Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.79K subscribers
15.2K photos
3.98K videos
470 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#жазо

❗️Чиноз тумани "замҳокими" жаримага тортилди

"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари ижросини лозим даражада бажармагани
ҳамда дастурда белгиланган ёритиш тизими ва пиёда йўлакларини қуриш ишларини якунлаш чораларини кўрмагани учун Чиноз тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Тажибоев Тохир Ғапуровичга ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима жазоси белгиланди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#жазо
Пискент тумани ҳокими "зам"ларига ҳайфсан берилди

Пискент тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Шерматов Ботир Имомалиевич ҳамда
қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Тулепов Саидкарим Саидахмадовичга
-“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини ўз вақтида таъминламаганлиги
қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ҳамда аҳолига деҳқон хўжалиги учун ер ажратиш масалаларида сусткашликка йўл қўйгани учун ҳайфсан жазоси қўлланилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#жазо
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда камчиликларга йўл қўйганлиги учун
Бекобод тумани ҳокимлигининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш бўйича мажмуа бош мутахассиси Егамбердиев Собиржон Асқаралиевичга ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жаримага тортиш интизомий жазо чораси қўлланилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#жазо

❗️Ижро интизоми талабларига риоя қилинмагани ҳамда Президент халқ қабулхоналари орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиб, ижобий ҳал қилинишида сусткашликка йўл қўйгани учун Бекобод тумани ҳокими Фурқат Абдусаломович Худойбердиев ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Шавкатович Аденовларга ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#жазо

Вазифасини бажаришда масъулиятсизликка йўл қўйгани учун Юқори Чирчиқ тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Худойберганов Шухрат Саъдуллаевичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#жазо

E-qaror электрон тизими орқали ҳокимлик бўлимлари томонидан келишувга юборилган қарор ва фармойишларни ўз вақтида имзоламай келгани ҳамда ўзига юклатилган вазифаларни совуққонлик ва эътиборсизлик билан бажариб, ижро интизомини бузгани учун
Оққўрғон тумани ҳокимлиги бош юристконсулъти Хақназаров Шерзод Шоназаровичга иш ҳақидан 10 фоиз жарима чораси қўлланилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#жазо

Мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйгани учун Бекобод тумани ҳокимлигининг оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш етакчи мутахассиси Бабаева Кумушхон Рустамовнага ўртача ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима белгиланди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#жазо

Бўка тумани ҳокими ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ярбеков Шерали Алмахаматовичга ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима жазоси қўлланилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#жазо

Мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйгани учун Бекобод шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси И.Тўракуловга, шаҳар ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси А.Бегаловга ва шаҳар ҳокимлиги етакчи мутахассиси И.Мирзоевага ҳайфсан жазоси қўлланилди.

📍Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#жазо

❗️Юқори Чирчиқда итларни сўйган фуқаро 10 кунга қамалди

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги хонадонларнинг бирида итларнинг сўйилганлиги акс этган видео тарқалган эди.

Мазкур ҳолат Юқори Чирчиқ тумани ИИБ томонидан аниқланиб, воқеа юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилди.

Шундан сўнг, буни содир этган фуқаро 10 суткага қамалди.

Суриштирувлар натижасида Юқори Чирчиқ тумани “Аҳмад Яссавий” маҳалласида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро, Б.Х. ўзининг яшаш хонадонида 25 та итни санитария қоидаларига зид равишда сақлаганлиги ва уларни сўйиб келаётгани аниқланганди.

Судда айбланувчи Б.Х. итларни ўзи истеъмол қилиши учун сўйганини айтган. Нега уйига ҳар куни итлар олиб келингани ҳақидаги саволга эса жавоб бера олмаган.

Волонтёрлар 35 та ит ва 9 та кучукни сақлаб қолишга муваффақ бўлган. 10 та ит “Кавчег” бошпанасига, қолганлари эса “Меҳр” марказига ўтказилган.

@haqiqatonline
#жазо

❗️12 ёшли қизнинг ўлимига сабабчи бўлган фуқарога умрбод қамоқ жазоси тайинланди

Бугун, 26 май куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчи А.Т. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган)га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Унга кўра А.Т. Жиноят кодексининг 226-моддаси (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) 1-қисми, 137-моддаси (одам ўғирлаш) 3-қисми “б” банди, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми, 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “в” банди ва 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж”, “з”, “о” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) 4-қисми тартибида узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

@haqiqatonline_24
#жазо

❗️Пискент тумани ҳокимлиги вахтёрига ҳайфсан берилди

Ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан, масъулиятсизликка йўл қўйгани сабабли Пискент тумани ҳокимлиги вахтёри Хайдаров Содиқ Қурбоновичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

@haqiqatonline_24
#жазо

❗️Янгийўл тумани ҳокимининг 4 та "зами"га ҳайфсан берилди

Янгийўл туман ҳокимининг тегишли фармойиши билан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини белгиланган муддатларда бажармагани ҳамда ҳоким топшириқларига совуққонлик билан ёндашиб, саноат маҳсулотлари, ишлаб чиқариш корхоналарининг 9 ойлик ҳисоботлари, туманга белгиланган экспорт режаси бажарилишида тизимли иш олиб бормагани учун:

молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдурасулов Эрали Пўлатович, қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича Базарбаев Шерзод Каримжанович, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича Бадалов Лутфулла Мирзаабдуллаевич ва инвестициялар, саноат ва савдо бўйича Ахмедов Джохонгир Пайзуллаевичга "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилди.

@haqiqatonline_24
#жазо

❗️Тошкент вилоятида 13 ёшли қизни зўрлаган Қўриқлаш хизмати ходими 15 йилга қамалди

Жорий йилнинг апрель ойида Тошкент вилоятида Қўриқлаш хизмати ходими 13 ёшли қизни зўрлаганликда айбланаётганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Ҳолат юзасидан жорий йил 18 октябрь куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судида Ш.Ш.га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши ЖПКнинг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра Ш.Ш. ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

@haqiqatonline_24
#жазо

❗️Тошкент вилоятида мактаб ўқувчисига тегажоғлик қилган 51 ёшли эркак 5 суткага қамалди

Воқеа жорий йилнинг 10 октябр куни соат 11:00 ларда содир бўлган. Ўшанда 1972 йилда туғилган Э.Н. исмли шахс кўчада кетаётган, ўзига нотаниш бўлган вояга етмаган мактаб ўқувчисиШ.Ф.га шаҳвоний ҳаракатлар билан тегажоғлик қилган. Ушбу ҳолат юзасидан 2023 йил 18 октябр куни Қибрай туман судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.

Билдирилишича, айбланувчи аввал ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган.

Мажлисда ҳуқуқбузар Э.Н. ҳақиқатдан хам ҳуқуқбузарликни содир қилгани, қилган ишидан пушаймонлиги, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.

Э.Н. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топилиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

@haqiqatonline_24
#жазо

❗️Бўкада терговдаги фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлган ИИБ ходимлари қамалди

Жорий йилнинг июн ойида Тошкент вилояти Бўка туманида ИИБ томонидан терговга жалб этилган фуқаро вафот этганди. Унинг ўлимидан сўнг воқеага алоқадор бўлган 2 нафар тезкор ходим ҳибсга олиниб, туман ИИБ бошлиғи А. Бобоханов ва бошқа масъул шахслар лавозимидан озод этилганди.

Ўрта Чирчиқ тумани судида ушбу ҳолат кўриб чиқилди.

Ҳукмда келтирилишича, фуқаронинг ўлимида 4 нафар ходим айбдор деб топилган.

Туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи бўлган 37 ёшли Ж.С.га нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

38 ёшли Д.Ж.га 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

31 ёшли Ш.Ғ.га эса 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бўка тумани ИИБ профилактика инспектори С.Т. 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

@haqiqatonline_24
#жазо

❗️Қуйи Чирчиқ туманида ноқонуний чиқиндихона ташкил этган шахс қарийб 4 йилга қамалди

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида Чирчиқ дарёси ўзанида туман ҳокимлиги захирасида бўлган ер майдонини 2023 йилнинг май ойидан 2024 йилнинг январ ойига қадар ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ҳеч қандай махсус рухсатномаларга эга бўлмасдан ноқонуний чиқиндихона ташкил қилган фуқарога суд ҳукми ўқилди.

@haqiqatonline_24