Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.79K subscribers
15.4K photos
4.04K videos
473 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Тақдирлаш

"Шонли тарихдан буюк келажак сари" номли ижодий ишлар танловининг "Энг яхши ҳикоя" ва "Энг яхши шеърий асар" номинацияларида вилоятимизнинг икки нафар ёш қаламкашларнинг ижодий ишлари биринчи ўринни қўлга киритди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимидан лавҳа👇👇👇
https://telegra.ph/Munosiblar-ta%D2%9Bdirlandi-10-09

Кузатишда давом этинг: 👇
https://t.iss.one/haqiqatonline
#тақдирлаш

⚡️"Ўзбек қизи" 2023 йилнинг "Энг яхши фильми", "Абдулла Орипов" кинокартинаси эса "Томошабинлар меҳрини қозонган фильм"деб топилди


Алишер Навоий номидаги Киночилар уйида "Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимотининг 2023 йилги тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда бир қатор ўзбек киноижодкорлари ва кино соҳаси вакиллари 17 та номинация бўйича мукофотланади.

Жумладан:

"Энг яхши сценарий" — Шокир Холиқов "Якшанба" фильми учун;

"Энг яхши аёл роли" — Шодия Абдуқодировa "Судья" фильмидаги роли учун;

"Энг яхши эркак роли" — Рустам Каримов "Доктор Абдуллаев" фильмидаги роли учун;

Шунингдек, "Томошабинлар меҳрини қозонган фильм" — "Абдулла Орипов" кинокартинаси;

Ўзбекистон халқ артисти, дубляж санъати устаси Мукамбар Раҳимова ўзбек киносига қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

"Олтин Ҳумо — 2023" энг яхши фильми — "Ўзбек қизи" фильми" ижодкорларига насиб этди.

@haqiqatonline_24
#тақдирлаш

⚡️ “Олтин глобус” киномукофотини топшириш маросими ўтказилди

“Оппенгеймер” – “Энг яхши драматик фильм”, “Тушкунлик анатомияси” – “Хорижий тилдаги энг яхши фильм” деб топилди.

Энг яхши режиссёр номинациясида Кристофер Нолан (“Оппенгеймер”) мукофотланди. Шу фильмда бош қаҳрамонни гавдалантирган Киллиан Мерфи “Энг яхши актёр” деб топилди.

Киноматографиядаги ютуқлари учун “Барби” фильми ҳам “Олтин глобус”га муносиб кўрилди.

@haqiqatonline_24
#тақдирлаш

⚡️⚡️Ўзбекистон футболи тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Темур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз футболчиларининг ҳар бирига 30 000 АҚШ долларидан пул мукофоти берилди!

P/S. Машинани Олимпиададан кейин беришаркан:)

@haqiqatonline_24
#тақдирлаш

⚡️⚡️“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони эгаларига топширилди

Тошкент вилоятининг бир гуруҳ нуронийларига “Меҳнат фаҳрийси” кўкракнишонлари топширилди.

Дастлаб Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, “Нуроний” жамғармаси Республика Бошқаруви раиси Содиқжон Турдиевлар сўзга чиқиб, барчага ўзларининг самимий тилакларини билдирди.

Кўп йиллар давомида элга хизмат қилган, эндиликда бой меҳнат тажрибаси, ҳаётий тажрибалари билан жамият тараққиётига ҳисса қўшаётган инсонларга давлатимиз томонидан юксак эҳтиром кўрсатилиши эса Мамлакатимиз Мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами олдидан катта совға бўлди.

Тадбирда 70 нафар кекса авлод вакилларига Президентимиз томонидан таъсис этилган I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари ва пул мукофотлари топширилди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари учун вилоят “Нуроний” жамғармаси биносида байрам дастурхони ёзилиб, уларга эҳтиром кўрсатилди.

 @hhaqiqatonline_24
#тақдирлаш

⚡️⚡️Ғолиблар тақдирланди

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-мухандислик билим юртининг анжуманлар залида “Тил – миллат тараққиётининг омили” мавзусида маънавий-маърифий тадбир, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!” Республика танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Шаҳноза Хўжаева, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси директори Азиз Эминов ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳамда барча туман ва шаҳар ҳокимларининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари қатнашди.

Мазкур танловда 1-ўринни Чирчиқ шаҳар ҳокими маслаҳатчиси, 2-ўринни Ангрен шаҳар ҳокими маслаҳатчиси ва 3-ўринни Оққўрғон ҳокими маслаҳатчиси эгаллади.

Ғолибларга Тошкент вилояти ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

@haqiqatonline_24
#тақдирлаш

⚡️⚡️Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига Президент совғалари топширилди

🥇Олтин медал соҳибларига:

— 200 минг АҚШ доллари;
— Tahoe автомобили;
— 2 қаватли коттедж.

🥈Кумуш медал соҳибларига:

— 100 минг АҚШ доллари;
—— BYD Song Plus ЕV Champion  автомобили;
— квартира.

🥉Бронза медали соҳибларига:


— 50 минг АҚШ доллари;
—— BYD Song Plus DM-i Champion  автомобили;
— квартира.

📷Суратда: Пара таэквондо бўйича Паралимпия чемпиони, Тошкент вилояти фарзанди Асадбек Тоштемиров👏👏

@haqiqatonline_24
#тақдирлаш

⚡️⚡️Оҳангаронлик ҳуқуқ билимдони муносиб тақдирланди

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан ижтимоий тармоқлар орқали "Сиз ҳуқуқингизни биласизми?" танлови ўтказилди. Унда вилоятдаги 1025 та маҳалладан ҳуқуқий билимдонлар иштирок этишди.

Танлов якунига кўра, Оҳангарон шаҳар «Қўрғон» маҳалласида истиқомат қилиб келаётган, ҳозирда 1-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи лавозимида фаолиятини давом эттираётган Ҳидоят опа Хайтматова ғолиб деб топилди.

Ғолибга Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, бошқарма масъул ходимлари ҳамда Оҳангарон шаҳар Адлия мутахассислари томонидан эсдалик совғалари топширилди.

@haqiqatonline_24
#тақдирлаш

⚡️⚡️“Олмалиқ КМК” АЖнинг 75 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ишчи-ходимлар III даражали “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони билан тақдирланди


@haqiqatonline_24