Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.41K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#жамият

❗️Тошкентда 9 ёшли йўловчи қизга тегажоғлик қилган кондуктор 5 суткага қамалди

Шу йилнинг 22 ноябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида фуқаро А.Х.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 3 ноябрь куни соат 11:30 атрофида 115-сонли автобус кондуктори бўлиб ишлайдиган ҳуқуқбузар А.Х. вояга етмаган 2014 йилда туғилган С.Ж.ни ёнига ўтириб, шаҳвоний шилқимлик қилиб, унинг қўлидан ушлаган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар айбига иқрор бўлиб, содир этган қилмишидан пушаймон эканлигини билдириб, суддан енгиллик жазо беришини сўраган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи А.Х.га МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Қайси ҳуқуқбузарликлар учун балл жорий қилинмоқда?

1. Транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш.
2. Тонировка.
3. Товуш ва ёритиш қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш.
4. Йўл белгилари ва бошқа қоидалар.
5. Тезлик талабларига амал қилмаслик.
6. Қизил чироққа бўйсунмаслик.
7. Халақит бериш ёки авария ҳолатини юзага келтириш, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиш.
8. Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш.
9. Одам ташиш қоидаларини бузиш.
10. Қувиб ўтиш қоидаларини бузиш.
11. Гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш.
12. Темир йўлдан ўтиш қоидаларини бузиш.
13. Транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш. Биринчи қисм.
14. ЙТҲ жойидан кетиб қолиш. Биринчи қисм.

Ушбу ҳуқуқбузарликларнинг оғир-енгиллигига қараб, 0,5 баллдан 2 баллгача жарима баллари ҳисобланади.

Йил давомида 12 баллдан ошиб кетгандан сўнг ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Шу вақтга қадар 48 минг ўзбекистонликда ОИТС аниқланган

Энг кўп ОИТС юқтирганлар Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида қайд этилган. Санепидқўмнинг маълум қилишича, беморлар ОИТС инфекциясини 1987-2023 йиллар оралиғида юқтирган.

@haqiqatonline_24
#жазо

❗️Бўкада терговдаги фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган ИИБ ходимлари қамалди

Жорий йилнинг июн ойида Тошкент вилояти Бўка туманида ИИБ томонидан терговга жалб этилган фуқаро вафот этганди. Унинг ўлимидан сўнг воқеага алоқадор бўлган 2 нафар тезкор ходим ҳибсга олиниб, туман ИИБ бошлиғи А. Бобоханов ва бошқа масъул шахслар лавозимидан озод этилганди.

Ўрта Чирчиқ тумани судида ушбу ҳолат кўриб чиқилди.

Ҳукмда келтирилишича, фуқаронинг ўлимида 4 нафар ходим айбдор деб топилган.

Туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи бўлган 37 ёшли Ж.С.га нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

38 ёшли Д.Ж.га 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

31 ёшли Ш.Ғ.га эса 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бўка тумани ИИБ профилактика инспектори С.Т. 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

@haqiqatonline_24
#жамият

⚡️⚡️Кейинги йилдан айрим ёлғиз кексаларга поездга бепул чипталар ажратилади

Мазкур тоифадаги шахсларга паспортларни давлат божи ундирилмасдан ID карталарига алмаштириш, ижтимоий соҳа ходимлари томонидан айрим хизматлар кўрсатиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида узоқ муддат қолиш имконияти берилади.

2024 йил 1 апрелдан реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ва уларга бевосита ҳамроҳлик қилувчи 1 нафар шахсга бир йилда бир марта темир йўл ёки шаҳарлараро автобус учун бепул чипталар (бориш ва қайтиш учун) ажратилади.

2024 йил 1 майдан реестрга киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади.

@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Тошкент вилояти шаҳар ичи йўловчи транспортида йўл ҳақи нархи ошди

Тошкент вилояти шаҳарларида йўловчилар ташиш фаолияти билан шуғулланувчи барча корхона ва ташкилотларга қарашли йўналишлардаги йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифлари қайта ишлаб чиқилди.

Унга кўра,

автобусларда 1 нафар йўловчи учун 1 500 сўм;

йўналишли такси (микроавтобус)ларда 2 000 сўм этиб белгиланди.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

❗️Ўзбекистон зўравонлик кузатилган оилаларда эр-хотинни ярашиш муддатисиз ажраштириш режалаштирилмоқда

Шунингдек, суд тартибида у-жойга мажбурий тартибда киритишнинг механизмини соддалаштириш мақсадида Уй-жой кодексининг 32-моддаси қуйидаги қоидалар билан тўлдирилмоқда: “Уй-жойга мажбурий тартибда киритиш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишда мулкдорнинг ташаббусига асосан суд томонидан мажбурий тартибда киритиш, мутаносиб шароитга эга бошқа яшаш жойи билан таъминлаш ёки ижара ҳақини компенсация қилишга тарафларнинг келишувига асосан аниқ манзилни белгилаган ҳолда алмаштирилиши мумкин."

@haqiqatonline_24
#жамият

⚡️⚡️Кўп қаватли хонадонларда аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда шохобчага олиб боришга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади

Бунда, Экология жамғармаси ҳисобидан аҳолига махсус чиқинди пакетлари бепул берилади, аҳоли чиқиндини қайта ишланадиган, қайта ишланмайдиган ва органик тоифага ажратиб, шохобчага олиб боради. Тадбиркор эса қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади.

Ушбу тизим дастлабки босқичда Тошкент, Андижон, Бухоро, Термиз, Ангрен шаҳарлари ва Тошкент туманида йўлга қўйилади.

@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Тошкентда йўловчи аёлнинг қоматини "мадҳ этиб", унга шилқимлик қилган “таксист” қамалди


Қайд этилишича, жабрланувчи аёл 2023 йил 11 ноябрь куни соат тахминан 17:20 ларда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, "Халқлар дўстлиги" саройи олдида таксига ўтирган. Йўл давомида ҳайдовчи Х.О. (1994 йилда туғилган) аёлнинг қадди-қоматини "мадҳ этиб", унинг сонидан ушлаб олган ва турли беҳаё гапларни гапирган.

Аёл Х.О.нинг гапларини ёзиб олганини билдириб, суддан унга қонуний чора кўришни ва маънавий зарарни ундириб беришни сўраган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар Х.О. ўша куни автомашинаси механика бўлгани сабаб, узатмалар қутиси ричагидан тезликни ўзгартираётганда (скоростга ураётганида) йўловчи аёлнинг оёғига унинг қўли тегиб кетганини билдириб, суддан ишни одилона кўриб чиқишни сўраган.

Суд Х.О. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси 1-қисмида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топган, унга 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.

@haqiqatonline_24
#жамият

⚡️⚡️Четга ишга борувчиларга хорижий тиллар ўргатилади

Ҳукумат қарорига кўра, Фуқароларни (ёшларни) чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилади.

Профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларни касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курслари ташкил этилади.

Ўқув курсларида кадрларни тайёрлаш бир йилгача бўлган таълим дастурларига мувофиқ тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ўқув курслари доирасида таълим олувчилар инглиз, немис, япон, корейс, араб ва бошқа талаб юқори бўлган чет тилларига ўқитилади.

Профессионал таълим муассасаларига жалб этилган таълим олувчилар чет тилини мустақил равишда ўрганиб, халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификатни тақдим этган тақдирда, таълим олувчи томонидан чет тилини ўқиш учун сарфланган харажатларнинг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан ошмаган қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жамият

⚡️⚡️Бугунги кундаги баъзи пиёдалар ҳақида

На кулишни биласан, на йиғлашни... 😅😢

@haqiqatonline_24
#жамият

❗️2025 йил январдан пенсионерлар ишлаши мумкин бўлмаслиги ҳақидаги хабарлар ростми?

2025йил январдан пенсионерлар ишлаши мумкин булмасмиш кандай карор чикарилаяпти

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂ Йўқ ҳозирда бундай қарор қабул қилинмаган.

Аксинча ишловчи пенсионерларни ишдан бўшатиш мумкинлиги ҳақидаги қоида янги Меҳнат кодексининг 161-моддасидан чиқариб ташланган.

❗️Шундай экан ҳозирда пенсионерларнинг ишлашини чекловчи бирор қоида йўқ деб ҳисоблаймиз.

@haqiqatonline_24