Ўзбекистон 4 йилда камбағалликни 2 баробар қисқартириш ниятида.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ҳамда Хитой Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон томони 2026 йилга бориб камбағаллик даражасини 2 баробарга қисқартириш, бу мақсадларга эришишда Хитой тажрибасини ўрганиш ҳақида маълум қилган.
@haqiqatonline

#оқибатлар...
"Максам Чирчиқ" ва "Фарғонаазот" заводи фаолияти вақтинча тўхтатилган.
«Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раиси Беҳзод Норматовнинг маълум қилишича, табиий газ билан боғлиқ мавжуд ҳолатни яхшилаш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилмоқда:
➖ Газни Хитойга экспорт қилиш тўхтатилган. Бўш қолган ҳажм ички бозорга йўналтирилган;
➖ Импорт ҳажмлари сақланиб турибди ҳамда импорт ҳажмини ошириш борасида музокаралар олиб борилмоқда;
➖ Катта ҳажмда газ истеъмол қиладиган — «Максам Чирчиқ», «Фарғонаазот» заводлари тўлиқ тўхтатилди. Шунингдек, «Навоийазот» заводининг асосий ишлаб чиқариш қувватлари ҳам тўхтатилган. Бундан бўшаган ҳажмлар аҳолига йўналтирилган;
➖ Метан «заправка»ларнинг фаолияти режа асосида тўхтатилмоқда. Негаки, «заправка»ларнинг жойлашган жойи аҳолига газ етказиб беришда ҳалақит қилгани боис, газ истеъмоли авжига чиққан паллада тўхтатилди. Ҳароратнинг кўтарилиб бориши билан заправкалар фаолияти қайта тикланади.

#диққат
⚡️⚡️ Ўзбекистон мактабларида янги йил таътиллари 28 декабрдан бошланади.
Мактаб ўқувчилари 14 кун дам олади. Барча мактабларда учинчи чорак 11 январдан бошланади.

⚡️⚡️АИ-80 бензини нархи Тошкентда 6000 сўмгача арзонлашди
Тез орада республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ушбу маркали бензин нархи арзонлашиши кутилмоқда.
@haqiqatonline
Тез орада республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам ушбу маркали бензин нархи арзонлашиши кутилмоқда.
@haqiqatonline
Телеграм орқали бошқариладиган зарарли ТгРАТ вируси аниқланди.
Вирус фойдаланувчига қуйидагича зарар келтириши мумкин:
– аккаунтни бутунлай ўчириб юбориш;
– ёзишмаларни файл кўринишида сақлаб олиш;
– ботларни ишга тушириш;
– турли кўринишдаги файлларни кўчириб олиш;
– экрандаги ҳодисаларни сақлаб қолиш.

#Эслатма
🇺🇿 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
- меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 920 000 сўм;
- базавий ҳисоблаш миқдори – 300 000 сўм;
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 324 000 сўм;
- ёшга доир энг кам пенсиялар – 633 000 сўм;
- болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 698 000 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 500 000 сўм;
- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 500 000 сўм;
- белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 698 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 698 000 сўмдан иборат.

⚡️⚡️Алимент тўловчиларининг чет элга чиқиш тақиқи (запрет)ни олиб ташлаш тартиби қандай?
Давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.
▫️ Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.
▫️ Алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак.
▫️ Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.
▫️ Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.
▫️Гаров қиймати БҲМнинг 250 бараваридан (75 млн сўмдан) кам бўлмаслиги лозим.
▫️Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

⚡️⚡️Газ ва электр муаммоси: қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинди
Айни дақиқаларда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилиш Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раҳбарлигида танқидий руҳда бўлиб ўтмоқда.
Унда, жумладан, қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани маълум қилинди.

⚡️⚡️⚡️«Ҳудудгазтаъминот»нинг Тошкент вилояти филиали директори қамоққа олинди
Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
@haqiqatonline
Музаффар Алиевга нисбатан жиноят иши очилган ҳамда эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
@haqiqatonline
#об_ҳаво
☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида -10 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 12 декабрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Mучал_муборак
⚡️Келаётган 2023 йил - 🐇Қуён мучали йили
1951, 1963, 1975, 1987, 1999, 2011, 2023 йилда туғилганларни йили келмоқда 😁
💥Келаётган 2023 йил барчага баракотли ва даромадга тўла йил бўлсин!

❗️Ўзбекистон шимоли, Туркманистон шимоли ғарби ва Қозоғистонда ярим ойдан зиёд кузатилаётган аномал совуқлар яйлов чорвасига хавф туғдириши мумкин.
Туркманистонда мазкур совуқлик яйлов чорвалари ҳаётига хавф туғдириши маълум қилинган.
Ҳозир Ўзбекистон шимоли, Қизилқум чўли ўрта полосаси ҳамда шимолида ўтмишдаги каби чорва моллари қолмаган. Иқлим ўзгариши, чўл фитомассасининг камайиши, чўл яйлов чорва моллари, хусусан қоракўлчилик йўналишида чорванинг кескин камайишига олиб келган.
1877, 1892 ва 1917 йиллари совуқ қиш ортидан, Ўрта Осиё чўлларига яқин ҳудудларда совуқдан йилқичилик ва майда шохли чорва молларида жуда кўп йўқотишлар бўлган. Бу фақат чорва моллари сонида эмас, кейинроқ жун, гўшт маҳсулотлари танқислигида ҳам сезилган. Афсуски, ўша йиллари қишдан омон қолган чорва молларида болалаш кўрсатгичи ҳам пасайиб кетган.
Бундан ярим аср олдин 1968-1969 йил қиш мавсуми совуқ, қорли ва узоқ давом этган бўлиб, ўша мавсумда Бухоро вилояти(Навоий вилояти ўшанда Бухоро таркибида бўлган)да жами 300 минг бошдан кўп майда шохли чорва моллари нобуд бўлган. Бу ўша пайтда Ўзбекистон чорвачилигида 15% йўқотиш эди. Бу, йўқотиш кейинроқ яъни 1970-1971 йиллари саноатда жун-тери маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 30%га, гўшт маҳсулотларини 20% гача камайишига олиб келган.
Ҳозирги совуқлар ўтмиш совуқлари каби давомли ва қаҳратон эмас.

#кун_тарихи
🎉12 декабрь - Халқаро Соғлиқни сақлаш хизматлари қамровини кенгайтириш куни
2017 йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеянинг 72-сессиясидаги қарорга асосан, ушбу кун Халқаро Соғлиқни сақлаш хизматлари қамровини кенгайтириш куни куни деб эълон қилинган ва бу санани БМТга аъзо барча мамлакатлар ҳудудида давлат ҳамда нодавлат ташкилотлар томонидан кенг миқёсда нишонлаш тавсия этилган.
Ҳар йили 12 декабрь куни дунё бўйлаб Соғлиқни сақлаш хизматлари қамровини кенгайтириш тарафдорлари ночор ҳудудларда яшаётган аҳолининг яшаш шароитини, уларнинг муаммоларини кенг жамоатчиликка етказиш, тиббий хизмат сифати ва малакасини ошириш, бу борада ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийларни кўпроқ жалб этиш мақсадида тарғибот ишларини олиб борадилар.

#расмий_муносабат
❗️Ангрен нефть базасида авария сабаб 11,5 тонна АИ-80 бензини оқиб кетди
Ижтимоий тармоқда Ангрен нефтебазасида авария содир этилганлиги билан боғлиқ тарқалган хабар юзасидан корхона бошлиғи Д.Азимов муносабат билдирди:
- Жорий йилнинг 10 декабрь куни тахминан соат 20.10 да Ангреннефтебазаси ҳудудида 5000м(куб) ҳажмдаги 20-сонли сиғим (резервуар) сифонининг жўмраги ҳаво ҳарорати пасайиши муносабати билан музлаб ёрилиш юз берган. Натижада сиғимда бўлган АИ-80 бензин ёқилғи маҳсулоти 11500 литр тўкилган. Содир бўлган авария ҳолати завод ишчи-ходимлари томонидан шу куннинг ўзида соат 20.45 да бартараф қилинган. Ҳеч кимга жиддий зарар етказилмаган.
Ёқилғи маҳсулотлари тўкилиши натижасида ёмғир суви чиқадиган лоток ариқлари орқали завод ҳудудидан 2022 йил соат 14.00 да ташқарига сизиб чиққан.

#коронавирус
‼️ Кеча республикада 120 нафардан ортиқ фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди.
Янги касалланиш ҳолатлари:
🔴 Бухоро вилоятида – 6 нафар,
🔴 Жиззах вилоятида – 2 нафари,
🔴 Наманган вилоятида – 2 нафари,
🔴 Самарқанд вилоятида – 1 нафари,
🔴 Фарғона вилоятида – 5 нафари,
🔴 Хоразм вилоятида – 2 нафари,
🔴 Тошкент вилоятида – 21 нафари,
🔴 Тошкент шаҳрида – 83 нафар фуқарода қайд этилди.

#спорт
⚡️⚡️Баҳодир Жалолов 13-жангида ҳам ғалаба қозонди
Кеча, 11 декабрь куни Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида IBA таснифига кирувчи профбокс кечаси бўлиб ўтди. Эътиборлиси, бокс кечаси доирасида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Баҳодир Жалолов ҳам рингга кўтарилди.
Токио Олимпиадаси чемпиони Баҳрайн вакили Данис Латиповга қарши жанг олиб борди. Тўлиқ 5 раунд давом этган тўқнашув якунида ҳакамлар қарорига мувофиқ Баҳодир Жалолов ғалаба қозонди.
Шундай қилиб, Жалолов профессионал боксдаги 13-жангида ҳам муваффақиятга эришди.
Маълумот учун, Латипов устидан қозонган ғалабаси орқали ўзбек боксчиси 30 минг АҚШ доллари ишлаб топди.
Баракалла, Баҳодир!!!

#тайинлов
⚡️⚡️Тошкент вилоятининг қатор судьялари бошқа лавозимларга тайинланди
➖ Мирзаева Ирода Тоҳировна – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
➖ Исмоилов Мавлонбек Матёқубович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
➖ Ҳайдаров Толибжан Якубжонович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
➖ Раҳимжонов Раҳмонберди Қамбаридинович – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.