Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.86K subscribers
15.4K photos
4.03K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

⚡️Энди
қурилиш объектларида ишлаш мақсадида келган шахслар мазкур жойларда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Тошкент вилоятидаги баланд қаватли биноларга видеокузатув қурилмалари ўрнатилади

Мазкур ташаббус 2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасига киритилган.

Лойиҳага кўра, Тошкент, Наманган, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Хоразм вилоятлари ҳудудидаги баланд қаватли бинолар ва иншоотларга видеокузатув қурилмаларини ўрнатиш орқали атроф-муҳитни кузатиш ва ёнғинларни барвақт аниқлаш тизими жорий этилади.

Видеокузатув тизими ускуналари белгиланган жойларга ўрнатилади ва тизим жорий этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги аҳоли кўп йиғиладиган жойлари (аэропорт, вокзал, бозорлар, йирик савдо ва ёпиқ турдаги кўнгилочар марказлар) бино ва иншоотларида юзага келган ёнғинлардан хабарловчи сигнализация тизими ФВВ ҳудудий қуйи ёнғин-қутқарув қисмларининг ягона диспетчерлик хизматига уланади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️ Маҳалла раислари ваколат муддати кенгайди

Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилмоқда. Маҳалла раислари сайловини ўтказиш ваколати Сенат кенгашидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашига ўтказилмоқда.

Депутатлар қонунчилик ташаббуси асосида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси уч ўқишда қабул қилинди.


@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари
ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!

Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди.

Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 125 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ВМҚ 8-сон қарори.pdf
828 KB
#диққат

❗️Эндиликда таълим муассасаларининг ошхоналари тадбиркорларга ижарага берилади


Бу бўйича Ҳукумат қарори билан (8-сон, 11.01.2025 й.) Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Чирчиқ шаҳридаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Қайд этилишича, воқеа 13 январь куни соат тахминан 23:05лар атрофида содир этилган.

31 ёшли шахс дорихонага бостириб кириб, сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган ва кассадан 700 минг сўм пулни олиб қочган. У шу куннинг ўзида қўлга олинган.

Йигит ўша вақтда спиртли ичимлик таъсирида бўлганини, нима иш қилиб қўйганини билмай қолганини билдирган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб босқинчилик содир қилиш, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Туркияда алкоголдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар 10 нафарга етди

Жорий йилнинг 15 январь куни Истанбул шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасига тўрт нафар мамлакат фуқаросининг (барчаси эркак) қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида вафот этганлиги бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Консулхона дастлаб, 14 январь куни 6 нафар ўзбекистонлик вафот этгани ҳақида хабар берган эди.

Бош консулхона дипломатлари ушбу ҳолат юзасидан Истанбул соғлиқни сақлаш, суд-тиббий экспертиза бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада эканлигини билдирган.

Бош консулхона барча Ўзбекистон фуқароларини эҳтиёт чоралари кўришга, шахсий хавфсизликка риоя қилишга ва зарур ҳолларда Бош консулхонага мурожаат қилишга чақирмоқда.

@haqiqatonline_24
1736953732834-141253.pdf
4.6 MB
#диққат

⚡️⚡️Энди олий таълим муассасалари “Ташаббусли бюджет”да иштирок этмайди

“Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилди
(батафсил юқоридаги ҳужжатда).

Унга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланди. Бунда 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ҳозирги кунда лойиҳаларнинг энг юқори чегаравий қиймати 1,5 млрд сўмни ташкил этади. Шунга кўра, туман ва шаҳар бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг энг кам миқдори 15 млрд сўм, энг юқори миқдори эса 45 млрд сўм этиб белгиланди.

Бундан ташқари, жорий йилдан олий таълим муассасалари “Ташаббусли бюджет”да иштирок этмайди.

@haqiqatonline_24