Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.42K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#обуна_2024

«Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталарига 2024 йил учун обуна бўлинг!

Бир йиллик обуна баҳоси

«Тошкент ҳақиқати» – 786 240 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 460 900 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#жиноят

❗️Зангиота туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “E.J.” МЧЖ раҳбари М.Х. Зангиота тумани “Бўзсув” ҚФЙдаги ем ишлаб чиқариш цехида буғ қозонларини ҳеч қандай ҳужжатсиз ўғрилик йўли билан умумий фойдаланишдаги газ тармоғига улаб, жами 166,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
❗️Дронларни ўз ихтиёрлари билан топширганлар маъмурий жавобгарликдан озод этилиши мумкин

Қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185 моддаси учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланишга доир прим модда билан тўлдирилмоқда.

Унга биноан учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш, –
учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракатларни содир этган шахс, агар у учувчисиз учадиган аппаратларни, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ўз ихтиёри билан топширса, маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

@haqiqatonline_24
#кайфият

ХОДИМ:
- Маошимни оширмасангиз бўлмайди. Мен билан 3та ташкилот қизиқяпти, -дебди бошлиғига.

- Наҳотки! - ажабланибди бошлиқ кўзларини пирпиратиб.
- Улар қандай ташкилотлар экан?

- Телефон алоқаси, электр тармоқлари ва солиқ идораси...😂😂😂

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Қишнинг илк кунида Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 1 декабрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 2-7, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

⚡️1 декабрь – бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни!

Бу касаллик ҳақида соатлаб гапириш мумкин. Биз эса қисқа ролик орқали ОИТСни таништиришга ҳаракат қилдик.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24
#валюта

❗️Долларнинг расмий курси яна пастлади

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 1 декабрь куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.

Унга кўра, долларнинг расмий курчи -17,87 сўмга пастлаб, 12 280,01 сўмни ташкил этмоқда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#лайфхак

⚡️⚡️"Жалюзи" пардаларни деразадан олиб ташламасдан қандай тозалаш керак?


"Жалюзи"ни деразадан олиб ташламасдан ювиш жуда кўп вақт талаб қилмайди ва пардаларнинг ўзлари учун хавфсиздир.

@haqiqatonline_24
#жамият

❗️Шу вақтга қадар 48 минг ўзбекистонликда ОИТС аниқланган

Энг кўп ОИТС юқтирганлар Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида қайд этилган. Санепидқўмнинг маълум қилишича, беморлар ОИТС инфекциясини 1987-2023 йиллар оралиғида юқтирган.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Humo (Миллий банклараро процессинг маркази) Марказий банкдан Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.

@haqiqatonline_24
#мурожаат

❗️Янгийўл шаҳрида ичимлик суви қувури қачон таъмирланади?

Бизга келиб тушган мурожаатга кўра, Янгийўл шаҳар “Бахт” маҳалласи “Самарқанд” кўчасида жойлашган ўйингоҳдан ўтган ичимлик суви қувурининг ёрилиши оқибатида тоза сув исроф бўлмоқда (суратда).

Маълум қилинишича, қувур жорий йилнинг сентябрь ойидан бери шундай ҳолатда.

Шаҳар ҳокими бу бўйича бир неча маротаба топшириқ берган. Бироқ, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган.


Мутасаддилардан мазкур ҳолатга жиддий қарашларини сўраб қолган бўлардик. Зеро, Давлатимиз раҳбари томонидан сувни тежаш ва мақсадли йўналтириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётган бир пайтда бундай ҳолатнинг кузатилиши...

📡Телеграм каналга уланиш↩️

Тошкент ҳақиқати
#диққат

❗️Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинди

Таъкидланишича, Ўзбекистон махсус хизмати томонидан бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган йирик операция давомида турли жиноий гуруҳларнинг юзлаб оддий ва юқори мартабали аъзолари, жумладан, «криминал авторитет»лар панжара ортига жойлаштирилган.

Хусусан, Ўзбекистон жиноят олами етакчиси деб қараладиган, «Вор в законе» Бахти Ташкентский, шунингдек, унга яқин одамлар ҳам қўлга олинган.

Мазкур рейдлар «Ҳумо» аренасидаги тартибсизликлар фонида Тошкентдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида ўтказилган.

Ўзбекистон бўйлаб 24 соат ичида жиноий гуруҳларнинг 200 га яқин аъзоси қўлга олинган, уларнинг орасида мафия бошлиқлари ҳам бор.

❗️«Кўча болларига» қарши рейдлар энди бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтказилиши мумкинлиги айтилмоқда.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#мурожаат ❗️Янгийўл шаҳрида ичимлик суви қувури қачон таъмирланади? Бизга келиб тушган мурожаатга кўра, Янгийўл шаҳар “Бахт” маҳалласи “Самарқанд” кўчасида жойлашган ўйингоҳдан ўтган ичимлик суви қувурининг ёрилиши оқибатида тоза сув исроф бўлмоқда (суратда).…
#мурожаат_ва_ечим

⚡️⚡️Сув қувури таъмирланди


Телеграм тармоғимизда Янгийўл шаҳрида сув қувурининг ёрилиши оқибатида ичимлик сувининг исроф бўлаётгани ҳақида мурожаат эълон қилинганди.

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖнинг таъкидлашича, мазкур ҳолат назоратга олиниб, тезда ҳал этилган.

@haqiqatonline_24
#обуна_2024

«Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталарига 2024 йил учун обуна бўлинг!

Бир йиллик обуна баҳоси

«Тошкент ҳақиқати» – 786 240 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 460 900 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси ўтаётган «Экспо Сити Дубай» мажмуасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш қутладилар.

@haqiqatonline_24