Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.42K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар
УМРА МАВСУМИ 10 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ!

📢 2024 йил 10 сентябрь кунидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ташкил этиладиган “Умра – 2024”нинг навбатдаги мавсуми бошланади.

✈️ Ҳамюртларимиз "Uzbekistan Airways" АЖ авиакомпанияси орқали тўғридан-тўғри рейсларда Саудия Арабистонига олиб борилади.

@haqiqatonline_24
#хушхабар
❗️Тошкентдан Самарқандга автомашинада атиги 2 соатда етиб боришингиз мумкин

🚦Тошкент-Андижон ҳамда Тошкент-Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш ишлари бошланди. Бу йўлда 150 км/соатгача ҳаракатланишингиз мумкин.

🚗Пуллик йўл давлат-хусусий шериклик доирасида қурилади.  Лойиҳа 2026 йилда якунланади, пуллик йўл нархи ҳар бир машина учун 5-6$ долларни ташкил қилиши мумкин.

@haqiqatonline_24
#хушхабар

⚡️⚡️Эндиликда халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларга етказиб берилган товарлар учун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилади.

@haqiqatonline_24
#хушхабар

⚡️⚡️ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ БЎЙИЧА СУБСИДИЯ ЯНА ОЧИЛМОҚДА

23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади.

Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади.

Аризаларни Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда топшириш мумкин.

@haqiqatonline_24
#Хушхабар
♻️Ўзбекистонда чиқиндиларни саралаб топшириш орқали пул ишлаш мумкин

Чиқиндиларни олиб чиқувчи компаниялардан бири шундай рағбатлантирувчи акцияни жорий қилди.

💠Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида биринчи замонавий чиқинди йиғиш станцияси пайдо бўлган эди. Энди бу ташаббус Чирчиқ шаҳрида ҳам жорий этилди.

✳️Бу ерда уч турдаги чиқиндилар сараланади: қайта ишланадиган, озиқ-овқат ва қайта ишланмайдиган қаттиқ маиший чиқиндилар.

❇️Бир пакет чиқинди учун 500 дан 1500 сўмгача олиш мумкин.

@haqiqatonline_24
#хушхабар

⚡️⚡️Айрим ёшларга касбий имтиҳонлар учун максимал балл берилади

Қонунчиликка кўра, мусиқа, рақс, театр, фольклор, шунингдек тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларидаги республика (1-ўрин) ва халқаро танловларда (1 — 3-ўринлар) ғолиб чиққан профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчиларига олий таълим муассасаларининг касбий (ижодий) имтиҳонларида соҳа бўйича энг юқори балл белгиланган фандан максимал балл олиш имтиёзи берилади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар

⚡️⚡️Энди ўқитувчиларга ҳам уй-жой совға қилинади

“Йил ўқитувчиси” танлови ўтказилади ва унда иштирок этиб, 208 та туман ва шаҳардан ғолиб бўлган ўқитувчиларга Президент совғаси сифатида уй-жой берилади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар

⚡️Энди ҳар йили "Йил ўқитувчиси" танлови ўтказилади. Туман ва шаҳарда ғолиб бўлган ўқитувчиларга 3 хонали уй берилади — президент

@haqiqatonline_24
#хушхабар

Ўзбекистонга келган туристларга бепул SIM-карталар тақдим этилади

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 582-сонли қарорида айтиб ўтилган.

Унга кўра, туристларга қўшимча қулайликлар, жумладан, аэропортлар, вокзаллар ва чегара ўтиш пунктларида бепул SIM-карталар тақдим этилади. Аэропорт ва вокзалларда "Tourist map" портали, бепул Wi-Fi зоналари ишга туширилади.

Шунингдек, туристлар учун миллий ва халқаро хариталар, йўналишлар ҳамда автотранспорт воситаларини ижарага олиш хизматлари кўзда тутилган.

@haqiqatonline_24