Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.89K subscribers
15.6K photos
4.1K videos
476 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
⚡️⚡️Манбаларга қараганда, давлат ташкилотлари ва идораларида бюджет маблағлари ҳисобидан янги йил байрамини ўтказиш қатъиян тақиқланибди.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
⚡️Ушбу ҳафтада ҳаво илиқлашади

Эртанги кундан бошлаб антициклон таъсири аста-секин кучсизлашади. Совуқ ҳаво массаси нисбатан илиқ ҳаво билан ўрин алмашади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб кечалари совуқ -0 даражагача кучсизлашади, кундуз кунлари эса ҳаво 7-10 даража илиқгача, баъзи жойларда -14 даража илиқгача исийди, бу ҳароратнинг ўртача кўп йиллик қийматларига яқиндир.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
⚡️Айримларнинг пенсияларига 300 минг сўмдан қўшилади

📌Батафсил:

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#об_ҳаво

☀️🌥🌧

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 13 декабрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#тонгги_кайфият

Ҳар бир ишни ўзининг устаси қилган яхши😂

Яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

@haqiqatonline
#валюта

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 декабрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

🇺🇸 доллар 11 271,26 сўм (+19,25)
🇪🇺 евро 11 901,32 сўм (+21,45)
🇷🇺 рубль 179,72 сўм (-0,79)

📍
Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#коронавирус

❗️Қарийб 20 кундан сўнг кунлик касалланишлар сони яна 100 нафардан пастлади

Республика ССВнинг маълум қилишича, кеча, 12 декабрь куни Ўзбекистонда 58 нафар беморда коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

👉 1 нафари Андижон вилоятида,
👉 2 нафари Қашқадарё вилоятида,
👉 1 нафари Наманган вилоятида,
👉 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
👉 4 нафари Фарғона вилоятида,
👉 46 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилган.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
Айтишларича, Бош вазир Абдулла Арипов топшириғи билан барча турдаги давлат ташкилотлари ва ҳокимликларга бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш, байрам дастурхонини ёзиш ва мушакбозлик уюштириш тақиқланди.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
⚡️⚡️Ўзбек йигити Teslaʼга дастурчи сифатида ишга кирди

Дилмурод Янгибоев нуфузли Tesla компаниясининг Берлиндаги офисида муҳандис дастурчи сифатида иш бошлади.

Дилмурод Янгибоев 2016—2021 йиллар Тошкентдаги Inha университетининг бакалавр босқичида таҳсил олган. 2019—2022 йиллар Ўзбекистондаги «Udevs», «EPAM Systems» ва 2022 йил бир муддат Германиядаги «Momox» каби компанияларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Teslaʼда бундан бир йил олдин Муштарий Шарифова иш бошлаганди ва компаниянинг илк ўзбекистонлик вакили бўлганди.

📍
Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#диққат

⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилдан бошлаб “Ўпка саломатлиги” мобил бригадаларини ташкил этиб, чекка ҳудудларда болаларни скрининг текширувларидан ўтказиш бўйича топшириқ берди

Давлатимиз раҳбари фтизиатрия ва пульмонология соҳасини ривожлантириш, ОИТС касаллигининг олдини олиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда коронавирус сабаб Ўзбекистонда ўпка касалликлари бўйича беморлар сони 18 фоизга ошгани қайд этилди.

ОИВ билан касалланиш ҳолати ҳам кўп. Бу айниқса Тошкент шаҳри, Андижон ва Самарқанд вилоятларида долзарб.

Келаси йилдан “Ўпка саломатлиги” мобил бригадалари ташкил этилади ва улар чекка ҳудудларда болаларни скрининг текширувлардан ўтказади.

Туберкулёз билан касалланганлар бепул дорилар билан таъминланади. Бунинг учун бюджетдан 40 млрд. сўм ажратилади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
Ўзбекистонда кунлик бензин нархлари эълон қилинди

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
Методик_хизмат_кўрсатиш_ишларини_янада_такомиллаштириш_тўғрисида.pdf
1.1 MB
#хушхабар

❗️Ўқитувчиларнинг методик кунлари ҳам, фан ойликларини ўтказиш тартиби ҳам расман бекор қилинди

Бу ҳақда Республика таълим маркази директор ўринбосари Исроил Тиллабоев маълум қилди.

Энди ўқитувчилар белгиланган вақтда мажбуран фан ойлигини ўтказиб, ҳисоботларни халқ таълими бўлимларига топшириши шарт бўлмайди. Шунингдек, ўқитувчилар ҳафтада бир кун қайсидир мактабга ўқувга боришлари ҳам шарт эмас.

Ва ниҳоят, қоғозбозлик камаяр экан👏👏

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#диққат

❗️Бир қатор тизимли камчиликларни ўз вақтида бартараф этмагани учун олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловга хайфсан берилди

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#кутганмидингиз

❗️UzAuto Motors Damas ва Labo сотувини ҳам тўхтатди

Сотув шу билан кейинги йил очилиши кутилмоқда. Айни пайтда харидорлар олдида фақат Onix танлови қолди.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#ЙТҲ

Ангренда Isuzu русумли юк машинаси тормоз тизимидаги носозлик туфайли бешта енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди

Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 12 декабр куни соат 15:10 атрофида А-373 «М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобил йўлининг 184-километрида содир бўлган.

Юк машинаси ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган 3 та Nexia ва 2 та Cobalt русумли автомобилларга тўқнашган.
Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️16 декабрдан Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш жараёнлари ўтказилади

📍
Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#ЖЧ_2022_кундалиги
#бугун_футбол

🏆 Жаҳон чемпионати | 1/2 финал

⚔️ Аргентина vs Хорватия

📆 Бугун | 00:00

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#тезкор

❗️Тошкентда кўча ёритиш тармоқларини тунги истеъмолини чеклаш тартиби бекор қилинди

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram