Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.87K subscribers
15.6K photos
4.1K videos
476 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#ЖЧ_2022_кундалиги

⚽️Бугун бўлиб ўтадиган учрашувлар рўйхати.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
#коронавирус

❗️Июнь ойидан бери юртимизда кунлик касалланиш кўрсаткичлари сони илк бор 100 дан ошди

Республика ССВнинг маълум қилишича, кеча, 25 ноябрь куни Ўзбекистонда 124 нафар беморда коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📌6 нафари Бухоро вилоятида,

📌3 нафари Жиззах вилоятида,

📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,

📌9 нафари Наманган вилоятида,

📌8 нафари Самарқанд вилоятида,

📌1 нафари Сирдарё вилоятида,

📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,

📌3 нафари Фарғона вилоятида,

📌1 нафари Хоразм вилоятида,

📌8 нафари Тошкент вилоятида,

📌80 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

@haqiqatonline
#диққат

❗️Зангиоталик тиш шифокорининг клиникасидан қарийб 2 минг дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари топилди

ДХХ ва Божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Зангиота туманида яшовчи, 1987 й.т. тиш шифокори Олмазор туманида жойлашган ўзининг хусусий клиникасида 1960 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сақлаб келаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#диққат

❗️Ўқувчилар мактабда сигарет чекиши ва сақич чайнаши мумкин эмас! Ўқитувчиларга-чи?

Бу ҳақда умумий ўрта таълим муассасаларининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари бўйича Халқ таълими вазирининг 2022 йил 28 июлдаги 246-сонли буйруғида аниқ-тиниқ қилиб баён этилган.

19-бандга кўра, ўқитувчиларга таъқиқланади:

Таълим муассасасида ҳудудида:

жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини
камситиш, рухий ва жисмоний зўравонлик кўрсатиш;

ўқувчиларни дарс машғулотларидан асоссиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик:

“Чиқиш” қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни синфхонада ушлаб ўтириш;

таълим муассасасига ва дарс машғулотларига спиртли ичимликлар истеъмол қилган, соч-соқолни тарибга келтирмаган ва кийиниш одобига риоя этмаган ҳолда келиш;

таълим муассасаси ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш;

муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига
алоқаси бўлмаган турли хил тадбирлар (туғилган кун, юбилей, ифторлик ва бошқа тадбирлар билан боғлиқ байрамона дастурхонлар)ни ташкил этиш;

таълим муассасасида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишларини дарс машғулотлари вақтида ўтказиш.


📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Давлатимиз раҳбари таълимга Финляндия тажрибасининг жорий этилиши ҳақида гапирди

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

⚡️26 ноябрь – "Халқаро ахборот куни"

📍
Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
❗️1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

▪️ Қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш тизими ишга тушади. Бунда:

ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилади;

ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчи маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ўрнатилган тартибда маҳрум қилинади;

муайян давр мобайнида йўл ҳаракати қоидабузарлиги содир этмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланилади.

▪️ ID-картани расмийлаштиришда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бартараф этилади;

▪️ Масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талаби бекор қилинади;

▪️ Божхона хизматлари тўлиқ рақамлаштирилади;

@haqiqatonline
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 27 ноябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража  илиқ бўлади.  

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ғалаба

⚡️⚡️Баҳодир Жалолов 12-жангида ҳам муддатидан аввал ғалаба қозонди

АҚШнинг Калифорния штатида профессионал бокс оқшоми ўтказилмоқда.

Ушбу жанг оқшоми доирасида Токио Олимпиадаси чемпиони, ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов америкалик Кёртис Харперга қарши рингга кўтарилди. 
10 раундга мўлжалланган жанг 4-раундда ўз якунига етди.

Баҳодир раунд ўрталарида рақибини бурчакка тақади ва кучли зарбасини билан Харперни мувозанатдан чиқарди.
Ушбу вазиятда рефери ҳисобни очди ва жангни тўхтатди.
Баҳодир 3-раундда рақибини нокдаун ҳолатига туширишга ҳм улгурганди. 
Ушбу ғалаба орқали Баҳодир проф боксдаги 12-жангида 12-ғалабасига эришди. Боксчимиз барча рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратганини алоҳида таъкидлаш жоиз. 

Баракалла, Баҳодир!

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

Бугун, 27 ноябрь-кўплаб мамлакатларда Онажонлар байрами.

Борингизга шукр, азиз онажонлар!

@haqiqatonline
#коронавирус

❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна жонланиб қолди. 26 ноябрь куни 129 кишида касалланиш қайд этилган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📌2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌12 нафари Наманган вилоятида,
📌14 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌72 нафари Тошкент шаҳрида
коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

@haqiqatonline
#Диққат

❗️ 377-сон ВМ Қарорига асосан 2022 йил 1 декабрдан бошлаб «Яшил» ва «Қизил» йўлак тамойили Тошкент вилояти Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» ва Наманган вилояти Поп туманида жойлашган «Наманган» йўл-патруль хизмати стационар постларида жорий этилади!❗️

Йўл-патруль хизмати стационар постларида ташкил этиладиган:
«Яшил» йўлакдан — белгиланган қоидаларга риоя этадиган ва ҳуқуқбузарлик содир этмаган транспорт воситалари ҳайдовчилари ҳеч қандай тўсиқсиз ва чекловларсиз ҳаракатланади;

🛑«Қизил» йўлакдан — қидирувда бўлган, суғурта полисининг муддати ўтган, белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтмаган, вазн ва ҳажм параметрларини бузиб ҳаракатланаётган ёки йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ўз вақтида тўланмаган жаримаси мавжуд бўлган транспорт воситалари ҳаракатланади.

❗️“Қизил” йўлакдан ҳаракатланиши буюрилган транспорт воситалари бўйича ҳаракат қатнашчиларининг ҳужжатлари электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текширилади. Аниқланган қарздорликлар бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг, уларнинг ҳаракатини давом эттиришига рухсат берилади.

☑️ Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.

Қарздорлик аниқланган транспортларга бир нечта ҳолларда, жумладан, қарздорликка асос бўлган қоидабузарлик юзасидан судга мурожаат қилинганда ёки иш судда кўрилаётганда ҳаракатни давом эттиришга рухсат берилади.

@haqiqatonline
#ЖЧ_2022_кундалиги

⚡️Дастлабки турда Германияни тор-мор этган Япония Коста-Рикага 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ушбу мағлубият "Самурайлар"нинг кейинги босқичга чиқиш имкониятини кескин тушириб юборди. Энди улар сўнгги турда Коста-Рикани 7:0 ҳисобида енгган Испания терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

Эҳ, Япония...

@haqiqatonline
#диққат

❗️Қишнинг илк кунларида Тошкент вилоятининг оппоқ қорга бурканиши кутилмоқда

"Ўзгидромет" прогнозида келтирилишича, кириб келаётган декабрь ойининг дастлабки икки кунида Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсида аҳоли "қор ёғиш ҳодисаларига" гувоҳ бўлишлари мумкин.

@haqiqatonline
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида ёмғирли об-ҳаво кузатилади

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 28 ноябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 12-17 даража  илиқ бўлади.  

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#тонгги_табассум

Баъзи ишхоналардаги ҳолат😂

Яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

@haqiqatonline
#саломатлик

❗️Совуқ кунларда бош кийим кийиш шарт!

Дунёнинг энг машҳур мутахассислари совуқ кунларда бош кийим нега зарурлигини изохлашди.

👉 ҳарорат минусга ўтиши билан бошдаги соч структуралари ўзгаради.
👉 Соч совуққа ўта таъсирчан ҳисобланиб, -1° ни -5° дек қабул қилар экан.
👉Бош кийим кийилмаса соч илдизидаги қон томирлар кескин қисқаради ва қон айланиш кескин пасаяди.
👉Соч тўкилиши битта хавф бўлса, қазғоқ билан касалланиши бир тараф бўлади.

Бизни совуқларда ҳарорат +5° дан бошлаб бош кийим зарур. Болаларга +10° да ҳам кийдирган маъқул.

@haqiqatonline
#валюта

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди:

🇺🇸 доллар 11 246,11 сўм (+15,72)
🇪🇺 евро 11 688,08 сўм (-12,86)
🇷🇺 рубль 185,84 сўм (-0,20)


📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
❗️Тошкент вилоятида 2 баллик зилзила кузатилди

Хитойда содир бўлган ер силкиниши Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, Хитой ҳудудида бугун, 28 ноябрь куни соат 00:58 да (Гринвич бўйича 19:58 да) зилзила содир бўлди. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик — 10 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 471 километр жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Андижонда вилоятида 3 балл, 206 километр.

Фарғона вилоятида 3 балл, 238 километр.

Наманган вилоятида 2-3 балл, 268 километр.

Тошкент вилоятида 2 балл, 424 километр.

@haqiqatonline
#коронавирус

❗️Ўзбекистонда кунлик касалланишлар сони ошишда давом этмоқда: Сўнгги суткада яна 140 нафарга яқин фуқарода вирус аниқланди

Республика ССВнинг маълум қилишича, кеча, 27 ноябрь куни юртимизда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 137 нафарни ташкил этмоқда. Бу охирги 5-6 ойликдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌7 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌12 нафари Наманган вилоятида,
📌15 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌14 нафари Тошкент вилоятида,
📌81 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

📍 Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram