Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.84K subscribers
15.4K photos
4.04K videos
473 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#ана_бўлмаса ❗️“UzAuto Motors” сайти киберҳужумга учрагани маълум қилинди UzAutoSavdo тизимига автомобиллар учун контрактация бошлангандан сўнг қилинган давомли киберҳужумлар, авторизация сўровларини қайта ишлашда муаммоларни юзага келтирди. Бу ўз навбатида…
#диққат

❗️UzAutoSavdo онлайн-савдо тизимида шартнома тузганлар сони 25 мингдан ошди

Контрактация очилган вақтдан бошлаб, 25 декабрь соат 16:30 ҳолатига кўра, UzAutoSavdo платформасидан фойдаланган ҳолда жами 25 000 дан ортиқ шартномалар муваффақиятли тузилган.

@haqiqatonline_24
❗️Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган ИИБ ходими 15 йилга қамалди

Вояга етмаган қизнинг номусига тегиш учун шарт–шароит яратиб берган 3 нафар шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатиш бўйича Бўстонлиқ тумани прокурорига хабар юборилди.

@haqiqatonline_24
#обуна_2024

«Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталарига 2024 йил учун обуна бўлинг!

Бир йиллик обуна баҳоси

«Тошкент ҳақиқати» – 786 240 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 460 900 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
#инфратузилма

⚡️⚡️Тошкентда жамоат транспорти учун йўлнинг биринчи полосасида бўладиган янги турдаги йўлаклар қурилади

2025 йилгача Тошкент шаҳри жамоат транспорти доимий ҳаракатланадиган умумий узунлиги 475 км бўлган 36 та алоҳида автобус йўлакларини ташкил этиш белгиланган. Яъни у йўлда фақат автобуслар ҳаракатланади, бекатлар ҳам ўша йўлак четида қурилади. Бу орқали жамоат транспортидан фойдаланаётган йўловчиларни кўзлаган манзилига тезроқ етказиш мумкин бўлади.

Транспорт вазирлиги БМТ Тараққиёт дастури кўмагида ишлаб чиқилган лойиҳа ва иқтисодий-техник асосни Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритган.

@haqiqatonline_24
#мутолаа

Йўл олиб борадиган жойга борманг, йўл бўлмаган жойга боринг ва из қолдиринг.


✍️Ральф Уолдо Эмерсон

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таъзия

⚡️Таниқли ўзбек хонандаси Абдулазиз Карим вафот этганлиги айтилмоқда

Таниқли ўзбек хонандаси Абдулазиз Карим вафот этганлиги айтилмоқда. Бу ҳақда унинг укаси Facebook'да маълум қилди.

Абдулазиз Карим 1973 йил 23 ноябрь куни Тошкентда туғилган.

Абдулазиз Каримнинг “Узун армонлар”, “Қурбон бўламан”, “Ягонам ўзинг” қўшиқлари ҳамда Райхон Ғаниева билан ҳамкорликда куйлаган “Эркатойим мани ёқимтойим” дуэти хит даражасига кўтарилган.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятининг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 26 декабрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 4-9, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_воқеаси

⚡️⚡️Бугун, 26 декабрь куни баъзи мамлакатларда норасмий байрам оталар куни нишонланади!

"Онам, онам деймизу, отамиз қолар четда..."

P.S. Сиз отангизни рози қилганмисиз? Отангиз ҳаёт бўлса, уни асранг, қадрланг, Яхши кўришингизни айтинг! Кейин кеч бўлиши мумкин!!!

@haqiqatonline_24
#валюта

❗️Долларнинг расмий курси яна пастлади

Марказий банк 26 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
#тақдирлаш

⚡️"Ўзбек қизи" 2023 йилнинг "Энг яхши фильми", "Абдулла Орипов" кинокартинаси эса "Томошабинлар меҳрини қозонган фильм"деб топилди


Алишер Навоий номидаги Киночилар уйида "Олтин Ҳумо" миллий кинотақдимотининг 2023 йилги тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда бир қатор ўзбек киноижодкорлари ва кино соҳаси вакиллари 17 та номинация бўйича мукофотланади.

Жумладан:

"Энг яхши сценарий" — Шокир Холиқов "Якшанба" фильми учун;

"Энг яхши аёл роли" — Шодия Абдуқодировa "Судья" фильмидаги роли учун;

"Энг яхши эркак роли" — Рустам Каримов "Доктор Абдуллаев" фильмидаги роли учун;

Шунингдек, "Томошабинлар меҳрини қозонган фильм" — "Абдулла Орипов" кинокартинаси;

Ўзбекистон халқ артисти, дубляж санъати устаси Мукамбар Раҳимова ўзбек киносига қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

"Олтин Ҳумо — 2023" энг яхши фильми — "Ўзбек қизи" фильми" ижодкорларига насиб этди.

@haqiqatonline_24
#диққат

‼️ЧОЙНИ ПУФЛАБ СОВУТИШ – ЗАРАР

Нега???

👉Иссиқ овқатга ёки чойга пуфлаб қўйсак нима бўлади? Кўпинча овқат ёки чой иссиқ бўлганида уни пуфлаб, ичишга ўрганганмиз.

☑️ Одатда инсон тоза ҳаводан нафас олади. Карбонат ангидрид газини чиқаради. Агарда ўша газ иккинчи маротаба инсон ичига қайтиб кирса, хаттоки саратон касалига сабаб бўлар экан. Биз пуфлаганда инсондан тоза ҳаво чиқмайди. Қонда қайта ишланиб битган ҳаво - карбонат ангидрид гази чиқади. Уни яна пуфлаб, қайта ичсак, таомни истеъмол қилган кишига зарар етказади. Шунинг учун Пайғамбаримиз (с.а.в.) пуфлаш мумкин эмаслигини суннат қилганлар ва ўнг қўл билан ичишга буюрганлар. Совиб қолган чой ёки сувни ҳам бир симиришда ичиб бўлмайди, уни бўлиб-бўлиб ичиш тавсия этилади.

Бобо-момоларимиз иссиқ овқатни ёки чойни пуфлаб совутсак, "ёмон бўлади" деб айтишани бежиз эмас экан!


@haqiqatonline_24
❗️Президентнинг жорий йил 23 декабрдаги фармонига кўра, фаолият юритадиган “маҳалла еттилиги”:

маҳалла раиси;

ҳоким ёрдамчиси;

ёшлар етакчиси;

хотин-қизлар фаоли;

профилактика инспектори;

ижтимоий ходим;

солиқ инспектори.

“Маҳалла еттилиги”нинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича алоҳида баҳоланади. Бунда маҳалла раиси 20 фоиз балл бериш ҳуқуқига эга бўлади.

@haqiqatonline_24
#обуна_2024

«Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталарига 2024 йил учун обуна бўлинг!

Бир йиллик обуна баҳоси

«Тошкент ҳақиқати» – 786 240 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 460 900 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
⚡️Янги йилдан микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади

Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 январдан қуйидагилар ўзгармоқда:

— микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади;

— нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади;

— микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади;

— микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;

— жисмоний ва юридик шахслар томонидан нобанк кредит ташкилотининг устав капиталидаги улушга эгалик қилиш учун Марказий банк дастлабки рухсатномасини олиш талаби қонунчиликда белгиланган 10 фоизлик улушни 20 фоизга ошириш орқали юмшатилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Тошкент вилоятида кийимлар остига яширилган қарийб 175 минг дона пақилдоқ аниқланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш тезкор ходимлари, ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда ИИБ йўл-патруль хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида Оҳангарон туманида "Фарғона-Оҳангарон" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган фуқаро бошқарувидаги бўлган, “Mersedes Benz Sprinter” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Натижада автоулов юк хонасида хуфиёна тарзда кийим-кечаклар остига яширилган 174 108 дона пиротехника воситалари аниқланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур пиротехника воситаларининг қиймати 200 млн. сўм бўлган.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
❗️Ҳумо карталари ишлашида яна носозликлар кузатилмоқда

Тўлов тизими карталари орқали онлайн тўловларни ҳам, терминаллар орқали тўловларни ҳам амалга ошириб бўлмаяпти.

P/S. Ўзи UzAuto Motors камлик қилаётганди. Қачон тизимларда носозлик кузатилиши тугаркан...

@haqiqatonline_24
❗️Янгийўл шаҳар аҳолисига етказиб бериладиган иссиқлик энергияси хизматларининг янгиланган тарифлари маълум қилинди

Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг "Янгийўл шаҳар “БИОКИМЁ” акциядорлик жамияти томонидан етказиб бериладиган иссқлик энергияси хизматлари тарифи тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.

Унга кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб

👉“БИОКИМЁ” акциядорлик жамияти томонидан Янгийўл шаҳридаги аҳолига 1 м2 учун 3 минг 539,5 сўм;

👉 юридик корхоналар учун 1 Гкал иссиқлик энергияси нархи 218500 сўм (ҚҚС сиз) этиб белгиланди.

@haqiqatonline_24
#халқаро

❗️АҚШда одамларга юқиши мумкин бўлган «зомби» вируси аниқланди

АҚШнинг Еллоустоун миллий боғидаги кийиклар орасида «зомби» вирусининг тури тарқала бошлади. Янги касалликдан зарар кўрган бир ҳайвон ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда Daily mail.

Нашрнинг билдиришича, кийиклар популяциясини қамраб олган «зомби» вируси одамларга ҳам тарқалиши мумкин. Унинг давоси йўқ ва ўта юқумли ҳисобланади.

Нашр маълумотларига кўра, қорамолларнинг прогрессив неврологик касаллигига ўхшаш ушбу вирус билан касалланиб, нобуд бўлган эркак буғунинг жасадида миянинг функциялари бузилиши аниқланган. Унинг миясидаги ташқи огоҳлантиришларга жавоб беришувчи қисми ишлашдан тўхтаган ва одамлардан қўрқмай қўйган. Ўлимигача шунчаки юриши ва мақсадсиз сайр қилиши кузатилган.

Ҳозирда овчиларга касал кийик гўштини истеъмол қилмаслик тавсия этилмоқда.

АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, сўнгги йилларда вирус АҚШнинг 31 дан ортиқ штатлари, Канаданинг иккита вилояти ва ҳатто Жанубий Кореяга тарқалган.

@haqiqatonline_24