Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.97K subscribers
15.5K photos
4.08K videos
475 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#фахр

⚡️⚡️⚡️Вилоятимиз спортчиси Жаҳон чемпиони!

Мексиканинг Гвадалахара шаҳри таэквондо WT бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мазкур нуфузли турнир вакилларимиз учун муваффақиятли давом этмоқда.

Хусусан, мусобақада +73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Тошкент вилояти фарзанди Светлана Осипова терма жамоамизга илк олтин медални тақдим этди.

У мусобақа давомида АҚШ, Марокаш ва Австрия терма жамоалари вакилларини мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи финал баҳсида эса у Исроил вакиласи Дана Азрандан устун келди ва жаҳон чемпионига айланди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунгача ўзбек таеквондоси тарихида ҳеч ким аёллар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлмаган эди.

Аввалроқ, икки нафар таэквондочимиз – Никита Рафалович ва Тошкент вилоятининг яна бир фахри Феруза Содиқова жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритган эди.

Ғалаба муборак бўлсин!

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#фахр

⚡️Ўзбекистон "спецназ"и Дубайдаги мусобақада олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистон жамоаси махсус кучлар мусобақасида спорт тўсиқларидан энг тез ўтиб, Чеченистон ИИВнинг «Ахмат» жамоасини (2-ўрин) ва Қирғизистон махсус кучлари (3-ўрин) жамоасини ортда қолдириб, энг юқори поғонага кўтарилди.

UAE SWAT Challenge 2023 — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи махсус кучлар ўртасидаги норасмий жаҳон чемпионати. Бу йил унда 28 давлатдан 57 жамоа иштирок этмоқда. Россия Федерацияси шарафини 3 та жамоа ҳимоя қилмоқда, шунингдек, МДҲ давлатларидан ҳам жамоалар иштирок этмоқда.

@haqiqatonline
#фахр

⚡️Футбол бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси дарвозабони Отабек Боймуродов ОФКнинг "келажак юлдузи" номинациясида ғолиб бўлди

Аввалроқ, у юртимиз мезбонлик қилган Осиё кубогида турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилган эди.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#фахр
#ғалаба

⚡️Бўкалик спортчи Париж Паралимпиадасига йўлланмани қўлга киритди

Франциянинг Париж шаҳрида пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунидан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

Қувонарлиси, эркаклар ўртасида T36 классида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Бўка тумани фарзанди Иззат Турғунов 5 метр, 75 сантиметр натижа қайд этган ҳолда мусобақа рекордини янгилади ва олтин медални қўлга кирити.

Шунингдек, ҳамюртимиз келаси йили айнан Парижда бўладиган Паралимпия ўйинлари чиптасини ҳам нақд қилди.

Маълумот учун, Иззат Турғунов, “Токио-2020” Паралимпиадасида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилган эди. Шунингдек, у узунликка сакрашнинг Т-36 классида Осиё рекордчиси (5 метр 61 сантиметр) ҳам саналади.

У ҳақида бунданда қизиқарли маълумотларни "Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2022 йил 3 декабрь куни чоп этилган 93-сонидаги "Ҳеч қачон ортга чекинма" номли мақола орқали билиб олишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
#фахр

⚡️Рекордлар, медаллар, лицензиялар: Пара енгил атлетикачиларимиз Парижда янги саҳифа очишди

Пара енгил атлетика бўйича Париж шаҳри мезбонлик қилган жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Дунёнинг 103 та мамлакатидан 1206 нафар пара атлет иштирок этган бу галги дунё биринчилиги терма жамоамиз аъзолари учун муваффақиятли кечди. Матонатли паралимпиячиларимиз ушбу мусобақада 6 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза, жами 17 та медаль қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида сайёрамизда 8-ўринни эгаллашди.

Таққослаш учун, пара атлетларимиз 2019 йилда БААда ўтказилган жаҳон чемпионатида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза, жами 8 та медаль қўлга киритишган эди.

Энг муҳими 19 нафар пара атлетимиз келгуси йил айнан Париж шаҳрида бўладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни ҳам қўлга киритди.

@haqiqatonline_24
#фахр

⚡️48 ёшли Чусовитина яна бир нуфузли турнирда рақибларига "дарс берди"

Жаҳон спортида бир неча такрорланмас рекордлар соҳибасига айланган Оксана Чусовитина спорт гимнастикасининг таяниб сакраш баҳсларида ҳамон тенгсиз эканини исботлаб келмоқда.

Туркиянинг Мерсин шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон челленж кубоги сериясига кирувчи мусобақасида қатнашаётган спортчимиз яна ютуққа эришди.
Хотин-қизлар ўртасидаги таяниб сакраш дастурида Оксана Чусовитина энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Тажрибали спортчимиз таяниб сакрашда энг кўп – 13.067 балл жамғариб, мезбон гимнастикачилар – Йилдиз Бенгиси ва Бинер Черендан ўзиб кетди.

@haqiqatonline_24
#фахр

⚡️Вилоят ИИББ ходими Жаҳон кубоги олтин медалини қўлга киритди


Нурафшон шаҳар ИИБ профилактика инспектори лейтенант Сардор Усманов жорий йилнинг 1-3 сентябрь кунлари таэквондо ITF йўналишида Малайзия давлатининг Малака шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубоги мусобақасида +80 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Малайзияда ғолиб шарафига Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Шунингдек, Сардор Акбаров ва Камронбек Саидакбаров ҳам ўз вазн тоифасида Жаҳон кубоги олтин медалига сазовор бўлди.

@haqiqatonline_24
#фахр

⚡️Ўзбекистонлик режиссёрлар халқаро "Гран-при" соҳиби бўлди

Болгария Республикаси пойтахти София шаҳрида Болгария кино академияси ва интернет коммуникация агентлиги томонидан ўтказилган ХI Халқаро «Славян эртаги» кинофестивалида Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбектелефильм» давлат муассасаси ҳам муносиб иштирок этди. Мазкур ташкилот томонидан суратга олинган «Дилозор» сериали режиссёрлари Отабек Ибрагимов ҳамда Азиз Мардонов фестивалда режиссёрлик иши бўйича Гран-прига лойиқ кўрилди.

Маълумот учун, «Дилозор» сериали «Йил фаоли-2022» кўрик-танловнинг «Йилнинг энг яхши сериали» деб топилганди.

@haqiqatonline_24
#фахр

⚡️🥇 Акбар Жўраев - жаҳон чемпиони!

Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасида даст кўтариш баҳслари якунланди.

Унда иштирок этаётган Тошкент вилояти ўғлони, Олимпиада чeмпиони Акбар Жўраев 189 кг натижа билан олтин медални қўлга киритди.

Маълумот учун, Акбар Жўраев 1999 йилда Бўстонлиқ туманинг Сойлиқ қишлоғида туғилган.

Ғалаба муборак бўлсин! 👏👏👏

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фахр

⚡️⚡️Ханчжоу-2022: Дастлабки олтин медаль муборак!

Ўзбекистон делегацияси XIX Осиё ўйинларидаги илк олтин медалини қўлга киритди. Ушбу муваффақиятга дзюдочимиз Диёра Келдиёрова эришди. -52 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган спортчимиз БАА вакили Биршелт Хорлодоини мағлубиятга учратиб, ўз ғалабалари орасига Осиё ўйинлари чемпионлигини ҳам қўшиб қўймоқда.

Шу тариқа, Осиё ўйинларида Ўзбекистон мадҳияси янгради!!!

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фахр

⚡️Маҳорат ёш танламайди

43 ёшида Осиё ўйинларида чемпионликни қўлга киритган Ольга Забелинская ҳали ҳамон кўплаб спортчилардан жисмоний тайёргарлик жиҳатдан яхшироқ эканини кўрсатиш баробарида делегациямиз ҳисобига муҳим олтин медал келтирди.

У маррага иккинчи ўринни эгаллаган рақибасидан қарийб 1 дақиқа олдин етиб келди.

P/S. 40 ёшдан ошганлар, ҳали ҳам ўзингизни қаридим деб ҳисоблаяпсизми)

@haqiqatonline_24
#фахр

🔥Марҳабо Магдиева яна совриндорлар қаторида

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида
стол тенниси бўйича ўтказилган “WTT Youth Contender Ал Ain – 2023" халқаро турнирида юртимизнинг кичик ракетка усталари муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақанинг сўнгги кунида ҳам бир қатор ёш тоифаларида баҳслар бўлиб ўтди.

Хусусан, терма жамоа аъзоларидан 19 ёшли қизлар ўртасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Юқори чирчиқлик Марҳабо Магдиева бронза медалига эга чиқди.

Шу тарзда терма жамоамиз аъзолари “WTT Youth Contender Ал Ain – 2023" халқаро турнирини 1 та кумуш, 3 та бронза медаллари билан якунлади.

@haqiqatonline_24
#фахр

⚡️Ўзбекистон Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида медаллар сони бўйича энг яхши натижасини янгилади

Ўзбекистон делегацияси жами 79 та медаль билан умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни қўлга киритди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фахр

🤩Ўзбек хонандаси илк бор Сами Юсуфнинг концертида қўшиқ куйлади

Таниқли хонанда Сами Юсуф Франциянинг энг нуфузли залларидан бири – Париж филармониясида концерт берди.

Икки кун давом этган ушбу тадбирда бухоролик Илёс Арабов ўзбек тилида қўшиқ куйлади.

@haqiqatonline_24
#фахр

🏅Ўзбекистон халқаро математика олимпиадасида 9 та медални қўлга киритди

Олимпиада Туркманистоннинг Арқадағ шаҳрида ўтказилган.

Совриндорларнинг 7 таси Бухоролик ёшлардир.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фахр

⚡️⚡️Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси халқаро мусобақада 3 ўринни олди

Халқаро армия ўйинлари доирасида Россияда ўтказилган “Саян юриши” мусобақасида жами 9 та жамоа иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари кучли учликдан жой олди.

@haqiqatonline_24
#фахр

⚡️⚡️Нодирбек Абдусатторов “Tepe Sigeman 2024” турнирида чемпион бўлди 

У тайбрекда Петер Свидлер ҳамда Аржун Эригаисини мағлубиятга учратиб, турнир чемпионига айланди.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фахр

⚡️⚡️Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг энг ёш аъзоси – чинозлик Тўрабек Ҳабибуллаев


Чарм қўлқоп устамиз 2004 йил 9 апрель куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида таваллуд топган. 2022 йил Испанияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонгач, Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган. Ёш истеъдодли боксчимиз Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида -80 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган. 2023 йил катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатида ушбу вазн тоифасида тенги йўқ эканини яна бир карра кўрсатди.

Тўрабек бўлажак Олимпиадада айни пайтгача номи маълум бўлган лицензиатларимиз орасида энг ёш эркак спортчи бўлиб турибди.

Ҳабибуллаев жорий йилнинг 3-11 март кунлари Италияда ўтган жаҳон лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали -80 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлди.

@haqiqatonline_24
#фахр

⚡️⚡️Паркентлик ҳамшира “Ҳамшира — 2024” танловининг республика босқичи ғолибаси бўлди

"Ҳамшира – 2024" кўрик танловнинг республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходими иштирок этди.

Қувонарлиси, Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси Назокат Мирсаъдиева танловнинг республика босқичида 1-ўринни қўлга киритиб, Тошкент вилояти шарафини ёруғ юз билан ҳимоя қилди.

1-ўринни:

МИРСАЪДИЕВА Назокат Мирдавлат қизи — Тошкент вилояти Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси;

2-ўринни:

ҚОЗОҚБОЕВА Ҳулкар Музаффар қизи — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси;

3-ўринни:

КИМСАНОВА Озодахон Зафаржон қизи — Андижон вилояти Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими кундузги ҳамшираси эгаллади.

@haqiqatonline_24