Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.76K subscribers
15.6K photos
4.12K videos
478 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Хориж_хабарлари

Қор ёғиши оқибатида электр токи йўқ.

Сербиянинг Мали Зворник шаҳридаги баъзи уйларга фақат йўлтанламас автомобиллар орқали бориш мумкин. Ушбу муниципалитетдаги энг йирик ҳисобланган Радал қишлоғида қор ёғиши сабабли 6 кундан бери электр таъминоти йўқ. Мали Зворникнинг 12 минг аҳолисининг қарийб 40 фоизи электр энергиясиз қолмоқда.

Мали-Зворникда рекорд миқдордаги ёғингарчилик ёғди, фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Кучли қор ёғиши катта зарар етказди, баъзи жойларда дарахтлар ва электр устунларини қулади. Аҳолининг айтишича, буни олдини олиш мумкин эди:

– Бундай қор ёғса, яхшироқ техника керак. Аммо бу ҳақда анча олдин ўйлаш керак эди.

Одамлар маҳаллий ва марказий ҳокимиятни масъулиятсизликда айбламоқда. Улар “Сербия электроенергетика саноати” миллий компаниясига бир неча бор қўнғироқ қилишган, бироқ ҳеч ким жавоб бермаган.

⚡️⚡️📬@haqiqatonline телеграм каналини кузатиб боринг!
#хориж

❗️Тожикистонда қуролли тўқнашув оқибатида бир офицер ҳалок бўлди, 10дан ортиқ аскар яраланди

Тожикистонда қуролланган жиноий гуруҳ ҳужуми оқибатида мамлакат миллий хавфсизлик қўмитасининг бир нафар офицери ҳалок бўлди, 13 нафар аскар жароҳатланди. Бу ҳақда Тожикистон ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, 200 кишидан иборат гуруҳ Тоғли Бадахшон автоном областининг Рушон районида давлат хавфсизлик қўмитасининг колоннасига ҳужум қилган.

“Барча турдаги қуроллардан фойдаланган 200 кишидан иборат уюшган жиноий гуруҳ Душанбе – Хоруғ йўли ва Рушон райони марказининг учта нуқтасида чегара комендатурасини тўсиб қўйган. Жиноий гуруҳ ушбу ҳаракатларга олдиндан тайёргарлик кўрган ва бунинг учун хориждан қурол олиб кирган", - дейилади хабарда.

Ўтказилган аксилтеррор операцияси давомида 8 киши йўқ қилинган, 11 нафари яраланган ва 70 дан ортиқ киши қўлга олинган.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хориж
#дахшат

Айтишларича, Қозоғистоннинг Манғистов вилоятида кучли эсган шамол том ва темир дарвозаларни учириб кетган.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хориж

Вайроналар остидан бир турк оиласи топилди

Видеода эркак бино остида унинг яна 3 боласи қолганини айтмоқда. Улардан 12 ёшлиси тирик экан, қолган 2 нафари аллақачон ҳалок бўлибди.

Афсуски, шифокорларнинг уринишларига қарамай, 12 ёшли болакай ҳам оламдан ўтди. Эр-хотин шифохонага ётқизилди

@haqiqatonline
#хориж

❗️Қозоғистонда қор ёғди

Бугун, 15 апрель Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида ҳарорат -9 даражага тушиб кетиб, қалин қор ёғди ва айни дамда ёғишда давом этмоқда. Бу ҳақда “Tengrinews.kz” нашри хабар берди.

Келтирилишича, синоптиклар шаҳарда кучли қордан ташқари ерлар музлашини прогноз қилган. Шунингдек, шаҳар аҳолиси ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 5-7 даража совуққа тушиши ҳақида огоҳлантирилган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хориж

Қозоғистонда ҳаво ҳарорати -10 даражага тушиб, қалин қор ёғишда давом этмоқда🥶

Аввалроқ, Ўзбекистон ҳудудига ҳам совуқ ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берилган эди.

@haqiqatonline_24
#хориж

❗️Ҳиндистонда 20 киши ароқдан заҳарланиб вафот этди
 

Ҳиндистоннинг Бихар штатида камида 20 киши сифатсиз спиртли ичимлик ичиб вафот этди. Яна ўнлаб одамлар шифохонага етказилган. Қурбонлар сони ортиши мумкин.
 
Манбаларнинг айтишича, бир танкер қалбаки маҳсулот Мотихари қишлоғига олиб келинган ва маҳаллий савдогарларга тарқатилган.
 
Шифокорлар ичимликдан заҳарланганлар кўнгил айниши, ориентацияни йўқотиш, қорин оғриғи, нафас қисилиши ва ҳушини йўқотиш каби шикоятлар билан ётқизилганини айтмоқда.
 
Полиция еттита контрафакт сотувчини қўлга олди, таркибида алкоголь бўлган маҳсулотлар намуналари таҳлилга жўнатилди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хориж

❗️54 градус иссиқ...

Таиландда рекорд даражадаги иссиқлик индекси қайд этилмоқда
.

Маҳаллий аҳоли фақат эрталаб ва кечда уйдан чиқишмоқда.

Аввалроқ, мутахассислар жорий йилги ёз ўтган йилгиларига қараганда иссиқ келишини таъкидлашган эди.

@haqiqatonline_24
#хориж

Сингапурда 20 йилда илк марта аёл киши қатл қилинади

Сингапурлик аёл 30 грамм героин сақлаганликда айбланиб ўлим жазосига ҳукм қилинган.

Сингапурда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга жиддий жазолар кўзда тутилган, шу жумладан олий жазо ҳам.

P/S. Бизда эса жарима билан қутулиб қолади. Жа бўмаса икки йилга "кесилади". Балки Шунга бизда ноқонуний моддалар билан боғлиқ жиноятлар кўп учрар...

@haqiqatonline_24
#спорт
#хориж_матбуоти

⚡️АҚШ футбол федерацияси матбуот хизмати Ўзбекистонни кўкка кўтариш баҳонасида Мексикани "ер" қилмоқчи бўлди

АҚШ матбуот хизмати ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида қуйидагича пост қолдирди:
Ўзбекистонни ўртоқлик ўйинида ютиш ҳаммага ҳам эмас.

Маълумот учун, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШдаги ўқув-йиғин машғулоти доирасида дастлаб мезбон АҚШ термасига қарши майдонга тушиб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, Мексика билан 3:3 ҳисобидаги жанговор дуранг натижа қайд этди.

P/S. Булар бир-бирини "едириш" билан овора. Бизни терма эса фойдада. Улар сабаб мавқеимизни оширволдик :)

@haqiqatonline_24
#хориж

❗️Францияда узум терими давридаги жазирама туфайли 6 киши ҳалок бўлди

Шундан сўнг баъзи ҳудудларда иш вақтини об-ҳаво шароитларига мослаштирган ҳолда ўзгартиришга рухсат берилди.

Қайд этилишича, оғир меҳнат шароитлари билан бир қаторда ўзгарувчан об-ҳаво ҳам ҳосилга катта таъсир кўрсатди. Виночилар бу қисқа муддатга мавсумий ишчиларни ёллашади. Вино заводи сентябрь ойининг ғайриоддий иссиқ кунлари туфайли иш вақтини мослаштирди. Тушда дам олиш учун улар тонг отгунча йиғишни бошлайдилар.

@haqiqatonline_24
#Ана_холос
#хориж

❗️ Исроил мудофаа вазири Йоав Галант ниқоби остида ким турибди?

Куни кеча Исроил вазирининг омма олдига чиқиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

P/S. Қизиқ, ҳақиқатдан ҳам бу ниқобдаги шахсми?

@haqiqatonline_24
#хориж

❗️Асли ўзбекистонлик “Россия 24” телеканалининг ҳарбий мухбири Борис Мақсудов Украинанинг зарбаси оқибатида ҳалок бўлди

Таъкидланишича, украиналик ҳарбийлар Запорожьега ҳужум қилиб, россиялик бир гуруҳ журналистлар устига дрондан снаряд ташлаган. Бунинг оқибатида Мақсудов жароҳат олганди.

@haqiqatonline_24