Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.79K subscribers
15.5K photos
4.05K videos
473 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат

⚡️⚡️Энди “Янги Ўзбекистон” массивига берилган ер бўйича лойиҳалаш ишлари 2 ойдан, қурилиш ишларини бошлаш эса 3 ойдан ошмайди

Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Шунингдек, фуқаролар қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️2025 йил 1 апрелдан Электр нархлари яна қимматлашади

Таъкидланишича, электр қувватини ошириш ва трансформаторларни янгисига алмаштириш мақсадида нарх қимматлашади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Президент мутасаддиларга марказий ва ички кўчаларни ёритишда исрофгарчиликни қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифасини топширди

Шунингдек, бу йил 135 минг хонадонли кўп қаватли уйлар марказлашган ҳолда иситиладиган, овқат пишириш эса электр плитаси орқали бўладиган қилиб қурилади.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда лифтларни қабул қилиш 2-3 ойга чўзилаётгани сабабли ҳар бир вилоятда камида 2 тадан бригада ташкил қилиш, 20 нафардан аҳолини лифтларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга ўқитиш вазифаси қўйилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Эндиликда уй-жойни энергия билан таъминлаш учун қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Тошкент вилоятидаги боғчада “илон билан томоша” иши судга юборилди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Пискентда боғча болаларига заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Аниқланишича, иккита заҳарли кобра “Бирлик” маҳалласида яшовчи Х.га тегишли бўлиб, уларни томоша кўрсатиш учун ишлатган.
Кейинроқ илонлар Тошкент ҳайвонот боғига кўчирилган.


Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чоралар кўриш учун ваколатли органларга юборилган.

@haqiqatonline_24
Rankings TOP-1000_2025.pdf
1.3 MB
#диққат

⚡️⚡️Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган ТОП-1000 таликка кирган ОТМлар рўйхати тасдиқланди.


Мазкур рўйхат 2025 йил учун эълон қилинган бўлиб, ҳар йили янгиланади.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Кўчадан пул олаётганда эҳтиёт бўлинг! Тошкент вилоятида қалбаки пуллар ишлаб чиқарган жиноий гуруҳ ушланди

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган шахс фуқарога 3 минг АҚШ доллари эвазига 6644 дона 20 минг сўмлик купюрадаги жами 132 млн 880 минг сўмга тенг бўлган қалбаки пуллар билан қўлга олинди.

Ушбу тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахс ушбу қалбаки пулларни Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи бошқа бир шахсдан сотиб олганлиги маълум бўлган.

Тезкор тадбир давомида Оҳангарондаги хонадондан 1 дона чоп этиш қурилмаси, 28 млн 300 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар, 400 минг сўм чоп этишда ишлатиладиган 100 минг сўмлик ҳақиқий пуллар, қоғоз пулларни қирқиш учун дастгоҳ, қалбаки пулларни боғлаш учун мўлжалланган қоғоз боғлагич ва елим халталар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Бухорода 32 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ССБ расмий муносабат билдирди.


Маълум бўлишича, марҳум РИО ва БСИАТМ ДМ Бухоро филиали(Перинатал марказ)га қабул қилинганида кучли шамоллаш аломатлари: йўтал, тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши, қоғоноқ сувларининг кетиши, умумий ҳолсизлик ҳолатида бўлган.

Туғруқ жараёнидан сўнг аёлнинг аҳволи бирдан ёмонлашиб, нафас етишмовчилиги белгилари кузатилган. Тери қопламлари рангпар тусга кириб, сианоз пайдо бўлган.

Бемор кўрсатма асосида сунъий нафас аппаратига уланган ва интенсив реанимацион чора-тадбирлар бошланган. Беморда кардиомониторда юрак фибрилятсияси аниқланган. Юрак фаолиятини тиклаш ва фибрилятсияни олдини олиш мақсадида Адреналин, Атропин, Солумедрол, Норепайн, Дофамин препаратлари қилинган. Керакли чора-тадбирлар олиб борилишига қарамасдан, юрак фаолияти тикланмаган.

Ҳозирда Бухоро давлат тиббиёт институтининг профессор-мутахассислари иштирокида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️ 2024 йилда Ўзбекистонда ўртача маош 5,36 млн сўм бўлди

Бу 2023 йилга нисбатан 17,4%га кўпроқ.

Ҳудудлар бўйича энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрида — ўртача 9,1 млн сўм, Навоий вилояти эса 6,8 млн сўм билан иккинчи ўринда. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса энг паст маош қайд этилди — 3,8 млн сўм.

Соҳа бўйича энг юқори маош банкирларда — 15,3 млн сўм. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг маоши — 3,6 млн сўм, шифокорларники эса — 3,4 млн сўмни ташкил қилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Миллий гвардияга ўқувчилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда

Эндиликда Миллий гвардия органларига болаларга таълим бериш мажбуриятларини бажармаслик, жамоат жойида сигарет чекиш ва алкогол истеъмол қилиш каби ҳуқуқбузарликлар бўйича жазо қўллаши мумкин.

@haqiqatonline_24