Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.8K subscribers
15.6K photos
4.11K videos
477 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#расмий_муносабат

❗️Тошкентдаги сомса ва ош марказидан 128 кг эшак гўшти топилгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Яккасарой туманида жойлашган сомса ва ош марказида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган рейд жараёнида 128 кг эшак гўшти сақланаётгани фош қилинганлиги ҳақида хабар тарқалди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Матбуот хизмати мазкур хабарларни рад этиб, ҳақиқатга мос келмаслигини билдирди.

@haqiqatonline_24
#расмий_муносабат

❗️Бўка туманида содир бўлган кўнгилсиз воқеа юзасидан вилоят прокуратураси расмий баёнот берди

Бўка туман ИИБ томонидан терговга жалб қилинган гумонланувчи шахснинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, вилоят прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари давомида икки нафар тезкор ходим қамоққа олинган.

Ҳозирда ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат юзасидан турли асосланмаган маълумотлар тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган бўлиб, терговни чалғитувчи, миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларга ишонмасликларингизни ҳамда расмий манбалар орқали берилаётган маълумотларга таянишингизни сўраб қоламиз.

@haqiqatonline_24
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Пискент тумани Тиббиёт бирлашмасида УАШ лавозимида ишлаб келаётган Тошкент Давлат Стоматология Институти битирувчи курс талабалари мурожаати юзасидан танқидий пост эълон қилинди

Мазкур танқидий пост юзасидан Пискент тумани Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти қўйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги "Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" фармонида Салоҳиятли ёш шифокорлар учун 1 миллион сўмгача махсус ойлик устамалар уларнинг биринчи уч йиллик меҳнат фаолияти учун белгиланади.
Бунда янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорлар учун ҳар ойда:
биринчи йил учун — 1 миллион сўмдан;
иккинчи йил учун — 750 минг сўмдан;
учинчи йил учун — 500 минг сўмдан махсус ойлик устамалар белгиланиши кўрсатилган.

❗️Бироқ мурожаат қолдирган УАШ лавозимида иш фаолиятини олиб бораётган мурожаатчилар Пискент тумани Тиббиёт бирлашмасига 2022 йилнинг ноябрь ойида тугалламаган олий маълумотли шифокор лавозимига ишга қабул қилингани ва фармонда кўрсатилгандек уч йиллик меҳнат фаолияти учун белгиланиши кўрсатилганлиги сабабли туман Тиббиёт бирлашмаси маъмурияти устама хақларни тўлаб бермаслигини маълум қилади.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
⚡️Тошкент вилоятида уйсиз итларни ўлдириш бошлангани айтилмоқда Ижтимоий тармоқларда бугун соат 8.00 дан Чирчиқ шаҳрида оммавий равишда уйсиз итларни ўлдириш бошлангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат бўйича мутасаддилардан расмий муносабат кутиб қоламиз.…
#расмий_муносабат

❗️Қаровсиз итларнинг ўлдирилаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

Ижтимоий тармоқларда "Бугун соат 8:00 дан Чирчиқ шаҳрида оммавий равишда уйсиз итларни ўлдириш бошланди" мазмунидаги хабарларга вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси муносабат билдирди.

Таъкидланишича, 2023 йилнинг 6 ойи давомида аҳоли яшаш пунктларида назоратсиз, шу жумладан, эгасиз ит ва мушукларнинг кўпайиб бораётгани, улар томонидан аёллар ва ёш болаларни қўрқитиш, уларга ҳамла қилиш ҳолатлари рўй бераётгани бўйича вилоят фуқароларидан 120 дан зиёд ариза ва шикоятлар келиб тушган.

Бугун, 14 июль куни Чирчиқ шаҳрида назоратсиз ит ва мушукларни тутиш тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбирга бош бошқарма тизимидаги 7 та шаҳар ва туман Дайди ҳайвонларни тутиш бўлимлари ишчилари жалб қилинган бўлиб, уларга Чирчиқ шаҳри кўчаларида назоратсиз юрган ит ва мушукларни тутиш ҳамда уларни ўрнатилган тартибда Қибрай туманидаги назоратсиз ҳайвонларни сақловчи “Ҳаёт” МЧЖга топшириш вазифаси юклатилган.

@haqiqatonline_24
#расмий_муносабат

⚡️Тошкентда "мост" дан тушиб кетган автобус ҳолати бўйича расмий изоҳ берилди — видео

Ижтимоий тармоқларда йўловчи автобусининг "мост" дан тушиб кетганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, автобуснинг кўприкдан тушиб кетиш ҳолати "Уч қаҳрамон" фильмининг тасвирга олиш жараёнида амалга оширилган. Яъни тармоқларда тарқалган видео саҳналаштирилган ҳолат ҳисобланади.

Қайд этилишича, мазкур ўткир сюжетли фильм Кинематография агентлиги ва ИИВ ҳамкорлигида суратга олинмоқда.

Шунингдек, фильмни суратга олиш жараёнида хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиб, ҳудуд ЙПХ инспекторлари томонидан назоратга олинган.

Таъкидланишича, суратга олиш жараёнида ҳеч бир фуқаро жабрланмаган.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#диққат ❗️ДАРС ЖАРАЁНЛАРИНИНГ ИЛК КУНИДАН НОХУШ ВОҚЕА: Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида бугун янги талабаларни таништириш жараёнида фаоллар залида тадбир ўтказилаётган вақтда бинони бетон плитаси талабалар устида қулаб тушгани айтилмоқда.…
#расмий_муносабат

‼️Ижтимоий тармоқларда Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалида нохуш воқеа содир бўлгани ҳақида хабар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича, бугун, 4 сентябрь куни Самарқанд Давлат университетининг Каттақўрғон филиали биносидаги (собиқ лицей биноси) фаоллар зали шифтидаги бетон плита номаълум сабабларга кўра жойидан силжиб пастга тушган.

Воқеа содир бўлган яъни, плита тушган жойда талабалар бўлмаганлиги сабабли ҳеч кимга жиддий зарар етмаган. Фақат залнинг биринчи қаторида ўтирган икки нафар 1- босқич талабалари енгил жароҳат олган ва айни дамда шаҳар Тиббиёт бирлашмасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уларнинг аҳволи яхши.

"Айни дамда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади", - дейилади муносабатда.

@haqiqatonline_24
#расмий_муносабат

⚡️Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга муносабат билдирди

“Ижтимоий тармоқларда Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган мажлис тафсилотлари нотўғри талқин қилинмоқда.

Гўёки Бош вазир амалдорларга қарата динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгандек қилиб тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди”, дейилади хабарда.

@haqiqatonline_24
#Расмий_муносабат

❗️Сув ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон, фақат...

Ижтимоий тармоқларда: "Ўзбекистонда эртадан ичимлик ва оқова сув нархлари 2 баробар қимматлайди. Жумладан, ичимлик суви нархлари (1 метр куб) аҳоли учун ҳозир 750 сўмдан 1500 сўмгача кўтарилади", мазмунида тарқатилаётган хабарлар асоссиз ҳисобланиб, ичимлик ва оқова сув нархлари ҳозирча фақат Андижон вилоятида оширилиши белгиланган ва қарор эълон қилинган кундан бошлаб 15 кун ўтгач кучга киради.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#Айтишларича ❗️Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар Рамазон (Селина) маҳалласи яқинидаги кушхона оқова суви ичимлик сувига аралашаётган экан. Сув танқислиги муаммоси хавф солиб турган бир пайтда бундай ҳолат... Мутасаддилардан расмий муносабат кутиб қоламиз! …
#расмий_муносабат

⚡️Олмалиқ шаҳар Рамазон (Селина) маҳалласи яқинидаги қушхона оқова суви ичимлик сувига аралашаётгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат берилди

Шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси масъулларининг ҳолат юзасидан дастлабки маълумот беришича, бу кушхонадаги оқова сув ва ичимлик сув қувурининг тешилиб, ўзаро қўшилиб кетиши сабабли кузатилган.

"Ушбу ҳолат зудлик билан масъуллар томонидан назоратга олиниб, ҳозирда таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда", – дейилади муносабатда.

@haqiqatonline_24
#расмий_муносабат

⚡️⚡️Тошкент вилояти божхона бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган "ходимлар гумонланувчига нисбатан электрошокер қўллагани ва калтаклагани" мазмундаги хабар юзасидан муносабат билдиради

Таъкидланишича, мамлакатимиз ҳудудида гиёҳвандлик воситаларни ноқонуний айланувини олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 3 октябрь куни Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

Натижада, фуқаро Э.Э ва унинг бошқа жиноий шериклари интернет ижтимоий тармоғи орқали гиёхвандлик воситаларини доимий тарзда ёшларга сотиб келганлиги ҳақида маълумотлар олиниб, уларнинг навбатдаги жирканч қилмиши яъни, пойтахтнинг Юнусобод туманидаги турли ҳудудларга гиёхвандлик воситаларини кичик бўлакларга ажратган ҳолда яшириб жойлаштирган вақтида, оғирлиги 24,05 грамм гиёҳвандлик моддалари билан ушланиб, тадбир иштирокчилари томонидан уларнинг ушбу жиноий қилмиши тўхтатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тўпланган иш ҳужжатлар тергов органларига юборилган.

Ўз навбатида, тезкор тадбир давомида ёки ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида фуқаро Э.Эргашев ва бошқаларга нисбатан ҳеч қандай руҳий ва жисмоний тазйиқлар ўтказилмаганлигини ҳамда махсус восита-электрошокер божхона органлари ҳисобида мавжуд эмаслигини, вилоят божхона бошқармаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади", - дейилади хабарда.

@haqiqatonline_24