Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.42K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат

❗️ОКМКнинг қарийб 25 фоизи 12,2 триллион сўмга баҳоланиб, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилди

Олмалиқ кон-металлургия комбинати ўз акциялари пакетининг қарийб 25 фоизини Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказди: “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш лойиҳаси учун тақдим этилган 1 миллиард долларлик маблағлар юзасидан жамғарма билан шу тарзда ҳисоб-китоб қилинди.

Битим Тошкент фонд биржаси тарихидаги энг йирик транзакция бўлди.

@haqiqatonline_24
#диққат
#огоҳлик

❗️Киберхавфсизлик маркази огоҳлантиради:

Ҳозирги вақтда ижтимоий тармоқлар орқали шубҳали файллар, хусусан, Telegram мессенжери орқали
“222_RUYHAT_КЕШЕНДІ_ЕМТИХА Н_НКТ_ТЕСТ_ПМНО_2024_Исправл_docx.exe” номли (номи ўзгартирилиши мумкин) зарарли файл тарқатилмоқда.

Фуқаролардан уни ишга туширмаслик ва тарқатмаслик сўралади. Акс ҳолда, фойдаланувчи номидан Telegram мессенжеридаги бошқа фойдаланувчиларга мазкур дастур тарқатилиши ва нозик маълумотларнинг сизиб чиқишига олиб келиши мумкин.

@haqiqatonline_24
#Диққат

⚡️ЭРТАГА "COBALT" УЧУН ШАРТНОМА БЕРИШ ОЧИЛАДИ

Эртага, 22 ноябрь куни  соат "UzAuto Motors” 10:00 да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланишини маълум қилди.

Автомобилларни харид қилиш учун шартномани
savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали тузишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Очилбой Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига маъқулланди

❗️Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига маъқулланди

❗️Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига маъқулланди


@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️НИМЕСИЛ, ДИКЛОФЕНАК, КЕТОНОЛ, ИБУПРОФЕН бепуштликка сабаб бўлади

Пала партиш ичиладиган химик препаратлар тухумдондан ажралиб чиқадиган суюқликнинг активлигини пасайтиради. Бу эса бепуштликка сабаб бўлади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️ДХХ РАИСИ АБДУСАЛОМ АЗИЗОВ(суратда чапдаги) ЛАВОЗИМИДАН ОЛИНДИ

Унинг ўрнига сўнгги беш йил давомида Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимида ишлаб келган генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Экилган дарахтларни ким парвариш қилади?

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев экилаётган кўчатлар қаровсиз қолаётгани, ўша ҳудудга қарайдиган раҳбарнинг бу билан иши бўлмаслигини танқид қилди.

P/S. Вилоят раҳбарининг гапида жон бор. Шу вақтга қадар экилган кўчатларининг катта қисми айнан эътиборсизлик сабаб нобуд бўлгани масала қанчалик долзарблигини кўрсатиб турибди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️25—26 ноябрь кунлари антициклон чеккаси таъсирига яқин жойлашган Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Фарғона водийсида Қуёш чиқиши ва ботишидан сўнг қалин туман ҳодисалари кузатилиши мумкин.


Антициклон водийдан тўлиқ чекингач, чоршанбадан бошлаб ҳатто водий вилоятларида ҳам қалин туман тушиши камая бошлайди.

Қалин туман омили водийда хароратни юқори кўтарилиб кетиши олдини олиб, дов—дарахтларга бўлган иссиқлик стрессини камайтирса-да, аммо юқори намлик омили вирус ва бактериялар учун айни муддао бўлиб, водийда грипп сингари касалликни кўпайтиради.

Шу билан биргаликда, бу каби водийнинг катта қисмидаги туман ҳодисалари энергетик тармоққа яхшигина юкламани оширади ҳам.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади — Президент қарори.


“Аёллар орасида онкологик касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, тиббиётнинг бирламчи бўғинида 30–65 ёшдаги аёлларнинг электрон базаси (рўйхати) шакллантирилади, уларни тиббий кўрикка таклиф қилиш тизими яратилади.

Ҳар йили 30–50 ёшдаги аёлларда бачадон бўйни саратони скрининги одам папилломаси вирусини полимераза занжирли реакция текшируви усули орқали аниқлаш ҳамда суюқлик цитологияси усулида текшириш йўли билан амалга оширилади.

30–65 ёшдаги аёллар ҳар 2 йилда бир маротаба тиббиёт ходимлари томонидан бирламчи саралашдан ўтказилади.

Скрининг натижасида онкологик касалликка чалинганлиги аниқланган беморларни ташхислаш ва даволаш билан боғлиқ харажатлар бюджет ҳисобидан молиялаштирилади.

@haqiqatonline_24