Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.81K subscribers
15.3K photos
4.02K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Эзгулик

Ўзбекистон Республикаси Президенти Наврўз байрами муносабати билан "Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, жами 140 нафар фуқаро турли даражада афв имкониятларидан фойдаланади. Хусусан, 81 нафар маҳкум жазодан буткул озод этилиб, 59 нафарининг жазо муддатлари қисқармоқда.
⬇️⬇️⬇️
https://t.iss.one/haqiqatonline
#эзгулик

⚡️Барча шодлик Сенга бўлсин, болажон!

Бугун эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оила фарзандлари ва ногиронлиги бўлган болажонларнинг 400 нафардан зиёдига махсус ҳайитлик — мавусмий кийим-бошлар олиб берилди.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эзгулик
#инсон_қадри_учун

⚡️⚡️⚡️Арафада обод бўлган кўнгиллар

🔹
Бугун қутлуғ айём арафасида барча туман ва шаҳарлардаги 2000 нафар бемор, ногирон ва боқувчисини йўқотган юртдошларимизга 500 минг сўмдан ҳайитлик сифатида етказиб берилди.

🔹Видеони кўринг ва ниятлар ижобат бўладиган кунда мурувватдан обод бўлган кўнгиллардан чиққан эзгу дуоларга Сиз ҳам қўл очинг...

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эзгулик
#инсон_азиз

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ташаббуси билан Ўрта Чирчиқ туманидаги “Фаровон” маҳалласида кўп қаватли бино уйсиз оилалар учун кўп хонадонли уйга айлантирилди.

Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 4 млрд. сўм сарфланиб, бу ерда барча шарт-шароитлар яратилди.

Куни кеча уйсиз қийналиб юрган, оиласида ногиронлари бўлган, боқувчиси йўқ, эҳтиёжманд жами 44 та оилага бепул хонадонлар мамлакатимиз мустақиллигига туҳфа сифатида топширилди.

@haqiqatonline
#эзгулик

Кўҳна Турон гавҳари, Туркий цивилизация пойтахти бўлмиш азим Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида ташкилотга аъзо ва кузатувчи мақомидаги мамлакатлар етакчилари иштирокида «Яшил макон» лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири бўлиб ўтди.

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда кузатувчи мақомига эга бўлган Венгрия ва Туркманистон давлатлари пойтахтлари ҳамда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бир вақтнинг ўзида уюштирилган кўчат экиш тадбирлари онлайн мониторда намойиш этилди.

Хусусан, вилоятимиз маркази — навқирон Нурафшон шаҳридаги янги ташкил этилаётган муаззам майдонга вилоят фаоллари, нуронийлар, депутатлар, сиёсий партиялар вакиллари ҳамда ёшлар яхши ниятлар билан эзгулик ниҳолларини экдилар.

(Нозим Абдулла олган суратлар
)

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
🕊Telegram I🌐 Facebook I 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эзгулик

Паркент туманидаги “Бобо Мочин” жоме масжидига Қуръони каримнинг энг мўътабар нусхаларидан бири топширилди

Ислом оламида “Катта Лангар Қуръони” номи билан машҳур бўлган қўлёзма Қуръони каримнинг энг мўътабар нусхаларидан бири ҳисобланади.

Олимлар қўлёзма VIII асрнинг сўнгги чорагига тегишли, деган тўхтамга келишган. Бу хулосани француз шарқшуноси Ф.Дерош ҳам тасдиқлайди.

Мазкур қўлёзма нусхасининг ўлчами 52,5x34 сантиметр бўлиб, у маҳобатли кўринишга эга.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ушбу ноёб қўлёзма асосида Австриянинг Вена шаҳрида юксак полиграфик сифат билан тайёрланган факсимиле нусхаси таниқли ёзувчи, Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов бошчилигида Халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоир, туман ҳокими Сардор Исақулов “Бобо Мочин” жоме масжиди имом хатиби Дилшод Пўлатовга топширилди.

Ушбу муқаддас китоб муборак Рамазон ҳайити кунларида туманимиз аҳлига муносиб туҳфа бўлди, деб ёзмоқда "Паркент тонги" газетаси ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифаларида.

@haqiqatonline_24