Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.42K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
468 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#қарор

⚡️⚡️Ўзбекистонда тажриба тариқасида 5 та шаҳардаги ичимлик ва оқова сув таъминоти хусусий секторга берилади. Улар орасида Бекобод ва Янгийўл ҳам бор.

Бу бўйича “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2024 йил 1 июлдан тажриба тариқасида Когон, Ширин, Янгиер, Бекобод ва Янгийўл шаҳарларида ичимлик ва оқова сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади.

Таъкидланишича, кейинги икки йил давомида ичимлик сув таъминоти оғир бўлган республикадаги жами 813 та маҳалла ичимлик сув билан таъминланади.

@haqiqatonline_24
#қарор

⚡️⚡️Бекобод туманида “Нилуфар” фольклор гуруҳи негизида “устоз-шогирд” анъаналари асосида ёшларга таълим бериш мактаби ташкил этилади

Бу бўйича вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

Мактаб фаолиятини юритиш учун туман Маданият бўлими биносидан 3 та хона ажратилади;

Бекобод тумани Маданият бўлими қошида “Фольклор жамғармаси” ташкил этилади;

“Ўзметкомбинат” ОАЖ томонидан ажратилган 10,0 млрд сўм ҳомийлик маблағлари “Фольклор жамғармаси”ни шакллантириш учун йўналтирилади;

10 (ўн) кишидан иборат “Нилуфар” фольклор мактабининг штат жадваллари ҳамда тарификацияси шакллантирилади.

“Нилуфар” фольклор гуруҳи ҳамда “Нилуфар” фольклор мактаби тўлақонли фаолиятини юритиш учун “Фольклор жамғармаси” томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қарор

❗️Тошкент тумани ҳокимининг тегишли қарори билан


Туман ҳудудидаги иловага асосан ер майдонлари давлат захира ерлари таркибига ўтказилди.

@haqiqatonline_24
#қарор

⚡️⚡️⚡️
Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 85-сессияси 2023 йил 13 декабрь (чоршанба) кунига белгиланди.

Мазкур сессия онлайн режим орқали ўтказилади.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#қарор

❗️Олмалиқ ва Бўстонлиқдаги қатор бино ва иншоотлар бузилади


Тошкент вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат иснпекциясининг
хулосасига асосан


👉 Бўстонлиқ тумани, “Нанай” МФЙ, ҳудудида жойлашган қишлоқ
врачлик пункити;

👉Олмалиқ шаҳар, “Теракли” МФЙ ҳудудида жойлашган ММТБ тасарруфида бўлган
9-сонли мактаб қўшимча ўқув биноси;


👉Олмалиқ шаҳар ҳудудидаги ММТБ тасарруфида бўлган 12-сонли мактабнинг
“Ёрдамчи ўқув” биноси
обекти фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келганлиги сабаб уларни бузиш бўйича Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

@haqiqatonline_24
#қарор

⚡️Тошкент вилоятида маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Унинг ижроси юзасидан Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарори билан вилоятида маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгаши ташкил этилди.

Қарорда, кенгаш аъзолари таркиби ҳамда бажарадиган вазифалари келтирилган.

@haqiqatonline_24
#қарор

⚡️⚡️Пахта майдонларининг ҳар гектарига 1 млн сўмдан субсидия берилади

Президент қарорига кўра:

👉субсидия ажратиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан “Агросубсидия ахборот тизими” орқали амалга оширилади;

👉пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича тадбирларни бажариш учун дастлаб ҳисобланган субсидиянинг 70 фоизи 2024 йилда ажратилади;

👉субсидиянинг қолган 30 фоизи Пахтачилик кенгашининг ҳосилдорлик олдинги мавсумга нисбатан ўртача 10 фоизга ошганлиги тўғрисидаги хулосасига асосан 2025 йилда ажратилади.

@haqiqatonline_24
#Қарор

⚡️⚡️Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг қарори билан маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга ошириладиган тадбирлар учун жами 3,5 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Батафсил юқоридаги жадвалда👆

@haqiqatonline_24
#қарор

⚡️⚡️Бўстонлиқ тумани, Хўжакент ҳудудида ер ости пиёдалар ўтиш йўли қурилади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли
қарорни имзолади.

Мазкур ер ости пиёдалар ўтиш йўлининг қурилиши учун 0,22 гектар ер майдони ажратилди.

@haqiqatonline_24
#қарор

⚡️⚡️Педагоглар ҳар 5 йилда малака оширишади — Президент Қарори

Мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун 5 йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилинади.

2024 йил 1 июлдан мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларининг хорижда малака ошириш курсларида ўқиганлиги ёки стажировкадан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлари (диплом, сертификат, гувоҳнома ва бошқалар) миллий узлуксиз касбий ривожлантириш тизимида малака оширганлик тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади.

@haqiqatonline_24
#Қарор

❗️ “Зангиота-2” шифохонаси ўрнида Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонаси ташкил этилади

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.

Давлат бюджетидан молиялаштириладиган шифохона 18 ёшгача бўлган болаларга тиббий хизмат кўрсатади ва 500 ўринга мўлжалланган бўлади.

Шифохонага тегишли ҳудуддаги бино ва иншоотлар Болалар шифохонасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилади.

2024 йил 1 сентябрга қадар Болалар шифохонасининг бино ва иншоотларида зарур қурилиш ҳамда таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, болаларга тиббий ёрдам кўрсатишга мослаштирилади.

@haqiqatonline_24
#қарор

⚡️⚡️“Нурафшон мавжлари” вилоят рақс ансамбли ташкил этилди


Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тегишли қарорига билан вилоят Маданият бошқармаси қошида қисқа муддатларда ансамблни ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Дастлабки фаолияти учун Чирчиқ шаҳридаги “Максам Чирчиқ” АЖ томонидан жой ва 1 миллиард 60 миллион сўм ҳомийлик маблағлари ажратилди.

@haqiqatonline_24
#Қарор

❗️Фан олимпиадалари маркази ташкил этиладиПрезидент Қарори

Қарорга кўра:

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади.

2025 йилдан Марказ томонидан:

5–8-синф ўқувчилари ўртасида олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар базаси шакллантирилади ва уларни халқаро олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади;

ҳар бир фан йўналиши бўйича ўқув дастурлари, адабиётлар, методик тавсиялар, қўлланмалар ва журналлар яратилиб борилади;

ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрловчи тренер-ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланиши учун зарур шароитлар яратилади, уларга янги методикалар ўргатиб борилади;

фан олимпиадалари бўйича миллий терма жамоаларнинг хорижий давлатлар терма жамоалари билан қўшма йиғинлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;

ўқувчилар учун халқаро олимпиадаларда руҳий босимни енгиш бўйича семинарлар ҳамда мотивацион тренинглар ташкил қилинади;

иқтидорли ёшлар учун “интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.

@haqiqatonline_24
#Қарор

❗️2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш” бакалавриат таълим йўналиши очиладиПрезидент қарори

@haqiqatonline_24