Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.4K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#валюта

⚡️ АҚШ долларининг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда


Марказий банк 3 мартдан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

🇺🇸 USD 11 364,00 сўм (+14,01)
🇷🇺 RUB 150,65 сўм (–0,25)
🇪🇺 EUR 12 071,98 сўм (-6,68)

@haqiqatonline
#Давлат_дастури

⚡️2024 йил 1 январдан тиббий маълумотномаларни қоғоз шаклда талаб қилиш тақиқланади


Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ва бошқа тиббий маълумотномалар берилиши:

▫️Навоий ва Сирдарё вилоятларида — 2023 йил 1 октябрдан бошлаб
▫️Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида — 2023 йил 1 октябрдан бошлаб
▫️республиканинг бошқа ҳудудларида — 2024 йил 1 январдан бошлаб электрон шаклга ўтказилади.

@haqiqatonline
ДХХ: «Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд. сўм талон-торож қилинганлиги аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг Ички аудит ҳамда Ички назорат ва комплаенс департаментлари мутахассислари ҳамкорлигида ўтказилган текширувлар натижасида, мазкур банкнинг Сирдарё вилояти Ховос филиалида ноқонуний ҳолат аниқланди.

Хусусан, 2020-2023 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш ва (ёки) бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 млрд. 828 млн. 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

@haqiqatonline
#яшил_макон
#жараён

⚡️Нурафшонда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумига старт берилди

Айни пайтда Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида жойлашган “Янги Ўзбекистон” боғида 24 гектар ер майдонига кўчат экиш тадбири бўлиб ўтмоқда.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, мазкур акцияда республика ва вилоят корхона ташкилот ходимлари раҳбарлари, масъуллар, нуронийлар, маҳалла фаоллари, депутатлар, ёшлардан иборат 2000 дан ортиқ иштирокчилар 1000 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиши режалаштирилган.

@haqiqatonline
#тайинлов

⚡️⚡️Йўлдашов Зиёдбек Хамлетович Тошкент вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

Лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

@haqiqatonline
#кун_тарихи

3 март – Бутунжаҳон ёзувчилар куни

Хар йили 3 март куни, 1986 йил 12-18 январда ўтказилган (International PEN Club), 48-конгресси қарорига асосан, Бутунжаҳон ёзувчилар куни нишонланади.

Касб байрамингиз муборак бўлсин, маҳоратли қалам соҳиблари!

@haqiqatonline
#Наврўз_сайли
#Оҳангарон_тумани

⚡️Тошкент ҳарбий прокуратураси Оҳангарон туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда туман ёшларини жалб этган ҳолда Ёшлар маркази олдида "Наврўз" байрами муносабати билан “Ёшлар сайли” ташкил этилди

Мазкур тадбирда маҳалла аҳолиси, мактаб ўқувчилари ҳамда туманда жойлашган Мудофаа вазирлигига ва ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокими А.Абдуллаев ва Тошкент ҳарбий прокурори А.Бобоевлар очиб, барчани яқинлашиб келаётган “Наврўз” байрами билан қутлаб, халқ ва армия бир-тану бир жон эканлигини яна бир-бор таъкидлаб ўтишди.

Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида туманда жойлашган мактаб ўқувчиларини ҳамда маҳалла ёшлари ўсмирлар ўртасида велокросс бўйича мусобақа ташкил этилиб, ғолиблар аниқланди ҳамда уларга эсдалик совғалари топширилди.

@haqiqatonline
#фирибгарлик

❗️Бўстонлиқ туманида қалбаки "долларга" уяли алоқа воситаларини харид қилган "шоввоз" аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.И. “S.T.” МЧЖга қарашли савдо дўконидан 2 дона уяли алоқа воситаларини харид қилиб, эвазига 14 дона қалбаки 50 АҚШ долларлик купюралар билан ҳисоб-китоб қилиб, жами 700 АҚШ долларини берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос

🎬 Осиё кубоги U20 1-тури доирасида Тошкентдаги «Локомотив» стадионида кечган Иордания – Тожикистон (2:0) учрашувининг 25-дақиқаcида иорданияликлар 2-голни киритган вазиятда Аддин Дарвешнинг йўллаган зарбаси дарвоза тўри тешигидан (!) майдондан чиқиб кетгач, бош ҳакам голни қайд этишда иккиланиб қолди...😳

👀 Бу сафарги ҳолат ҳам бунгача машғулот майдони жуда ёмон аҳволда экани ва матбуот анжуманида столда сув йўқлигини айтган Тожикистон U20 жамоасининг беларуслик бош мураббийи кўз ўнгида юз берди.

@haqiqatonline