Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.8K subscribers
15.4K photos
4.03K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
❗️Ўқувчилар ўтирган автобус ЙТҲга учради. Бир бола ҳалок бўлган

Бухорода мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус ҳамда юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 2024 йил 18 март куни соат 10:30лар атрофида Бухоро вилояти, Когон туманидаги тартибга солинган чорраҳада 1991 йилда туғилган ҳайдовчи О.Ш. бошқарувида бўлган автобус ҳамда 1984 йилда туғилган ҳайдовчи М.М. бошқарувида бўлган юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида бир нафар автобус йўловчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган. Шунингдек, бир нафар йўловчи тан жароҳати олган бўлиб, 25 нафар йўловчиларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ўқувчилардан бири воқеани қуйидагича таърифлаб берди. Унга кўра...

👉БАТАФСИЛ👈

@haqiqatonline_24
❗️Қурилиш чиқиндиларини белгиланмаган жойга  жойлаштираётган корхонага қонуний чора кўрилади

Тошкент вилояти Экология бошқармаси ходимлари Чирчиқ дарёси муҳофаза минтақасида жойлаҳган сув олиш иншоати яқинида экологик назорат тадбирларини ўтказди.

Рейд давомида ҳудудга яқин жойда жойлашган қум-шағал қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона томонидан белгиланмаган тартибда қурилиш чиқиндиларини жойлаштираётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳужжатлар тўпланиб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️20-22 март кунлари республиканинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида кутилаётган кучли ёғингарчиликдан сел-сув тошқин хавфи эълон қилинди
.

Ўзгидромет огоҳлантириш хабарида келтирилишича, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли ёғингарчиликлар, кучли шамол, шамол кучайганда 15-20 м/с дан 25-28 м/с гача кучайиши, чанг тўзонлари бўлиши ҳам таъкидланган.

@haqiqatonline_24
#диққат

⛔️Олмалиқда қатнов ҳаракати вақтинча чекланади


Олмалиқ шаҳрида “Наврўз” байрамини юқори савияда ўтказиш, шаҳарда жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг 18 март куни соат 22:00 дан 19 март куни соат 22:00 гача айрим кўчаларда қатнов ҳаракати чекланади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, Олмалиқ шаҳридаги Амир Темур кўчасининг "Камалак" чорраҳасидан "Гулшан" кўчаси билан кесишган қисмигача бўлган Фурқат, Юксалиш, А.Навоий, Истиқбол туташган кўчалари, шунингдек, Юксалишнинг Парвоз кўчаси билан кесишган қисми ёпилиб, автомобил транспорт қатнови ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

@haqiqatonline_24
❗️Ўзбекистонда коррупциявий жиноят содир этган шахслар рўйхатини юритиш ва уларнинг давлат хизматига киришларини чеклаш режалаштирилмоқда

@haqiqatonline_24
#Диққат

⛔️Пискент туманида “Наврўз” байрамини юқори савияда ўтказиш, шаҳарда жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, турли фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, жорий йилнинг  19 март куни соат 15:00 дан 22:00 га қадар:

📍Лолаариқ маҳалласида жойлашган байрам тадбири бўлиб ўтадиган "Ёшлик" марказий ўйингоҳи олдидан "Тўйтепа-Пискент" автомобил йўлининг кўприк устидан туман марказигача 300 метр масофада умумий овқатланиш шохобчасининг олдигача бўлган қисмида транспорт ҳаракати чекланади.

@haqiqatonline_24
❗️ЖССТ: Жаҳонда 5 млрд инсон трансёғларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланмаган

🗂 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, сўнгги йилларда трансёғлардан фойдаланиш сезиларли даражада ошган.

🍔 Чунки улар одатда организм учун фойдали ёғларга қараганда арзонроқ ва қатор кимёвий ва физик хусусиятларга эга. Масалан, хона ҳароратида қаттиқ ҳолатда сақланиб қолади, шу сабаб уларни турли хил қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиш қулай.

🍩 Эслатиб ўтамиз, трансёғлар саноат ёки табиий тўйинмаган ёғли кислоталардир. Саноатда ишлаб чиқарилган ушбу маҳсулот маргарин, ўсимлик ёғлари, қовурилган таом ва пишириқлар, хусусан, кракерлар, печенье ва пирогларда мавжуд. Табиий трансёғлар кавш қайтарувчи ҳайвонлар (масалан, сигир, қўй, эчки) гўшти ва улардан олинадиган сут маҳсулотларида бўлади. Саноатдаги ва табиий трансёғларнинг иккиси ҳам бирдек зарарли.

❤️‍🩹🩺 ЖССТнинг янги ҳисоботида айтилишича, дунё бўйлаб беш миллиард одам ушбу ёғларнинг зарарли таъсиридан ҳимояланмаган бўлиб, бу юрак хасталиклари ва ўлим хавфини оширади. Ҳар йили саноатда ишлаб чиқарилган трансёғлар дунё бўйлаб 278 мингдан ортиқ ўлимга сабаб бўлмоқда.

ЖССТ мазкур турдаги ёғларни тақиқлаш ёки уни кунлик энергия миқдорининг 1 фоизигача камайтиришни тавсия қилади. Яъни, кунлик рационда 2000 калория бўлса, трансёғлар 2,2 граммга тўғри келиши лозим. Уларни саломатлик учун фойдали ёғлар билан алмаштириш мумкин.

📋 Илғор тажрибага асосланиб, ЖССТ давлатлар учун иккита вариантни тавсия қилади:

1) барча озиқ-овқат маҳсулотларида саноатда ишлаб чиқарилган трансёғлар умумий ёғ миқдорининг 100 гр учун 2 гр дан кўп бўлмаган мажбурий умуммиллий чекловни жорий этиш;

2) трансёғларнинг асосий манбаларидан бири бўлган қисман гидрогенланган мойлар ишлаб чиқариш ёки уларни ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотида ишлатишни мажбурий умуммиллий тақиқлашни жорий этиш.

📌 Қатор мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, мажбурий чекловлар ихтиёрий чекловлардан фарқли ўлароқ, озиқ-овқат маҳсулотларидаги трансёғлар миқдорини ва уларни аҳоли томонидан истеъмол қилишни камайтиришда анча самарали.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

🌺🌸•Роббимиз - Аллоҳ
🌺🌸•Динимиз - Ислом
🌺🌸•Қибламиз - Каъба
🌺🌸•Айёмимиз - Жума
🌺🌸•Фарзимиз - Намоз
🌺🌸•Қарзимиз - Закот
🌺🌸•Орзуимиз - Ҳаж
🌺🌸•Амалимиз - Савоб
🌺🌸•Тилимиз - Тақво
🌺🌸•Нафратимиз - Зино
🌺🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌺🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌺🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌸Бугун сокин осмону фалак,
🌸Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌸Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌸Қадрдонлар Рамазон муборак!

🌙РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 19 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24
#Расман

❗️Энди "Опен бюджет" учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-117, 10.04.2023 й.) кўра, ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади.

Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади.

@haqiqatonline_24
#валюта

❗️Кетма-кет кўтарилишдан сўнг долларнинг расмий курси пасайди

Марказий банк 19 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий қийматини белгилади.

Унга кўра:

1 АҚШ доллари – 12 559,86 сўм (–10,14);
1 Евро – 13 690,25 сўм (–8,54);
1 Россия рубли – 136,62 сўм (–0,29)
бўлди.

@haqiqatonline_24
#обуна_2024

«Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталарига 2024 йил учун обуна бўлинг!

10 ойлик обуна баҳоси

«Тошкент ҳақиқати» – 655 200 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 460 900 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
#статистика

⚡️Ўзбекистонда 2 ойда 35 067 та никоҳ қайд этилган


Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-февраль ойларида ФҲДЁ органларида қайд этилган никоҳлар сони 35 067 нафарни ташкил этган.

Мазкур никоҳларнинг 1 515 нафари ёки 4,3 % и фарзандли фуқаролар иштирокида қайд этилган.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️"Олмалиқ" спорт мажмуаси Ўзбекистон Кубоги финалини қабул қилиши мумкин

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 2020 йилдан бошлаб Кубок финалига мезбонлик қиладиган стадионлар номига шаффоф қуръа орқали аниқлик киритиб келади.

Шу тариқа, Наманган (2020), Самарқанд (2021), Бухоро (2022), Қарши (2023) шаҳарлари мос равишда финалларни қабул қилди.

2024 йилги мавсумда Лига уч стадионга шундай имконият тақдим этади: "Истиқлол", "Бобур Арена" ва ОКМК спорт мажмуаси.

Мазкур стадионлар ўтган мавсумда Лига талаби бўйича ёритиш, суғориш, дренаж тизимларини яхшилади, майдон майсаси ўзгартирилди.

Ўзбекистон Rубогининг гуруҳ босқичига 21 март куни қуръа ташланиши маълум қилинганди. "Спорт-ТВ" орқали жонли эфирга олиб чиқиладиган жараён вақтида Кубок финалига мезбонлик қиладиган стадион номига ҳам ойдинлик киритилади. Финал 5 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистонда пенсиянинг энг кам миқдори 621 минг сўмдан оз бўлмаслиги белгиланди

Шунингдек, пенсионерга ҳисобланган, лекин талаб қилиб олинмаган пенсия суммасини тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойгача узайтирилди. Фуқароларга пенсия тайинлаш учун давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.

@haqiqatonline_24
#эшитмадим_деманглар

🍴Тошкентда 10 тонналик сумалак тайёрланади

Бу “MAKON FEST – 2024” III миллий санъат ва анъаналар фестивали доирасида амалга оширилади.

Тадбир 20-24 март кунлари пойтахтдаги “Миллий боғ”да бўлиб ўтади.

@haqiqatonline_24
#даҳшат

❗️Ишониб кетилган 7 яшар қизалоқ васий томонидан вахшийларча ўлдирилди

Бекобод тумани Зафар шаҳарчасида яшовчи эр-хотин Россияга ишлагани кетиб, иккита қизини Бўка тумани Чўлабод қишлоғида яшовчи қариндошига ишониб топшириб кетади.

Ота-она Россияда ишлаб юрганда уларнинг болалари ҳар куни итдек калтак еб, қийналиб юрарди. Васийликка ишониб берилган аёл шу йил 11 март куни қариндошларининг кичик қизини катта ёғоч бўлакчаси билан калтаклаб, уриб ўлдириб қўйди.

Аввалига уриб, баданларини кўкартириб қонатиб ҳузурланиб бўлгач, инграб ётган 7 яшар қизчани жойига олиб кириб ётқизиб қўйган. Ярим тунда ҳам қизчанинг овози босилмаганидан кейин чиқиб яна урган. Охири жимиб қолганидан хавотирланиб тез ёрдам чақирган. Бор-йўқ айби кўчада болаларга қўшилиб озроқ ўйнаган қизалоқ мана шундай тарзда қийнаб ўлдирилди!

Боланинг ота-онаси жанозага ҳам етиб келолмади. Юраги ўпирилиб тушди бечора онасининг. Ваҳший аёл қамоқда, қизча қийналиб ўлди, ота-она Россиядан Ўзбекистонга кейинроқ етиб келди. Бироқ энди уларга бу ҳаёт татийдими? Норасида болани ўлимга юборишгани бир умрлик армон.

Қизалоқ жони чиқар пайтида дўхтирга қараб: "Онамга айтинг, мен уни яхши кўраман, синглимни ташлаб Россияга кетмасинлар", дебди. Бу воқеа Бўка ва Бекободни ларзага солди. Одамлар кўз ўнгида содир бўлган ваҳшийлик ёшу қарини йиғлатди.

@haqiqatonline_24