Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.89K subscribers
15.3K photos
3.98K videos
470 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Диққат

‼️Ўзбекистонда 1 январдан кучга кирган айрим  ўзгаришлар

🔹Тошкентда автобус ва метрода нақд пул шаклдаги йўлкира нархи ошди;
🔹давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга оширилади;
🔹камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
🔹цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди;
🔹тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинди;
🔹умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилди;
🔹туман (шаҳар)лар ҳокимликларига янги ваколатлар берилди;
🔹букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️Тоққа дам олишга бормоқчи бўлганлар диққатига!

Жорий йил 12 январга қадар “Амирсой”, “Чимён” ва “Билдирсой” каби дам олиш масканларига боришда 4Р6 автомобиль йўлида “Юсуфхона” чорраҳасигача ҳаракат бир томонлама ташкил этилди.

Батафсил маълумот видеода.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️2025 йил 1 январдан:

умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилди.


@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Ўзбекистонда фаолият юритувчи барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари таътилга чиқишди.

Таътил 12 январга қадар давом этади.


@haqiqatonline_24
#Диққат
#биласизми

❗️Қайси салатни қанча сақлаш мумкин?

• Оливье — 18 соат
• Мимоза — 12 соат
• Сельдь под шубой — 12 соат
• Цезарь — 18 соат
• Винегрет — 18 соат
• Овощной — 18 соат
• Крабовый — 12 соат

P/S. Янги йил байрамида тайёрланган салатларни сақлаб юрганларга жўнатамиз..

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️"Электр энергияси истеъмоли 200 киловатдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади" мазмунидаги хабардан кўп ҳам хурсанд бўлманг!

Бу фақат юридик шахслар, яъни тадбиркорлар учун экан. Жисмоний шахслар (аҳоли) учун тўлов лимитдан ошса икки баробар кўринишда.


Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб "маиший истеъмолчилардан ташқари" дея кўрсатиб ўтилган.

@haqiqatonline_24
#диққат

‼️ Боғчаларда янги нархлар

Давлат "боғча"ларида 2025 йил 1 январдан бошлаб болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларининг янги нархлари белгиланди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️12 ЁШЛИ ҚИЗ ҲОМИЛАДОР БЎЛИБ ҚОЛДИ

Болалар омбудсмани Бухоро вилоятида 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани аниқланганини маълум қилди.

Қиз 4 ойлик ҳомила билан Бухоро шаҳар перинатал марказига ётқизилган. Қизнинг аҳволи бўйича маълумот йўқ. Унга тиббий ва психологик кўмак берилгани айтилмоқда.


Ҳолат вояга етмаганлар ўртасида содир этилган. Қиз кўрсатмасига кўра, у доимий зўравонлик қурбони бўлган. Болани “аборт” қилиш имкони йўқ. Ҳомила соғлом. Лекин ҳомиладор қиз болани туғишга тайёр эмаслиги айтилмоқда.

Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Қизнинг кўрсатмалари ва яқинларининг кўрсатмалари инобатга олинган ва тергов олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️Энди давлат боғчаларида давомат тизими автоматлаштирилади

Давлат МТТларида ходимлар иш ҳақини, озиқ-овқат харажатлари, ота-оналарга алимент бўйича тўловлар ва бошқа тўловларни биометрик идентификация технологиясидан фойдаланган ҳолда автоматик ҳисоблаш жорий этилади.

2025 йил 1 февралдан Тошкент шаҳрида синов тариқасида, 2025 йил 1 июлдан эса барча давлат МТТларида "Болалар боғчаси" ахборот тизими орқали ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давомати, иш вақти, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини ҳисобга олиш жорий этилади.

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️Россия ва Қозоғистонда Хитойда аниқланган янги метапневмовирус тарқалмоқда

У атиги 24 соат ичида пневмонияга олиб келади.

Қўшни Қозоғистонда 30 киши Хитойда аниқланган янги метапневмовирус билан касалланган, мамлакат ССВ аҳолини профилактика чораларига риоя қилишга ва гавжум жойларда алоқани чеклашга чақирган эди.

Бу вирус ковиддан ҳам хавфли ва ҳалокатли бўлиб, у нафас олиш тизимига ва ўпкаларига жиддий зарар етказиб, тез ривожланади. Касаллик ўз вақтида даволанмаса, оғир оқибатларга, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Шифокорлар хавфсизлик чораларини кўришни, одамлар гавжум жойлардан узоқроқ юришни, қўлларни мунтазам ювиб туришни ва хоналарни тез-тез шамоллатишни тавсия қилишмоқда.

@haqiqatonline_24