўтказиш кўчани асфальт қилишдан муҳимроқ» — Маданият вазири

Озодбек Назарбеков инсон маданиятига таҳдид бостириб келаётган вақтда бундай фестивалларга 3−5 млрд сўм ишлатиш, инсон келажагини асраб қолишда жуда муҳимлигини таъкидлади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
Дунёдаги энг семиз одам Халид Ибн Муҳсин Шаар 6 ойда 532 кг вазн ташлаб, 68 кг.гача тушган. Унинг вазни 600 кг.дан ортиқ бўлган.

Озмоқчи бўлган танишларга юбориб қўямиз

@haqiqatonline_24
Audio
#Ана_холос
Ижтимоий тармоқлар орқали
Миллий тикланиш демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Отабек Жиянбаевга тегишлилиги айтилаётган аудио тарқалмоқда.

Аудиода Жиянбаев маҳаллийчилик қилиб, вилоятликларни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаган ва депутатликка фақат тошкентлик, Тошкент шевасида тоза гапира оладиган номзодларни тасдиқлашини маълум қилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
Нархи қанча фаросатни, айтинг?

Қашқадарё вилояти, Нишон тумани Солиқ инспекцияси ходимлари 2-синф ўқувчиларидан солиқларни тўлаб қўйишни талаб қиляпти.

@haqiqatonline_24
#Ана_холос

❗️«Ҳар бир ходимга кунига 20 тагача протокол» – Тошкент вилоятида ЙҲХХ ходимларига мажбурий «план» қўйилаётгани айтилмоқда.

Маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда ходимларга жарима ёзиш бўйича мажбурий “план” қўйилмоқда, жарималар ҳисобидан бериладиган устамалар миқдори 10 баробаргача камайган, чораклик мукофот пуллари эса берилмаяпти. Исми сир қолишини сўраган ходим, даъволарининг исботи сифатида Тошкент вилоятида хизмат ўтаётган ЖХХ ЙҲХБ ходимларига Телеграм мессенжери орқали берилган топшириқларни тақдим қилган.

Ҳолат бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз!

@haqiqatonline_24
#ана_холос

❗️Сузиш учун ажратилган 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ "оқиб кетди"

Ўзбекистон сузиш федерацияси мансабдор шахслари томонидан сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан терма жамоа аъзоси бўлмаган, аслида Федерация Бош котиби А.Г.нинг оила аъзолари бўлган Н.Г., М.Г ва бошқа жами 15 нафар фуқароларни Туркия давлатига дам олишга юборилиб, 405 млн. сўм маблағ талон-торож қилинган.

Шунингдек, амалда ўтилмаган ўқув - машғулот йиғинлар учун сохта буйруқлар асосида 458 млн. сўм маблағлар ўзлаштирилган.

Бундан ташқари, Федерацияга халқаро мусобақа ва ўқув машғулотлари ўтказиш учун ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд. сўм маблағлар мақсадсиз сарфланиб, талон-торож қилинган.

Аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда —
Бош прокуратура.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
❗️Энди қизлар йигитларни "шантаж" қила бошлади.

💰Бухорода 19 ёшли қиз 26 ёшли эркак билан жинсий алоқада бўлган видеосини яқинларига тарқатиб шарманда қилиш билан таҳдид қилиб $5000 сўради

🤦🏻У йигитини ўзи билан ишқий муносабатга киришган видеоларини қариндошларига кўрсатиш билан қўрқитиб, $5000 талаб қилган. Қиз йигитидан айтилган миқдордаги пулни олаётган вақтида қўлга олинган.

☝🏻Йигитларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, эҳтиёт бўлишсин.

@haqiqatonline_24
#Ана_холос
💵Салкам 1 миллиард сўмга авторақам сотилди. Бу Ўзбекистон тарихида рекорд натижа.

2024 йилнинг энг қиммат авторақами сотилди. Сотувга қўйилган 01 888 BBB авторақами 965 миллион 250 минг сўмга баҳоланди.

Дастлаб 337 миллион 500 минг сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган бу авторақамнинг нархи аукцион тугаш вақтига қадар 965 миллион 250 минг сўмгача кўтарилган.

Бунгача сотилган энг қиммат авторақамлар:

2022 йилда50 777 ZZZ давлат рақами 669 млн сўм;

2023 йилда01 777 RRR автомобиль рақами 893,97 млн сўмга сотилган.

@haqiqatonline_24
#ана_холос

❗️Метан нархи 5500 сўмга кўтарилиши, электр энергияси, ичимлик суви ва пропан нархи хам ошиши кутилмоқда

2025 йил 1 апрелдан электр энергияси нархи 24 фоиз, газ 36 фоиз, пропан 25 фоиз, метан 39 фоизга оширилиши белгиланган. Жумладан, электр ва газ нархлари ўсишининг ўзи инфляция даражасини 1,8 фоизгача кўтариб юбориши кутилмоқда.

@haqiqatonline_24
#ана_холос

❗️1 февралдан тезюрар поездлар учун чипта нархи  яна оширилади

“Афросиёб” поездлари чипта нархлари 20-25% га, “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездлари чипта нархлари 30% га оширилмоқда.

Хусусан, “Афросиёб” поездлари чипта нархлари қуйидагича:

Тошкент — Бухоро
VIP – 994 000 сўм
Бизнес – 751 000 сўм
Эконом – 484 000 сўм
Тошкент — Қарши
VIP – 854 000 сўм
Бизнес – 634 000 сўм
Эконом – 406 000 сўм
Тошкент — Самарқанд
VIP – 619 000 сўм
Бизнес – 450 000 сўм
Эконом – 294 000 сўм.

@haqiqatonline_24
#ана_холос

❗️Мактаб ва боғчалардан олинган ош тузи намуналарнинг ҳар учтадан биттасида ёд миқдори талабга жавоб бермаслиги аниқланди


Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева маълум қилди.

"Қадоқларга ёдланган ош тузи деб, аслида ёдланмаган техник туз солинаётган ҳолатлар ҳам бор
", – дейди Сенат раиси.

@haqiqatonline_24
#ана_холос

❗️Бир йилда 45 мингга яқин мактаб ўқувчиларининг ота-оналари жавобгарликка тортилди

Ўтган йилнинг февраль ойидан ҳозирга қадар Миллий гвардия инспектор-психологлари томонидан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик) бўйича 44450 та қоидабузарлик аниқланган.

Қайд этилишича, аниқланган барча ҳолатлар бўйича маъмурий жазо чоралари қўлланилиши таъминланган. Бундан ташқари, ўз фарзандларини мактабга юбормаган ота-оналарга 175 мингга яқин огоҳлантириш хатлари ёзилган.

Таъкидлаш жоизки, МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш тарзидаги жазони назарда тутади.


@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб келинаётган 43 вагон картошка
чириди

Қозоғистонлик тадбиркорлар январ ойида уни Ўзбекистонга сотган, юк Тошкент шаҳрига йўл олиши керак эди. Бироқ чегара постида у фитосанитар текширувдан ўтказиш учун тўхтатилган. Сабзавотлар 10 кундан ортиқ вагонда қолиб кетгани сабабли картошка музлаб, яроқсиз ҳолга келган.

Бир вагонда 68 тонна сабзавот бўлган. Улар ҳатто жониворлар учун ҳам яроқсиз ҳолга келган.


Зарар кўрган бешта компания вакиллари амалдорларни судга бериш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, январ ойи ўрталарида Қозоғистон шаҳарларида картошка нархи кескин ошди — 455 тенгегача. Вазиятга жавобан ҳукумат маҳсулот экспортига вақтинчалик тақиқ қўйди ва савдо воситачилари билан ҳисоб-китоб қилишни бошлади.

@haqiqatonline_24