Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида жамоат транспорти мутлақо ўзгариши ҳақида айтган эди.
«Тошкент шаҳри учун қўшимча мингта замонавий автобус сотиб олинади, 7 та ер усти метро бекати ишга туширилади. Бу орқали ҳар куни 500 мингдан зиёд пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қўшимча қулайликлар яратилади», — деган эди давлат раҳбари.
Кеча Хитойдан 800та Yutong автобуслари олиб келинди. Уларнинг 300таси — электрда ҳаракатланади. Улар тез орада Тошкент кўчаларига чиқарилади.
@haqiqatonline

#диққат
❗️Тошкент вилоятининг қатор ҳудудлари қор кўчиш хавфидан огоҳлантирилди
Гидрометеорология марказининг маълум қилишича, кунлар исиши натижасида жорий йилнинг 4-10 март кунлари Тошкент вилоятининг Паркент, Бўстонлиқ, Оҳангарон туманлари, Чотқол тизмасининг "Чимён" тоғларида қор кўчиш хавфи мавжуд.
“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўраймиз”, — дейилади "Ўзгидромет" хабарида.

⚡️Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси тайинланди
Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тасдиқланди.
📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тасдиқланди.
📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
⚡️Саудия клуби Месси учун даҳшатли шартнома таклиф қилди
Marca хабарига кўра, Саудия Арабистони клуби 35 ёшли аргентиналик футболчининг яқинлари билан боғланиб, жамоада ўтказган ҳар бир мавсум учун 94 миллион долларлик шартнома таклиф қилган.
📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
Marca хабарига кўра, Саудия Арабистони клуби 35 ёшли аргентиналик футболчининг яқинлари билан боғланиб, жамоада ўтказган ҳар бир мавсум учун 94 миллион долларлик шартнома таклиф қилган.
📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#халқаро
⚡️Ҳиндистон полицияси Ўзбекистонда 19 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” дори воситасининг ишлаб чиқарувчиси — Marion Biotech компаниясининг 3 нафар ходимини мазкур иш доирасида ҳибсга олди.

#об_ҳаво
☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 4 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тозонлар кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 19-24 даража илиқ бўлади.
✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram

#саломатлик
Тилингиз ранги касаллик ҳақида гапиради
Оч пушти - тилнинг соғлом ранги
Сариқ бляшка - овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши
Қалин оқ қоплама - интоксикация, юқумли касалликлар
Кулранг бляшка - гастрит, ошқозон яраси
Жигарранг бляшка - ўпка муаммолари
Оқарган тил - камқонлик, тўйиб овқатланмаслик
Сариқ - ошқозон ва жигар муаммолари
Оқ - сувсизланиш, грипп, замбуруғ инфекцияси
Ёрқин қизил - юрак ишидаги бузилишлар, қон касалликлари

#ана_холос
❗️Ўзбекистонда 17 647 тадан атиги 1 та қурилиш компанияси ишончли деб топилди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази томонидан соҳавий қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги ўлчовлари тузилди.
Ишончлилик даражасига кўра, рейтинг “А дан Д” гача тўрт тоифага, шунингдек, ҳар бир тоифа ҳам ўз ўрнида 3 даражага бўлинган. Рўйхатдан жами 17 647 та қурилиш корхонаси ўрин олган.
Рейтингга кўра, энг ишончли компания сифатида фақат биттаси “А” тоифанинг 3-даражасидан ўрин олган. Бироқ тоифанинг энг юқори – 1- ва 2-даражаларига ҳеч бир компания лойиқ кўрилмаган.
“Б” тоифадан 259 та, “С” тоифадан 2 719 та, энг қуйи даража – “Д” тоифадан эса 14 668 та компания ўрин олган.

Тошкент ҳақиқати 10-сон (1).pdf
3.6 MB
#матбуот
"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2023 йил 4 мартдаги 10-сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.
@haqiqatonline
"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2023 йил 4 мартдаги 10-сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.
@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи
4-март - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун
Макур сана муносабати билан шу соҳада фаолият юритаётган барча соҳа фидойиларини самимий табриклаймиз.

❗️Ўтган ойда жами 23,2 млрд. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу борада Тошкент вилояти "етакчилар" қаторида
Жорий йилнинг февраль ойи давомида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 1 159 та ҳолатда 51,6 млн. кВт⋅соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Бунинг натижасида тизимга 23,2 млрд. сўм зарар келтирилганлиги маълум бўлди. Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 258 мингта хонадоннинг бир ойлик электр энергияси истеъмолини ташкил қилади.
‼️Ноқонуний фойдаланишнинг энг кўп ҳолатлари Самарқанд, Наманган, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Мисол учун, Самарқанд вилоятидаги “Д. С. А.” МЧЖда 7,6 млрд. сўм, Наманган вилоятидаги “И. Ж.” МЧЖда 646 млн. сўм, Бухоро вилоятидаги “М. З. С.” фермер хўжалигида 428 млн. сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига мурожаат йўллашга мўлжалланган vazir.uzedu.uz портали ишга туширилди
Вазир томонидан ўқитувчи, тарбиячи ва ота-оналардан таълим сифатини ошириш, коррупция ҳолатларига асосланган фактлар, ташаббус, лойиҳа, фикр, мулоҳазалар бўлса vazir.uzedu.uz порталига йўллаш сўралган.
“Таклиф, ташаббус, мулоҳазалар шахсан ўзимнинг назоратимда бўлиб, вазирлик мутахассислари томонидан ўрганилади. Улар асосида муаммолар ҳал этилиб, янги лойиҳалар жорий қилинади”, дейилади Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умарованинг Телеграмдаги саҳифасида.
@haqiqatonline
Вазир томонидан ўқитувчи, тарбиячи ва ота-оналардан таълим сифатини ошириш, коррупция ҳолатларига асосланган фактлар, ташаббус, лойиҳа, фикр, мулоҳазалар бўлса vazir.uzedu.uz порталига йўллаш сўралган.
“Таклиф, ташаббус, мулоҳазалар шахсан ўзимнинг назоратимда бўлиб, вазирлик мутахассислари томонидан ўрганилади. Улар асосида муаммолар ҳал этилиб, янги лойиҳалар жорий қилинади”, дейилади Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умарованинг Телеграмдаги саҳифасида.
@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эшитмадим_деманглар
⚡️⚡️⚡️
Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ҳаёт учун” вело ва пиёда юриш марафони эртага, 5 март куни Тошкент вилояти аҳолиси учун Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтади.
🔹Марафон эрталабки соат 8:00 да “Nurafshon city” нинг марказий кўчасида старт олади.

#фирибгарлик
❗️Тошкент вилоятида бажарилмаган ишни қоғозда "бажарган" МЧЖ раҳбари аниқланди
Вилоят ИИББнинг маълум қилишича, 1976 й.т. фуқаро, Л.М.га тегишли “ТЕХ КРЕДО” МЧЖга, Янгийўл тумани ҳудудида жойлашган, хотира майдончасини замонавий шаҳарсозлик талаблари даражасида таъмирлаш учун, шартнома асосида, маҳаллий бюджет ҳисобидан, 329 млн. 300 минг сўм миқдордаги пул маблағлари ажратиб берилган.
Кейинчалик, мазкур шартнома ижроси юзасидан ўтказилган аудиторлик текширувида эса, пудратчи МЧЖ раҳбари, 47 ёшли Л.М. ва бошқалар томонидан, аслида бажарилмаган 227 млн. 135 минг сўмлик ишларни қўшиб ёзиш орқали, расман бажарилган ишлар ҳисобига киритиб, кўп миқдорда бюджет маблағларини талон тарож қилганликлари аниқланган.
Бошқа бир ҳолатда ҳам, ушбу МЧЖ мансабдорлари томонидан, халқ таълими бўлими тасарруфидаги, 7-сонли мактабнинг қўшимча хўжалик биносини қуриб бериш учун, шартнома асосида 157 млн. сўм бюджет маблағлари ажратилган бўлиб, иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали, ҳақиқатда бажарилмаган ишлар учун яна 13 млн. 441 минг сўм пуллар талон тарож қилинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 3-чи қисми, 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш ва қалбакилаштириш, сотиш ёки фойдаланиш), 2 ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
"Ҳозирда, пудратчи “ТЕХ КРЕДО” МЖЧ раҳбари Л.Мирзаахмедова ҳимоячи билан таъминланган холда, жиноят ишига жалб этилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда", – дейилади хабарда.

❗️8 март куни республиканинг деярли барча вилоятларида ёмғир ёғади
Баъзи вилоятларда ёғинлар чақмоқ-момақалдироқ кўринишига эга бўлгани учун, улар жала кўринишида ҳам бўлиши мумкин.
@haqiqatonline
Баъзи вилоятларда ёғинлар чақмоқ-момақалдироқ кўринишига эга бўлгани учун, улар жала кўринишида ҳам бўлиши мумкин.
@haqiqatonline
#диққат
❗️Ўзбекистондаги 22 номдаги ош тузи "яроқсиз" деб топилди
Ўзбекистонда 29 номдаги туз маҳсулотлари намуналари синовдан ўтказилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамкор ташкилотлар билан бирга 29 номдаги туз маҳсулотлари намуналарини синовдан ўтказди.
“Ачинарлиси, 22 номдаги ош тузининг яъни, 76 фоизи лаборатория натижаларига кўра амалдаги талабларга номувофиқ деб топилди. Уларда йод миқдори камлиги маълум бўлди”, дейилади хабарда.
Йод миқдори кам ош тузлари:
•“Идеал” ош тузи;
•“Дунё” ош тузи;
•“Саховат” ош тузи;
•“Кафолат”ош тузи;
•“Сафо” ош тузи;
•“Озода-уз” ош тузи;
•“Барака” ош тузи;
•“Ошпаз” ош тузи;
•“Орол” ош тузи;
•“Ягона ишонч” ош тузи;
•“Сафир” ош тузи;
•“Зарафшон кумуш тузи”, “Салина”, “Азия” ва “Мелкая” ош тузлари;
•“Ош тузи” ва “Файзли” ош тузлари.