Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.38K subscribers
15.2K photos
3.98K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат


Уй-жой таъмири учун ипотека кредити дастури бошланди


Бугундан бошлаб, Ўзбекистонда уй-жойни таъмирлаш учун 120 млн. сўмгача ипотека кредити олиш имкоияти пайдо бўлди. Ушбу кредитлар камбағалликни йўқотиш ва уй шароитини яхшилаш учун зарур бўлган оилаларга тақдим этилади.

Кредитни олиш учун, ариза онлайн tarzda online-mahalla.uz платформасига тақдим этилиши керак. Ариза бериш жараёнида, фойдаланувчилар таъмирлашга муҳтожликлари ҳақида маълумот беради.

Бундан ташқари, ушбу ипотека кредити учун тўловларнинг бир қисмини қоплашда ва фоиз харажатларини камайтиришда ёрдам берадиган субсидиялар subsidyplatform.mf.uz орқали тақдим этилади.


@haqiqatonline_24
#Диққат

⚡️Ўзбекистон мактабларида қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Дам олиш кунлари 14 календар кун, 2025 йил 10 январгача давом этади.

✳️Барча мактабларда учинчи чорак 2025-йил 11-январда бошланади

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Ўзбекистонда доимий аҳоли сони
37,5 миллиондан ошди

2024 йилнинг 9 декабрида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллион 535 минг 605 кишини ташкил этди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, аёллар сони 18,6 миллион, эркаклар сони эса 18,9 миллионни ташкил этмоқда.


@haqiqatonline_24
#Диққат
🗓 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун — 14 декабрь (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.

📌Бунда ходимлар шанба куни ишлаганликлари ҳисобига, дам олиш куни 30 декабрь (душанба) кунига кўчирилган.

@haqiqatonline_24
#Диққат
❗️Талабалар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади

Барча олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️ Энергетик ичимликлар истеъмол қилиб -жигарингиздан ажралиб қолманг
.

Энергетик ичимликлар фақатгина организмдаги захира манбаларини сарфлашга мажбур қилади ва энергия ҳосил бўлади.Энергетик ичимликлар истеъмол қилганда жигар қисқа муддатда тезлик билан ишлашга, захирадаги углеводларни сарфлашга мажбур бўлади.


@haqiqatonline_24
#Диққат
⚡️Айрим рўйхатдан ўтказиш давлат рақамлари арзонлаштирилди

Тўлов ставкалари қуйидагича миқдорда белгиланди:

🔸Мототранспорт воситалари ва тиркамаларга РЎДРБ учун 562 500 сўм.

🔸Яроқсиз ҳолга келган ёки йўқотилган бир дона РЎДРБ ўрнига янги РЎДРБ бериш 562 500 сўм;

🔸Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва тиркамаларни рўйхатдан ўтказиш 562 500 сўм;

🔸Электромобиллар, мототранспорт воситалари ва автотранспорт воситалари тиркамаларидан бошқа барча транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун 2 565 000 сўм;

🔸Автортанспорт воситалари, электромобиллар, мототранспорт воситалари ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун 37 500 сўм.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Дори-дармон ва тиббий хизматлар сезиларли даражада қимматлашиши кутилмоқда

2025 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлай бошлайди.

@haqiqatonline_24
#Диққат

‼️Ўзбекистонда 1 январдан кучга кирган айрим  ўзгаришлар

🔹Тошкентда автобус ва метрода нақд пул шаклдаги йўлкира нархи ошди;
🔹давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга оширилади;
🔹камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
🔹цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди;
🔹тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинди;
🔹умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилди;
🔹туман (шаҳар)лар ҳокимликларига янги ваколатлар берилди;
🔹букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️Тоққа дам олишга бормоқчи бўлганлар диққатига!

Жорий йил 12 январга қадар “Амирсой”, “Чимён” ва “Билдирсой” каби дам олиш масканларига боришда 4Р6 автомобиль йўлида “Юсуфхона” чорраҳасигача ҳаракат бир томонлама ташкил этилди.

Батафсил маълумот видеода.

@haqiqatonline_24