Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.9K subscribers
15.5K photos
4.08K videos
475 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
🌟Пиротехника воситаларидан фойдаланганлар 6 млн. сўмгача жаримага тортилади

❗️Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ёки ўтказиш – ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, 1,5 млн. сўмдан 6 млн. сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

⚠️ Шунингдек, пиротехника воситалари, қурол ва унинг ўқ-дорилари, ҳарбий мақсаддаги маҳсулотлар рекламасига доир талабларни бузганлик – БҲМнинг 50 баравари (15 млн. сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
⚡️Ўзбекистонда коронавирус грипп билан бирга тарқалмоқда.

Ўзбекистонда грипп ва ўткир респиратор инфекциялар коронавирус билан микс-инфекция касаллиги сифатида айнан эмланмаган ва сурункали касалликлари бор фуқароларда аниқланмоқда. Бу ҳақда Нурмат Отабеков маълум қилди.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлаётган фуқароларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам берилади

Боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан бирга кузатинг!
@haqiqatonline
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЖЧ_2022_кундалиги

Уругвай-Жанубий Корея тўқнашувида яна бир антирекорд қайд этилди

ФИФА статистикаларига кўра, Уругвай ва Жанубий Корея учрашувида бирорта аниқ зарба йўлланмади.

Баҳс давомида жанубий америкаликлар дарвоза томон 10, осиёликлар эса 6 бора зарба беришган. Аниқ зарбалар бўйича ҳисоб - 0:0.

"Gracenote Sports" маълумотига кўра, XXI аср жаҳон чемпионатларида ҳали бундай ҳодиса кузатилмаганди.

Қайд этиш керак, дарвоза устуни ёки тўсинига теккан зарбалар аниқ зарба ҳисобланмайди.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱Aссалому алайкум. Жума айёми муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...

🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

🌱Кунингиз мазмунли ўтсин!

@haqiqatonline
#об_ҳаво

☀️🌥🌧

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 25 ноябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#саломатлик

⚡️⚡️Томоқ оғриғини бир кунда даволаш учун бир дона банан ва асал жуда самарали ёрдам беради.

@haqiqatonline
#валюта

⚡️⚡️⚡️ Доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

Марказий банк 25 ноябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

🇺🇸АҚШ доллари — 11 230,39 сўм (+7,78)

🇪🇺 Евро — 11 700,94 сўм (+113,60)

🇷🇺Рубль — 186,04 сўм (+0,65)

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

⚡️⚡️25 ноябрь – Аёлларга нисбатан зўровонликка барҳам бериш куни

1981 йилдан бери дунё бўйлаб фаол аёллар 25 ноябрда Зўравонликка қарши кунни нишонлайдилар. 1999 йил 17 декабрда БМТ Бош ассамблеяси резолюцияси билан 25 ноябрни Халқаро Аёлларга нисбатан зўровонликка барҳам бериш куни деб эълон қилди.

Сўнгги йилларда унинг мавжудлиги аста-секин кўпроқ мамлакатларда маълум бўлди. Aммо аёлларга нисбатан зўравонлик глобал муаммо бўлиб қолмоқда. Aёлларнинг 70 фоизигача оиладаги зўравонликдан азият чекмоқда.

Аёлларни қадрланг!

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#диққат

⚡️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги “Онлайн маҳалла” ахборот тизимини (online-mahalla.uz) яратиш учун 8,4 млрд сўмга шартнома тузибди.

Қонун талаби бўйича аслида тендер ўтказилиши керак бўлган, лекин истисно тарзда“Realsoft” МЧЖ билан тўғридан тўғри шартнома тузилган.

Дастлаб шартномада платформа яратиш муддати 30 кун этиб белгиланган, кейинчалик қўшимча шартнома қилиб, муддатни 325 кун деб ўзгартиришибди.

Шунчаки қойил. Бошқа изоҳ йўқ.


📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#ЖЧ_2022_кундалиги

⚽️Бугун 2-турга старт берилади.

Бугун дастлабки плей-офф иштирокчилари маълум бўлиши мумкин.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#коронавирус

❗️Вируснинг таслим бўлгиси йўқ: Кеча республиканинг 10 ҳудудида коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди

Республика ССВнинг маълум қилишича, кеча, 24 ноябрь куни 95 нафар фуқарода коронавирус аниқланган.

Рўйхатга олинган беморларнинг:

▪️1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
▪️2 нафари Бухоро вилоятида,
▪️2 нафари Жиззах вилоятида,
▪️1 нафари Қашқадарё вилоятида,
▪️4 нафари Наманган вилоятида,
▪️5 нафари Самарқанд вилоятида,
▪️3 нафари Фарғона вилоятида,
▪️3 нафари Хоразм вилоятида,
▪️6 нафари Тошкент вилоятида,
▪️68 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#диққат

❗️Ўзбекистонда ёмғир ёғиб ҳарорат -5 даражагача пасайиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 26-29 ноябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот эълон қилди.

Унга кўра, 29 ноябрь куни республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғиб, мамлакат шимолида ҳарорат тунда -5 даражагача пасайиши прогноз қилинмоқда.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️"Кўргазма менинг Ўзбекистон ҳақидаги қарашларимни ўзгартирди" — Лувр музейи томошабинлари Ўзбекистон кўргазмасидан ҳайратда

Шу кунларда Париждаги Лувр музейида Ўзбекистон тарихи ва маданий ҳаётига бағишланган кўргазма ўтказиляпти. Уни томоша қилаётган инсонлар экспонатлардан ҳайратда эканини яшираётгани йўқ.

«Илгари Ўзбекистон ҳақида ўйлаганимда узоқ, кўплаб мамлакатлар билан ўраб олинган иккинчи даражали давлат деб ҳисоблардим. Кўргазма менинг қарашларимни ўзгартирди. Турар жойим бу ердан тўрт бекат нарида, лекин ҳозир худди Ўзбекистонга бориб қолгандекман», — дейди кўргазма томошабинларидан бири.

«Мен ўзимни ҳамиша Ўзбекистон маданиятига яқин ҳис этганман. Экспонатларни бу ерда кўриш жуда ҳаяжонли», — самимий жилмаяди туркиялик сайёҳ.

Яна бир АҚШлик сайёҳ эса ўзбек мероси жаҳон цивилизацияси учун ниҳоятда қимматли эканини таъкидлади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
⚡️⚡️Тошкент вилоятида бир нечта давлат активлари савдога чиқарилди

Журналист Хуршид Далиевнинг ўз кузатувчиларига таяниб хабар беришича, бизнес юритиш таклиф этилаётган энг кўп давлат активлари Тошкент вилоятида савдоларга чиқарилмоқда.

Хабарда айтилишича, илгари савдоларга чиқарилмаган объектларнинг бир нечтаси сотиб олишни хоҳловчиларга тенг имкониятлар яратилган ҳолда электрон онлайн савдоларга қўйилган.

"Ҳозирда бизнес учун энг қулай ҳудудга айланган Тошкент вилоятидаги самарасиз фойдаланилаётган давлат активларини тезроқ тадбиркорларга очиқ ва шаффоф тизим орқали бериш замон талаби", — дейди Хуршид Далиев.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#ЖЧ_2022_кундалиги

⚡️⚡️ Эрон 90+8 ва 90+11-дақиқадаги голлар эвазига Уэльсни мағлуб этди

Ушбу ғалабадан сўнг эронликлар онлайн турнир жадвалининг 2-поғонасига кўтарилиб олди.

Форсларни сўнгги турда АҚШ кутиб турибди. Принципиал қарама-қаршиликда ғолиб бўлган жамоа катта эҳтимол гуруҳдан чиқиш имкониятини қўлга киритади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#диққат

❗️Янгийўл туманида ноқонуний равишда 1,5 кг гиёҳвандлик моддасини сотишга уринган эркак қўлга олинди

Бу ҳақда ИИВ Тезкор-қидирув департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 ноябрь куни ИИВ Жиноят-қидирув хизмати Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти ИИББ Жиноят-қидирув бўлими тезкор ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-қидирув тадбири ўтказилган. Тадбир давомида Янгийўл тумани «Миришкор» маҳалласида яшовчи 26 ёшли А.Х. ушбу туманнинг «Халқабод» маҳалласи ҳудудида махсус харидорга вазни тахминан 1,5 килограмм марихуана гиёҳвандлик воситасини 5 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Х. га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#тиббий_саҳифа

❗️Саломатликни яхшилаш учун ётишдан олдин оёқни ванна қилинг

Ҳарорат 40-50 даража иссиқ бўлган сувда 15 дан 30 дақиқагача оёғингизни ванна қилинг. Сув ҳарорати тана ҳароратидан пастга тушмаслиги учун вақти-вақти билан иссиқ сув қўшинг.

Бу оддий процедурадан мақсад - ётишдан олдин қон айланишини ошириш. Оёқни ухлашдан олдин иссиқ сувда ванна қилиш остеохондроз учун ажойиб воситадир.

Telegram I Facebook I Instagram
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 26 ноябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 3-8 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонгги_кайфият

Омад келмаса қийинда😅😅

Яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#саломатлик

❗️Асло эски дамланган чойни ичманг!

Совуқ чой хақида Ибн Сино ва японларнинг фикрлари:

👉Хеч қачон янги дамланмаган, эски чойни ичманг.

👉Японларни шундай гапи бор: кечаги чой захарли илон чақишидан ёмонроқ.

👉 Совуқ чой ошқозон деворларини шунчалар қўзғатадики, хитойликлар уни захар деб хисоблашади.

☝️Ибн Сино дамланган чойни 24 соатдан ўтказмай ичишни тавсия қилган.

@haqiqatonline