Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.9K subscribers
15.6K photos
4.1K videos
476 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#спорт

⚡️UFC 280. Маҳмуд Муродов Каё Борраллога, Ислом Махачев эса Чарльз Олвейрага қарши: Бугун марказий жанг оқшоми бўлиб ўтади

Бугун, 22 октябрь БАА пойтахти Абу-Дабида UFC 280 промоушени жанглари ўтказилади. Асосий карднинг марказий жангида россиялик Ислом Махачев бразилиялик жангчи Чарльз Олвейрага қарши чемпионлик камари учун октагонга чиқади.
Шунингдек, прелим кардда ўзбекистонлик спортчи Маҳмуд Муродов бразилиялик Каё Борралло билан тўқнаш келади.

Жанглар Тошкент вақти билан соат 19:00да старт олади. Муродов иштирокидаги жанг тахминан соат 21:00да бошланиши кутилмоқда.

@haqiqatonline
#расмий_муносабат

❗️Сирдарё вилоятидаги Мудофаа вазирлиги омборида портлаш содир бўлди. Мудофаа вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди

Ижтимоий тармоқларда бугун, 22 октябрь куни тонгги соат 04:55 лар атрофида Сирдарё туманида жойлашган "Малик" аҳоли яшаш пунктида жойлашган Мудофаа вазирлигига қарашли омборда портлаш бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳолат юзасидан Мудофаа вазирлиги расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, омборда якка тартибда портлаш содир бўлиши оқибатида ҳудудга яқин жойлашган бир нечта аҳоли хонадонлари ва дўконларнинг ойналари синган, биноларнинг айрим енгил конструкцияларига ҳам зарар етган.
Ҳодиса оқибатида халок бўлганлар йўқ.

Бирламчи маълумотларга кўра, шикастланганларнинг 11 нафари Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмасига жўнатилган, шикастланганларга зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилган. 6 нафар беморга амбулатор ёрдам кўрсатилиб жавоб берилган.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос

❗️Тошкент шахрида бир ойлик ижара нархи ўртача 1 млн. 83 минг сўм экан...

Қизиқ, акамиз одам бошига шунчадан демоқчи бўлдиларми ёки...

P/S. Талабаларнинг кўриши таъқиқланади)

@haqiqatonline
#фотонигоҳ

Тошкент вилоятида "Олтин куз" 😍

Суратлар муаллифи: Аброр Эсонов

@haqiqatonline
#карикатура

Қишлоқда яшаётган эр-хотиннинг суҳбати😄

Муаллиф: Ҳабикатура

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘️Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

@haqiqatonline
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиб, кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 23 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline
#тонгги_кайфият

Биринчи расмни кўриб, “эҳҳеее, Ўзбекистонми бу, хорижми бу? танимай қолдикку” – деб қувонасан.

Иккинчи расмни кўриб, “эҳааа, бу аниқ Ўзбекистон экан” – дейсан😃

(Ижтимоий тармоқдан олинди)

@haqiqatonline
#қойил
#футбол

⚡️⚡️⚡️Текин автобус, бир марталик поезд қатновни йўлга қўйиш... финал олдидан Қашқадарё ва Наманган вилояти ҳокимлари "баҳси" ҳақида

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Бухорода “O‘zbekiston Coca-Cola” кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Қаршининг “Насаф” ва Наманганнинг “Навбаҳор” жамоалари чемпионлик учун майдонга чиқишади.

Ҳозирда вилоят ҳокимлари ўртасида мухлисларга қулайлик яратиш борасида қизғин “рақобат” бўлмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов топшириғи билан қашқадарёлик мухлислар учун бепул автобуслар ажратилмоқда.


Наманган вилояти ҳокимлиги
эса Наманган-Бухоро-Наманган йўналиши бўйлаб бир марталик поезд қатновини йўлга қўйишга эришгани ҳақида бонг урмоқда.

Мана футбол мухлисларига бўлган ҳурмат, мана эътибор. Шунчаки қойил!👏👏👏

P/S. Юқоридаги ҳолатлар финалнинг қандай атмосферада ўтишидан дарак бериб турибди, назаримизда.

@haqiqatonline
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#диққат ❗️25 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:23 да қуёш тутилиши юз беради @haqiqatonline
❗️Ўзбекистонликлар қуёш тутилишини кўрмасликлари мумкин

25 октябрь куни республика осмонни булут билан қопланиши сабаб аҳоли қисман қуёш тутилишини оддий кўз билан кўра олмасликлари мумкин.

@haqiqatonline
#Байраммисан_байрам

❗️Бугун 23 октябрь — Халқаро қайноналар куни

Бугун барча турмуш қурганларнинг "иккинчи онаси" нинг касб байрами. Эсингизда бўлсин, қайнонангиз билан дўстлик оилангиз фаровонлигининг калитидир. Қайнонангизни байрами билан чиройли табрикланг, бир даста гул ёки совға беринг!

@haqiqatonline
⚡️Янгийўл шаҳрининг қайси ҳудудида "туризм маҳалласи" барпо этилади?

Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятига қилган ташрифи давомида ҳар бир туман ва шаҳарда туризмни ривожлантириш бўйича аниқ дастур ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган эди.

Кеча, 22 октябрь куни Туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосари Ботиржон Шаҳриёров ва вилоят ҳокимининг туризм, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари Жамшид Бабажанов Янгийўл шаҳрида бўлиб, шаҳар ҳокими Фарход Мирзаев ва тегишли масъуллар билан биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар, ҳунармандлар фаолияти билан яқиндан танишишди.

Жумладан, "Каракулдук" канали бўйи ва "Қовунчи тепа" маданияти асоси бўлган, маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган тепаликлар ён-атрофини ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш, мазкур ҳудудда "туризм маҳалласи" барпо этиш, туристик операторлар йўл ҳаритасига киритиш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

@haqiqatonline