#мутолаа_вақти
ОНА
....Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди. Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди.
....Нега шундай...?
Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку?
-Отасини...
- ака-опасини,
- ҳатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради...!
....Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса ҳам, келолмаслигини сезса ҳам. Озроқ мазамиз қочиб, кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:
....Она мазам йўқ...!
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни,
- юпун кийинганимиз, вақтида овқатланмаганимиз ва шу кабиларни айтиб койийди, тергайди...
....Гўшакни қўямиз-да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши меҳр беради гоҳо...!
....Ҳўш нега шундай...?
Бунга дунёнинг манаман деган олимлари ҳам жавоб тополмаса керак чунки,
"ОНА" БУЮК ИНСОНДИР !!
@haqiqatonline_24

ОТА-ОНАСИ БОРЛАР!
Дунёда камми айтинг,
Онажон, деган зорлар.
Сулаймондан бойроқсиз,
Ота-онаси борлар.
Қанча тоғлар қулайди,
Чўққилар ҳам нурайди,
Етимлар зор йиғлайди,
Ота-онаси борлар.
Тотли сизни ошингиз,
Мағрур турар бошингиз,
Бор сизни қуёшингиз,
Ота-онаси борлар.
Асраб-авайланг уни,
Аллоҳнинг берган куни,
Зор йиғлаб айтай шуни,
Ота-онаси борлар.
Кўнгил қўйманг яллога,
Кетса қайтмас дунёга,
Топилмайди тиллога,
Ота-онаси борлар.
Янгилаб нону-чойин,
Хар куни ўпинг пойин,
Тўридан қилиб жойин,
Ота-онаси борлар.
Ўйламанг озод қушман,
Сўнги надомат, пушмон,
Хар бандагадир душман,
Ота-онаси борлар.
Кўргани нима ғамдир,
Улар ҳам ёнган шамдир,
Бир чимдим мехр камдир,
Ота-онаси борлар.
Дунёда камми айтинг,
Отажон деган зорлар.
Сиз ҳаммадан бахтлисиз,
Ота-онаси борлар.
Бўйи бастига тенглар,
Эй юраги тор, кенглар,
Худога шукур денглар,
Ота-онаси борлар...
✍️Камронбек Исмоилов
@haqiqatonline_24
ОТА-ОНАСИ БОРЛАР!
Дунёда камми айтинг,
Онажон, деган зорлар.
Сулаймондан бойроқсиз,
Ота-онаси борлар.
Қанча тоғлар қулайди,
Чўққилар ҳам нурайди,
Етимлар зор йиғлайди,
Ота-онаси борлар.
Тотли сизни ошингиз,
Мағрур турар бошингиз,
Бор сизни қуёшингиз,
Ота-онаси борлар.
Асраб-авайланг уни,
Аллоҳнинг берган куни,
Зор йиғлаб айтай шуни,
Ота-онаси борлар.
Кўнгил қўйманг яллога,
Кетса қайтмас дунёга,
Топилмайди тиллога,
Ота-онаси борлар.
Янгилаб нону-чойин,
Хар куни ўпинг пойин,
Тўридан қилиб жойин,
Ота-онаси борлар.
Ўйламанг озод қушман,
Сўнги надомат, пушмон,
Хар бандагадир душман,
Ота-онаси борлар.
Кўргани нима ғамдир,
Улар ҳам ёнган шамдир,
Бир чимдим мехр камдир,
Ота-онаси борлар.
Дунёда камми айтинг,
Отажон деган зорлар.
Сиз ҳаммадан бахтлисиз,
Ота-онаси борлар.
Бўйи бастига тенглар,
Эй юраги тор, кенглар,
Худога шукур денглар,
Ота-онаси борлар...
✍️Камронбек Исмоилов
@haqiqatonline_24
#мутолаа_вақти
⚡️ҲАҚИҚАТ
Ўлганимизда пулларимиз қолиб кетади, аммо тириклигимизда сарфлашга пулимиз йўқ!
Хитойлик бир миллиардер ўлди, банкдаги 1.9 миллиард доллар пули хотинига қолди. Хотин ўлган эрининг ҳайдовчисига турмушга чиқди.
Ҳайдовчи айтади:
- Мен умр бўйи ҳўжайинга хизмат қилдим, деб ўйлар эканман, аслида ҳўжайин умри давомида мен учун хизмат қилган экан!
Аччиқ ҳақиқат шу!
Эртага ишлатаман деб олиб қўйган нарсаларимиз бошқаларга қолиб кетиши мумкин! Энг сўнгги модель телефоннинг етмиш фоиз функциясини ишлатмайсиз! Люкс машинангиздаги етмиш фоиз қурулмалар сиз учун кераксиз! Яшаш учун қурган ҳашаматли уйингизнинг етмиш фоизидан фойдаланмайсиз! Кийим жавонингиздаги кийимларингиздан етмиш фоизи кийилмайди! Умрингиз мобайнида топган маблағингизнинг етмиш фоизи бошқаларга насиба бўлади! Шундай экан бой бўла олмасангизда бахтли бўлишга урининг! Чунки, бахт кўп нарсани қўлга киритишда эмас, балки қўлга киритган нарсангиз билан хурсанд бўла олишда!
Яқинларингизга вақт ажратинг, бўлмаса вақт сизни яқинларингиздан ажратади!
©️ Уильям Голдинг, Инглиз адиби, шоир

#қисқа_сатрлар
Эшик ҳар қанча катта бўлмасин, уларнинг калити кичкина бўлади...
✍️Чарльз Диккенс

🔥Инсон...
Бир ҳаким зотдан «Сизни бу оламда энг ҳайратга солган нарса нима?»деб сўрадилар.
У «Мен учун оламда энг ҳайратланарли нарса бу инсон,» деб жавоб берди.
«Нега?» дедилар.
«Чунки инсон мол учун соғлигини қурбон қилади. Кейин соғлигини қайтариш учун молини қурбон қилади. Келажаги учун шунчалик қайғурадики, шу сабабли айни вақтидаги роҳатини йўқотади. Ҳеч ҳам ўлмайдигандек яшайди. Лекин ҳеч ҳам яшамагандек ўлади» деб жавоб берди.

Енгилтак қизнинг ўтмиши....
Бир қиз шундай деди: «Тор, калта кийим кийиб, пардоз-андоз қилиб юрган пайтларимда ҳамма йигитлар мени қўлга киритиш орзусида эди, тинмай севги изҳор қилишарди. Узун, оддий кийим кийганимда эса бирор йигит менга назар солганини кўрмадим. Билдимки, арзон матонинг харидори кўп бўлар экан. Қиммат матога эса уни сотиб олмоқчи бўлганларгина назар солар экан».

ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР
Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир.
⭐️⭐️⭐️⭐️
Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
⭐️⭐️⭐️⭐️
Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
⭐️⭐️⭐️⭐️
Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
⭐️⭐️⭐️⭐️
Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир.
⭐️⭐️⭐️⭐️
Солиҳлардан бири айтади: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади».
⭐️⭐️⭐️⭐️
Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!

Ким ит?
Ота ўлди. Тупроғи ҳали совумади.
Фалакка фотиҳа сураси сингиб ҳам улгурмаган. Ичкари уйда қий-чув: Отадан дунёга келган болалар мерос талашмоқда.
Ҳовли эшигида... остонага бош қўйган ит ёнидаги ялоққа қайрилиб ҳам қарамай, кимнидир қўмсаб, юм-юм йиғлаяпти...
Қ.Норқобил

Фақат сизга битта саволим бор, шунга тўғри жавоб берсангиз бўлди.
У: “Худодан қўрқмайсизми, демоқчисизда?”
Мен: “Саратонга чалинмагансиз-а?”
У: “Йўқ, Худо сақласин!”
Мен: “Хайрият…”
©️Иқбол Мирзо (Бону) китобидан.

"Ер юзида жуда кўп ажойиб жойлар бор. Лекин энг яхшиси, сени кутишаётган жой."
✍️ Харуки Мураками
📬@haqiqatonline_24

Ҳар ишда бир ҳикмат бор
Кема ҳалокатидан фақат бир киши омон қолди. Уммон тўлқинлари уни кимсасиз оролга олиб бориб ташлади. У титраб-қақшаб Худога ёлворди, қутқаришини сўради.
Одам ҳар куни уфқларга узоқ тикилиб ўтирар, бирор қора кўринармикан деб умид қиларди. Ниҳоят бу ишдан зерикди. Тунаш ва йиртқичлардан ҳимояланиш учун турли шох-шаббалардан бир бошпана қурди. Орадан кунлар ўтди. Бир куни кечгача озиқ-овқат қидириб юрди. Анча-мунча егулик топиб, ҳориб-толиб қайтиб келди. Не кўз билан кўрсинки, уйи ёниб, бир уюм кулга айланибди. Бу ҳолдан унинг юраги ғазаб ва аламга тўлиб, ўкраб юборди.
Эртаси куни тонгда уни соҳилга яқинлашаётган кема овози уйғотиб юборди. Кема бу ерга уни қутқариш учун келаётганди.
– Бу ерда эканимни қайдан билдинглар? – ҳайратланиб сўради қутқарувчилардан.
– Ахир кеча ўт ёқиб ишора бердинг-ку! – дейишди кемадагилар.
@haqiqatonline_24
Ҳар ишда бир ҳикмат бор
Кема ҳалокатидан фақат бир киши омон қолди. Уммон тўлқинлари уни кимсасиз оролга олиб бориб ташлади. У титраб-қақшаб Худога ёлворди, қутқаришини сўради.
Одам ҳар куни уфқларга узоқ тикилиб ўтирар, бирор қора кўринармикан деб умид қиларди. Ниҳоят бу ишдан зерикди. Тунаш ва йиртқичлардан ҳимояланиш учун турли шох-шаббалардан бир бошпана қурди. Орадан кунлар ўтди. Бир куни кечгача озиқ-овқат қидириб юрди. Анча-мунча егулик топиб, ҳориб-толиб қайтиб келди. Не кўз билан кўрсинки, уйи ёниб, бир уюм кулга айланибди. Бу ҳолдан унинг юраги ғазаб ва аламга тўлиб, ўкраб юборди.
Эртаси куни тонгда уни соҳилга яқинлашаётган кема овози уйғотиб юборди. Кема бу ерга уни қутқариш учун келаётганди.
– Бу ерда эканимни қайдан билдинглар? – ҳайратланиб сўради қутқарувчилардан.
– Ахир кеча ўт ёқиб ишора бердинг-ку! – дейишди кемадагилар.
@haqiqatonline_24
#мутолаа_вақти
Ким ит?
Ота ўлди. Тупроғи ҳали совумади.
Фалакка фотиҳа сураси сингиб ҳам улгурмаган. Ичкари уйда қий-чув: Отадан дунёга келган болалар мерос талашмоқда.
Ҳовли эшигида... остонага бош қўйган ит ёнидаги ялоққа қайрилиб ҳам қарамай, кимнидир қўмсаб, юм-юм йиғлаяпти...
Қ.Норқобил
@haqiqatonline_24
Ким ит?
Ота ўлди. Тупроғи ҳали совумади.
Фалакка фотиҳа сураси сингиб ҳам улгурмаган. Ичкари уйда қий-чув: Отадан дунёга келган болалар мерос талашмоқда.
Ҳовли эшигида... остонага бош қўйган ит ёнидаги ялоққа қайрилиб ҳам қарамай, кимнидир қўмсаб, юм-юм йиғлаяпти...
Қ.Норқобил
@haqiqatonline_24
#Мутолаа_вақти
"Танбеҳ"
"Чекма, яхши эмас, фойда йўқ бундан,
Оқибати борки, ҳаммаси зиён.
Мабодо, чексанг ҳам, ташла бугундан,
Чекиб ҳеч ким фойда топмаган ишон".
У шундай деди-ю, кетти йўлида,
Ҳамон сигарета тутар қўлида!
📝Мақсад Обиджон
@haqiqatonline_24
"Танбеҳ"
"Чекма, яхши эмас, фойда йўқ бундан,
Оқибати борки, ҳаммаси зиён.
Мабодо, чексанг ҳам, ташла бугундан,
Чекиб ҳеч ким фойда топмаган ишон".
У шундай деди-ю, кетти йўлида,
Ҳамон сигарета тутар қўлида!
📝Мақсад Обиджон
@haqiqatonline_24
#мутолаа_вақти
ҚАЙИҚ (Ибратли Хикоя)
Бир қайиқчининг кичик қайиғи бор экан. Қайиқнинг икки эшкаги бўлиб, уларнинг бирида “ният”, иккиинчи эшкакда эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минган одамлар бу ёзувлар сабабини сўраса, қайиқчи шундай жавоб берар экан: “Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам, у ҳолда қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Агар фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ҳаракатлантирсам ҳам, қайиқ бир жойда айланаверади. Агар иккаласини баравар айлантирсам, шундагина қайиқ манзилга етади.
🍂
Инсон ҳам фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланган қайиқ каби манзилга етмайди.
Мақсадга етиш учун аввал “ният” ва “ҳаракат” бўлиши керак”.