#Диққат
⚡️ЭРТАГА "COBALT" УЧУН ШАРТНОМА БЕРИШ ОЧИЛАДИ
UzAM шартномаси куйиб сотилмай қолган Cobalt автомобилларини қайта сотувга чиқишини эълон қилди
Бир неча кун муқаддам Cobalt автомобили учун 25 минг дона шартнома очилганди. Сайт тайинли ишламасада ушбу шартномалар тузиб бўлингани айтилганди. Маълум бўлишича, шартнома олганларнинг катта қисми шартнома пулларини тўламаган. Натижада UzAM яна бир марта шартномалар очишга мажбур бўлмоқда.
Шартнома бериш 5 июль, Жума куни соат 10:00 да онлайн сотув жараёнлари бошланади.
Автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.
@haqiqatonline_24

#об_ҳаво
❗️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 5 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

❗️Бугун Ўзбекистон 10 балллик экстремал ултрабинафша нурланиши билан қопланади
• 12:00 дан 14:00 гача кўчага чиқмасликка ҳаракат қилинг;
• Очиқ ҳавода ёпиқ кийим, шляпа ва кўзойнак тақинг.

#хушхабар
⚡️⚡️Эндиликда боғча директорларига ҳам менежерлик сертификати учун 30 фоизлик устама жорий қилинади
Мактаб директори ва ўринбосарларига жорий қилинган тартиб боғча директорларига ҳам татбиқ қилинадиган бўлди. Бу бўйича 2024 йил сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

#фирибгарлик
❗️Паркентда 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Паркент туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ж. фуқаро Б.А.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банки филиалида ишловчи танишлари ёрдамида 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, эвазига 10 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

#кун_фотоси
Ўлимнинг оқ қораси бўлишини билардингизми?
Илгари бобо-бувиларимиз сафарга чиқаётганларга "Оқ йўл" тилашарди. Ҳозир мутасаддилар йўлга отланганларга шуни тилашяптими?
Суратда Ўрта Чирчиқ тумани "Номданак" МФЙ ҳудудидан чиқаверишда ўрнатилган арка...

#Тезкор
⚡️Овоз бериш жараёни ўн кунга қисқартирилди
Энди ташаббусли бюджет жараёнида овоз бериш босқичи 10 кун давомида ўтказилади (авваллари 20 кун эди).
Шунингдек, овоз бериш босқичидан аввал 7 кун давомида тарғибот босқичи ўтказилиб, ташаббускорларга ўз лойиҳаларини "реклама" қилиш имконияти берилади.

#ана_бўлмаса
⚡️⚡️UzAuto Motors сайти киберҳужумга учради
Маълумотларга кўра, бугун компания сайти орқали 14 250 дона Chevrolet Cobalt хариди учун онлайн контрактация тузилган.
14 209 та тузилган шартномалар One ID тизимида рўйхатдан ўтган ва улар 1 та дан кўп бўлмаган автомобиль учун шартнома тузган жисмоний шахсларга тўғри келади. 41 та шартнома юридик шахслар улушига тўғри келди.
Онлайн контрактация жараёнида UzAutoSavdo тизимида 5 000 дан ортиқ киберҳужум амалга оширилди. УзАуто Моторс мутахассислари томонидан уларнинг олди олинди. Автомобиль хариди учун контрактация жараёни мобайнида УзАвтосавдо платформаси фаолиятида узилишлар кузатилмади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
❗️2024-2025 йилги қабул жараёнида магистратура мутахассисликлари учун имтиҳонлар ўтказилмайди
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги брифингида маълум қилинди.
Талабгорлар диплом балли ва чет тили сертификатлари асосида қатъий сараланади. Аввал диплом балл, кейин чет тили сертификати устунлиги кўриб чиқилади.

Тошкент ҳақиқати 49.pdf
12.3 MB
#матбуот
📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 6 июлдаги 49-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.
@haqiqatonline_24
📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 6 июлдаги 49-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.
@haqiqatonline_24
#халқаро
⚡️ Эрондаги президентлик сайловларида Масуд Пезешкиан ғалаба қозонди
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Пезешкиан 16,384 миллион овоз олди. Бу умумий овознинг камида 53,6 фоизи.
@haqiqatonline_24
⚡️ Эрондаги президентлик сайловларида Масуд Пезешкиан ғалаба қозонди
Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Пезешкиан 16,384 миллион овоз олди. Бу умумий овознинг камида 53,6 фоизи.
@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_Муборак
Бугун, 6 июль - «Долларнинг туғилган куни»!!!
1785 йил 6 июль кунидан АҚШ конгресси янги пул бирлиги - АҚШ долларини чиқаришга расман рухсат берилган.
Бугунги туғилган кун билан долларни жуда яхши кўрувчи унинг фанатларига видеони юбориб қўямиз)😁

#даҳшат
❗️Навоийда вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлади. Жиноий ишни тергов қилаётган терговчи ҳам қизни Тошкентга чақириб, у билан жинсий алоқа қилган
15 ёшли қизни Навоийдаги музқаймоқ шохобчаси ертўласида бир неча болалар зўрлаб, ғайритабиий усулда жинсий алоқа қилган. Бошқа бир бола эса уни номаълум жойга олиб кетиб, ўша ерда бир неча маротаба жинсий муносабатда бўлган. Ҳодиса юзасидан қўзғатилган жиноят ишида терговчи бўлган ИИБ ходими эса, қизни Тошкентга чақириб, у билан жинсий алоқа қилган.
Манбаларга кўра, ҳозирда терговчи қамоққа олинган. Иш юзасидан беш йигитга турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Уларнинг 3 нафари вояга етмаган. Ҳозирда ушбу вояга етмаган қизни яна уч йигит зўрлагани ҳолати юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

#ДИҚҚАТ
❗️Электр хисоблагичлар кўп ёзиб юбораётган ҳолатлар аниқланибди
Счётчикларга қараб текшириб қўйинглар

⚡️❗️Юртимизда 7 ва 8 июль кунлари соат 12:00 дан 16:00 гача УВ нурланиш индекси хавфли 10 баллни ташкил қилиши мумкин.
Қуёшнинг зарарли нурларидан қандай ҳимояланиш керак:
• қуёшга чиқмасликка ва кўпроқ суюқлик ичишга ҳаракат қилинг;
• кўпроқ сояда қолинг ва ёпиқ кийим кийинг;
• қуёшдан сақлайдиган кўзойнак ва шляпа ёки соябон кийинг;
• қуёш кремидан фойдаланинг

#қабул_2024
❗️Қарийб 90 минг абитуриентнинг аризаси бекор қилинди
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида иштирок этиш учун жами 894 минг 279 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган ва рўйхатдан ўтиш талабларини тўлиқ бажарган 805 минг 688 нафар абитуриентга тест синовларида иштирок этишга рухсат берилган. Бу 2023 йилда – 948 минг 486 нафар эди.
Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Агентлик маълумотига кўра, абитуриентларнинг 52,4 фоизини хотин-қизлар, 47,6 фоизини эркаклар ташкил қилган. 60,7 фоиз абитуриент эса тест синовида иштирок этиш учун белгиланган тўловдан озод этилган.
Шунингдек, агентлик доимий яшаш ҳудуди бўйича энг кўп рўйхатдан ўтган абитуриентлар бўйича ҳам маълумот берган. Унга кўра, энг кўп Самарқанд вилоятида 95 979 нафар, Қашқадарё вилоятида 92 636 нафар, Фарғона вилоятида 79 808 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

#тавсия
⚡️⚡️Дори-дармон қабул қилиш бўйича муҳим тавсиялар
✅Дори-дармон воситалари ўрнига имкон қадар доривор гиёҳлардан тайёрланган дамламалар ичиб туриш керак;
✅ Ҳар бир дори воситасини қабул қилишдан аввал кўрсатмадаги дори номига ва яроқлилик муддатига эътибор беринг;
✅ Агар бир вақтда икки хил дори воситасини ичишга тўғри келиб қолса, улар оралиғидаги вақт 15-20 дақиқадан кам бўлмаслиги керак;
✅ Энг муҳими, ҳар бир дорини шифокор назорати остида қабул қилиш керак.

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 8 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 19-24 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.
✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram

#ўзгача_кун
🎊🎉🪅 Бугун, 8 июль - "Халқаро оила, севги ва садоқат куни"
Оилавий ҳаёт ва яқинлар даврасидаги самимий мулоқот инсонга узоқ ва бахтли яшаш имкониятини беради - дейди олимлар.
Ушбу ажойиб кунда ўз турмуш ўртоғингиз ва фарзандларингизни табрикланг. Янги турмуш қурганлар эса катта авлоддан оилани муқаддас билиб, уни сақлаб қолиш санъатини ўргансинлар.

#валюта
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси кўтарилди
Марказий банк 8 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.