Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.94K subscribers
15.4K photos
4.03K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Қабул_2022

❗️Ўқишни давлат ОТМга кўчиришда янги тартиб жорий этилади

Қарорга кўра, талабалар ўқишини давлат ОТМга кўчириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:

🔸хорижий мамлакатлардаги (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:

талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади;

имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлгача Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида ОТМ бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда ДТМ расмий веб-сайтида эълон қилинади;

ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;

тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари ДТМ ҳамда тегишли ОТМнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

🚫 Хорижий мамлакатлардаги олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди.

Давлат ОТМнинг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

🔹талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

🔹давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида;

🔹талабалар ўқишини республикадаги хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат ОТМнинг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади;

🔹спорт мусобақалари ғолиби сифатида имтиёз билан ОТМга давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган ҳамда кундузги таълим шаклида ўқиётган талабалар ўқишини сиртқи таълим шаклидаги мос ва турдош таълим йўналишига (сиртқи таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда) давлат гранти асосида кўчириши мумкин.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қабул_2022

⚡️Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Бу йилги қабул жараёнидаги муҳим янгиликлар ҳақида тўхталиб ўтди

— ижодий имтиҳон топширувчи абитуриентлар ҳам 3 та мажбурий фанлардан тест топширишади;

— ўқишга кириш имтиёзларининг квоталари алоҳида қилинади;

— хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларига давлат томонидан 500 та грант ажратилади;

хорижий ОТМлар учун ажратиладиган квота бу йил 2 бараварга оширилади.

@haqiqatonline
#қабул_2022

🗣Ўзбекистонда бугундан магистратурага қабул бошланди

2022 йил 1 июлдан республика ОТМ магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

2022/2023 ўқув йили учун давлат ОТМнинг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий веб-сайти орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Шу ўринда, магистратура мутахассисликлари ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин бўлади.

@haqiqatonline
#қабул
#статистика

⚡️⚡️Ҳозирга қадар Тошкент вилоятидан қарийб 15 минг нафар абитуриент ОТМга ҳужжат топширган. Бу ҳудудлар кесимидаги энг юқори кўрсаткич!

2022-2023 ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот (2022 йил 2 июль 18:00 ҳолатига) эълон қилинди

Унга кўра, my.dtm.uz сайтида рўйхатдан ўтган (телефон рақамини авторизациядан ўтказган) абитуриентлар сони — 240 041 нафар. Шундан:

🔹 Таълим йўналишларини танлаганлар: 116 847 нафар (49 %);
🔹 Таълим йўналишларини танламаганлар: 123 194 нафар (51 %).

🏫 Тугатган таълим муассасаси маълумотларини киритганлар — 125 137 нафар. Шундан:

🔸 67 983 нафари — жорий йил битирувчилари;
🔸 57 155 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.

Таълим йўналишларини танлаган абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича тақсимоти:

1️⃣ Тошкент вилояти — 14 892 нафар.
2️⃣ Самарқанд вилояти — 13 485 нафар.
3️⃣ Фарғона вилояти — 11 349 нафар.
4️⃣ Андижон вилояти — 10 682 нафар.
5️⃣ Қашқадарё вилояти — 10 436 нафар.
6️⃣ Тошкент шаҳри — 10 248 нафар.
7️⃣ Сурхондарё вилояти — 8 985 нафар.
8️⃣ Наманган вилояти — 7 116 нафар.
9️⃣ Жиззах вилояти — 5 919 нафар.
🔟 Бухоро вилояти — 5 728 нафар.
1️⃣1️⃣ Сирдарё вилояти — 5 091 нафар.
1️⃣2️⃣ Навоий вилояти — 4 999 нафар.
1️⃣3️⃣ Хоразм вилояти — 4 864 нафар.
1️⃣4️⃣ Қорақалпоғистон Республикаси — 3 052 нафар.

@haqiqatonline
#қабул

⚡️Оҳангарон тумани ҳокими фуқаролардан келиб тушган мурожаатни ижобий ҳал этиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ берди

Оҳангарон тумани ҳокими Абдурасул Абдуллаев “Чинор” МФЙ раиси бошчилигидаги ушбу маҳалла ҳудудидаги Серкақирилди қишлоғида яшовчи бир неча кекса нуронийларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

Фуқаролар ёғингарчилик вақтида қишлоқдаги Бирлик ва Истиқлол кўчаларини боғлаб турувчи кўприкнинг носоз ҳолтга келиб қолганлиги, ушбу кўприкни таъмирлаш зарурияти мавжудлигини таъкидлашди.

Туман ҳокими шу ернинг ўзида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарлари билан боғланиб, ушбу муаммони ўрганиб, ижобий ҳал этиш юзасидан таклифлар киритишини, қандай қўшимча ёрдам зарур бўлса, туман ҳокимлиги кўмак беришини айтиб ўтди.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қабул

⚡️«Қабулда Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳри, Оҳангарон тумани ҳокими ҳам бор, аввал уларга мурожаат қилинг, ҳал бўлмаса менга келинг» — Зойир Мирзаев

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қабул

Фуқаро:
“Ҳозир уйни ноқонуний қуриб фойдаланаверайлик. Кейин буз деса, бузаверамиз”.

Ҳоким:
“Ҳозир шундай дейилади. Кейин буз деса, кучукни суяб турган уяси ҳам тиллага тенглаштириб юборилади”.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Оҳангарон шаҳрида ўтказган сайёр қабулда ноқонуний уй қуришга рухсат сўраб келган мурожаатчига дакки берди.

@haqiqatonline
#диққат
#қабул

⚡️⚡️Бўка тумани Бўстон маҳалласида Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули ташкил қилинади

Эртага, 3 май куни соат 10-00 да Бўка тумани Бўстон маҳалласидаги Ёшлар истироҳат боғида Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули ташкил қилинади.

Очиқ-жонли мулоқотларда Президент Халқ қабулхонаси масъуллари, Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ишлар вазири ва Тошкент вилояти ҳокими мурожаатчилар билан юзма-юз мулоқот олиб боради.

Агар сизда қуйидаги ташкилот ва идоралар билан боғлиқ ариза, шикоят ёки таклиф бўлса, эртага мазкур оммавий қабулга келишингиз мумкин:

Президент Халқ қабулхонаси,
Бош прокуратура,
Ички ишлар вазирлиги,
Тошкент вилояти ҳокимлиги

@haqiqatonline_24
#қабул_2023

❗️ОТМга ўқишга топширишда қандай ҳужжатлар керак бўлади?

Қонунчиликка кўра, абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХП
(my.gov.uz) орқали рўйхатдан ўтади.

Имтиёзга эга абитуриентлар, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар ва паспорт ёшига етмаганлар давлат хизматларидан фойдаланиш учун Марказларга мурожаат этади.

Абитуриент ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими абитуриент номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда сўровнома бўйича маълумотларни Давлат тест марказининг тизимига махсус дастур орқали электрон равишда киритади.

Марказ ходими томонидан сўровномага тегишли маълумотлар киритилиши учун абитуриент Марказ ходимига қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этади:

👉 паспорти (ички ишлар бўлимлари томонидан берилган 09-шакл бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси ва рақами кўрсатилган маълумотнома);

👉паспорт ёшига етмаганлар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

👉
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат (иловаси билан);

👉Президентнинг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.

🚫 Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг сўровномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман этилади.

❗️Абитуриентдан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.

@haqiqatonline_24
#қабул_2023

❗️Тест синовлари ёпиқ биноларда ўтказилиши муносабати билан тест вақти ҳам ўзгаради

Аввалги йилларда имтиҳонлар стадион ва хиёбонларда ўтказилгани сабабли 1-смена соат 07:00 дан 10:00 гача, 2-смена эса 19:00 дан 22:00 гача ўтказилган эди. Чунки бошқа пайтда кун жуда иссиқ бўларди.

3 йиллик танаффусдан кейин тест синовларини яна ёпиқ биноларда ўтказилаётганлиги сабабли, энди бунақа вақтли ва кеч имтиҳон ўтказишга эҳтиёж йўқ. Шу сабабли, худди 2018–2019 йилларда бўлгани каби тест синовларида 1-смена соат 08:00 дан, 2-смена эса 15:00 дан бошланиши режалаштирилган.

@haqiqatonline_24
Фанлар мажмуа 2023-2024.pdf
445.3 KB
#қабул_2023

Фанлар мажмуаси - 2023

2023/2024 ўқув йили бакалавриат қабули учун тест топшириладиган фанлар мажмуаси.

Бунда талабалар танлаган йўналишида 2023 йилда қайси фанлардан тест бўлишини билиб олиши мумкин.

👆 Барчаси файлда кўрсатилган!

@haqiqatonline_24
#расман
#тезкор
#қабул_2023

❗️ Қабул квоталари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойиши билан 2023/2023 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди. Унга кўра:

бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 860 нафар;

магистрлар тайёрлаш бўйича – 8 923 нафар грант ўринлари ажратилди.


Шунга кўра, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси томонидан:

👉 умумий давлат гранти асосидаги қабул параметрлари доирасида мақсадли қабул квоталари туман (шаҳар) кесимида;

👉 ҳамда таълим тиллари бўйича тақсимоти 20 июнга қадар тасдиқланиб, эълон қилинади.

Шунингдек, давлат ОТМларига тўлов-контракт асосидаги квоталар эса:

тизимида ОТМлар бўлган вазирлик ва идоралар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги билан келишган ҳолда;

молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМлари Кузатув кенгашлари томонидан 20 июнга қадар тасдиқланади.

@haqiqatonline_24
#қабул_2023

❗️Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

My.gov.uz орқали абитуриентларни (2023/2024 ўқув йили учун) олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи (165 000 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.

Қуйидаги тоифага кирувчи абитуриентлар тўловдан озод этилади:

– тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилида таълим муассасаларини битирганлар;
– I, II ва III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
– «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар;
тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар.

Рўйхатга олиш 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам) давом этишини ҳисобга олиб, абитуриентлар охирги кунгача ўз маълумотларини ўзгартириши, чет тилидан миллий ёки халқаро сертификат олганлар улар ҳақидаги маълумотларини келтириши мумкин бўлади.

@haqiqatonline_24
#таълим
#қабул

⚡️1-синфга қабул жараёни бошланди

Ўзбекистондаги мактабларда 1-синфга қабул бугун, 20 июндан бошланди.

Ўрнатилган тартибга кўра, қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилмоқда.

1. Микро-ҳудуд доирасида (20 июнь – 31 июль).
2. Микро-ҳудуддан ташқарида (1 - 15 август).

@haqiqatonline_24
#қабул_2023
#абитуриент

⚡️4 июль соат 09:00 ҳолатига кўра, 154 минг 697 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди.

Шундан, 80 минг 845 нафари аввалги йил битирувчилари, 73 минг 852 нафари жорий йилги битирувчилардир.

@haqiqatonline_24