Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.41K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#эслатма

⚡️⚡️⚡️Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетишга ҳақли!

Меҳнат кодексининг
187-моддасига кўра, байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Эртага 21 март — Наврўз байрами, дам олиш куни сифатида белгиланган байрам. Демак, бугун, 20 март куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

@haqiqatonline_24
#эслатма

❗️Эртадан мактаб ўқувчиларига дарс бошланади

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 21 март кунидан бошланди. Бугун — таътилнинг охирги куни.

👉 IV ўқув чорак дарслари 28 март кунидан бошланади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#эслатма

⚡️⚡️⚡️Бугун, 4 май куни Тошкент вақти билан 21:00 да  dvprogram.state.gov  сайтида грин-карта натижалари эълон қилинади.

@haqiqatonline_24
#эслатма

❗️2024 йил 1 июндан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун тўлов миқдорлари 20 фоизга оширилди.

Охирги маротаба боғчалар учун тўлов миқдорлари 2021 йил 29 апрелда оширилган эди.

@haqiqatonline_24
#эслатма

❗️Эртага барча учун иш куни

Бугун Қурбон ҳайити муносабати билан берилган дам олиш кунларининг охиргиси. Эртага, 19 июнь – чоршанба куни барча учун иш куни ҳисобланади.

@haqiqatonline_24
#эслатма

❗️ Эртага ОТМларга қабулнинг 1-босқичи тугайди

Бугун — 24 июнь, эртага эса 25 июнь куни соат 23:59 да ОТМ ва профессионал таълим муассасаларига қабулнинг биринчи босқичи тугайди.

Бу дегани шу босқичда ҳужжат топширмаганлар кириш имтиҳонларида қатнаша олмаслигини билдиради.

2-босқичда фақат йўналиш ва ОТМлар танланади.

Эслатма абитуриентлар учун имтиҳонда қатнашиш тўлови 170 минг сўм.

@haqiqatonline_24
#Диққат
#эслатма

⚡️❗️Тошкентда ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларини бузишга рухсат берилган. Фақат...

Адлия вазирлигининг эслатишича, Ўзбекистонда ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда тез ёрдам ёки бошқа махсус хизмат воситаларининг милтилловчи чироқлари ўтиб кетишига йўл қўйиши мумкин.

@haqiqatonline_24
#диққат
#эслатма

❗️Бугун ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилишнинг сўнгги куни

Бугун талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш якунланади.

Талабалар бугун 23:59 га қадар my.uzbmb.uz сайти орқали хорижий давлатлардаги олий таълим ташкилотларидан ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишни кўчириш бўйича онлайн ариза юборишлари мумкин.

Таъкидланишича, талабалар ўқишини хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

@haqiqatonline_24