Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.89K subscribers
15.3K photos
3.98K videos
470 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#туризм

Ҳар чоршанба Туркияга рейс бўлади

​​Тошкент шаҳридаги “Miran International” меҳмонхонасида Тошкент-Истанбул (Сабиҳи Гёкчен номли халқаро аэропортдан) -Ташкент чартер рейсининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тошкентдан Истанбулга чартер рейслар ташкилотчиси сифатида «Asialuxe Travel» МЧЖ қатнашиб, бу ташкилот 2019 йилнинг ёзги мавсумида Тошкент - Томчи ---Тошкент йўналиши бўйича 11 чартер рейсни муваффақиятли амалга оширган. «Asialuxe Travel» компанияси директорининг сўзларига кўра, чартер рейсларнинг йўлга қўйилиши Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама туристик оқимнинг кўпайишига туртки бериб, машҳур авиайўналишга авиачипталар танқислиги муаммосини бартараф этиш имконини яратади. Чартер рейслар жорий йилнинг 23 октябридан эътиборан ҳар ҳафтанинг чоршанба кунида амалга оширилади.

Таъкидлаш жоизки, А320, B757, B767 самолётлари Истанбулнинг Осиё қисмида жойлашган Сабиҳи Гёкчен номли халқаро аэропортга бориб қўнади. Мазкур чартер рейс йўловчилари учун шаҳарнинг маркази ҳамда аксинча аэропортга трансфер йўлга қўйилади. Шу билан бирга, йўловчилар сўровига кўра белгиланган нормадан юқори бўлган юкни бепул ташиш ҳам амалга оширилади.

Бундан ташқари, “Asialuxe Travel” компанияси Туркиянинг энг машҳур меҳмонхоналари билан ҳамёнбоп туристик пакетлар ташкил қилиш хизматини таклиф қилади. Келгусида рейслар частотасини ҳафтада икки мартагача ошириш режалаштирилмоқда.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww
#таътил
#туризм
Қишги ва ёзги таътил кунларига ўзгартириш киритилиши кутилмоқда
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшлар туризмини ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ойлик муддатда ички туризмни ривожлантириш доирасида ўқувчи, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари саёҳатларини самарали ташкил этиш мақсадида барча умумий ўрта таълим мактаблари, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида беш кунлик ўқиш тизимини жорий этиш ҳамда туризм мавсумини узайтириш мақсадида ёзги таътил муддатини қисқартириш ҳисобидан қишги таътил даврини узайтириш бўйича таклиф ишлаб чиқилмоқда.


Каналимизга обуна бўлинг👉👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww
#туризм

Пискентда янги дам олиш мажмуаси

🔅“Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилган дам олиш масканида барча қулайликларга эга 150 ўринли меҳмонхона ва оилавий дам олиш учун мўлжалланган 8 та пансионат мавжуд.

🔅Шунингдек, ёзги амфитеатр, мусиқали фаввора, 2 та ёзги, 1 та қишки бассейн, даволовчи пархона, фитнес зали жойлашган. Айни вақтда қурилиш-пардозлаш ишлари якунланиб, жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокимлиги матбуот хизматидан маълум қилишича, Тошкент денгизи қирғоғида жойлашган мазкур сайёҳлик мажмуаси “Кучлик нефть базаси” УК томонидан барпо этилган.

🚘Карантиндан сўнг табиат қўйнида дам олишни тавсия этамиз😉

📲Каналга уланиш:
https://t.iss.one/haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#туризм

❗️Ҳудудда йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва таъмирлаш, чиқинди йиғиш пунктлари ва ташувчи техникаларни кўпайтириш ташриф буюрувчиларнинг экология ва атроф-муҳит муҳофазаси талабларига риоя этишларини назорат қилиш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилади.

📌Шунингдек, ичимлик суви ва канализация тармоқларини яхшилаш, электр таъминотини масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

🔸Меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ривожлантириш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Бунинг натижасида янги иш ўринлари яратилади. Энг муҳими, дам олувчиларга камхарж ва қулайликларга эга меҳмонлар хизмат кўрсатади.

✔️Шифобахш сувлари, мусаффо ҳавоси, ўзига хос табиати билан одамларни ўзига чорлайдиган ушбу гўшада, сайёҳларни ўзига чорлайдиган қўплаб қўшимча қулайликлар яратилмоқда.

📽Махсус кўрсатув 2-қисм

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#туризм

⚡️Албатта, саёҳатингизни замонавий, ҳар томонлама қулай, барча шароитлар муҳайё бўлган шаҳарларда ўтказиш яхши, аммо табиат яратган мўъжизалардан баҳра олишга нима етсин.

⁉️Офтоб нурининг ёйилиши, шамолнинг шохларни эгиб, қирмизи олмаларни тўкиши, узумларнинг қуёш нурида товланишига қараб, кимнинг завқи келмайди, дейсиз.

📌Бўстонлиқ туманида экотуризмни ривожлантириш борасидаги амалга оширилаётган тадбирлардан мақсад табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, хорижий сайёҳларни ушбу маскан ландшафти, ҳайвонот ва наботот дунёси, бой ва бетакрор табиати билан яқиндан таништириш кўзда тутилган.

🎥Махсус кўрсатув 3-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бўстонлиқ_тумани
#туризм

📊Ўзбекистон туризм жадал ривожланаётган кучли 20 та давлатнинг 4 поғонасидан ўрин олган. Тошкент вилоятида ҳам мазкур соҳада муайян ишлар амалга оширилмоқда.

💰Дарҳақиқат, 2019-2021 йилларда ҳудудда туризм учун 380 миллион АҚШ долларидан зиёд қийматга эга 134 та инвестиция лойиҳаларини татбиқ этиш белгиланган.

⚡️Бўстонлиқ туманида олиб борилаётган мега лойиҳалар ушбу саъй-ҳаракатларнинг намунаси десак муболаға бўлмайди.

🏖Қолаверса тумандаги "Оқшом боғи" дам олиш ва соғломлаштириш оромгоҳи қоғоздан амалга кўчган лойиҳалардан биридир. Бу ҳақда юқоридаги лавҳамизда томоша қилишингиз мумкин.

🎥Махсус кўрсатув 4-қисм👆

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#Туризм

Тошкент вилоятида туристик зоналар қуришга 1 млрд доллар жалб этилади

Вилоятда туризм салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича алоҳида дастурни амалга оширамиз. Авваламбор, Амирсой ва Чимён туристик мажмуаларида, Чорвоқ сув омбори ва “Тошкент денгизи” атрофида, Оҳангарон, Ангрендаги тоғли ҳудудларда қўшимча туристик зоналар ва дам олиш масканлари барпо этилишига 1 миллиард доллар инвестициялар жалб этилиб, 80 минг иш ўринлари яратилади.

Паркент туманини туризм маркази айлантириш мақсадида, “Янги Ўзбекистон” боғидан Паркентнинг сўлим гўшаларига элтувчи, 30 километр узунликдаги янги магистрал йўл қурилади, Тошкент шаҳридан Паркентга тезюрар автобуслар қатнови ташкил этилади, туман инфратузилмасига 100 миллиард сўм ажратилади, туманда туризм учун махсус солиқ режими жорий қилинади.

Бунда, тадбиркорлар уч йил давомида айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада, мол-мулк, ер, сув солиқларини ҳисобланган суммадан бор йўғи 1 фоизини тўлайди, йўл бўйларида савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилиб, камида 3 мингта янги иш ўрни ташкил этилади. Бунинг учун, 200 миллиард сўм кредитлар ажратилади. 1 фоиз нима дегани? Бу пулдан давлатга ҳеч қанақа фойда йўқ, шунчаки ҳисоб-китоб учун бу. Лекин мақсад нима, тадбиркорлик қил, оилангни боқ, халққа фойданг тегсин. Керак бўлса, шу 1 фоизни ҳам олиб ташлаймиз. 25 йил бу тизимга эътибор бермадик.

Ангрен, Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангаронда камида 100 гектардан қир-адир ерлари дам олиш масканлари, дала ҳовлилари ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун очиқ аукционга чиқарилади. Оҳангарондаги “Эртош-сой” ва “Овжаз-сой” қишлоқларига “туризм қишлоғи” мақоми берилиб, инфратузилма билан тўлиқ таъминланади.

👉 https://t.iss.one/haqiqatonlinе
#туризм

⚡️“Шинамлик ва табиат билан уйғунлик” - Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида янги “Green Hills Resort” дам олиш маскани очилди

@haqiqatonline
#статистика
#туризм

⚡️⚡️2022 йилда Ўзбекистонга 5 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрган

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида 5,2 млн. нафар чет эл фуқаролари
туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Давлат Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,4 млн. нафарга ёки 2,8 бараварга ошган.

Ўзбекистонга 2022 йилда энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?

— Қозоғистон – 1551,1 минг нафар

— Тожикистон – 1447,8 минг нафар

— Қирғиз Р. – 1356,9 минг нафар

— Россия – 567,7 минг нафар

— Туркия – 75,6 минг нафар

— Жанубий Корея – 19,9 минг нафар

— Германия – 17,7 минг нафар

— Ҳиндистон – 16,8 минг нафар

— АҚШ – 13,1 минг нафар

— Франсия – 11 минг нафар

— Буюк Британия – 10,5 минг нафар

— Озарбайжон – 10,4 минг нафар

— Италия – 8,8 минг нафар

— Испания – 6,3 минг нафар

— Хитой – 5,4 минг нафар

@haqiqatonline
#туризм

⚡️Паркент туманида меҳмон уйлари сони 70 тага етди

Бугунги кунга келиб Тошкент вилоятининг Паркент туманида 70 га яқин меҳмон уйи фаолият кўрсатмоқда.

Хусусан, вилоятнинг Сўқоқ қишлоғидаги «Чашма» маҳалласини «этномаҳалла»га айлантириш учун савдо расталарини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Сўқоқнинг марказий кўчасидан 5 километр узунликдаги масофани «гастрономик кўча»га айлантириш бошланган.

Бундан ташқари, ер юзида иккита бўлган Паркентдаги денгиз сатҳидан 1142 метр баландликда қурилган катта қуёш электр станцияси туристик марказга айлантирилмоқда.

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#туризм

🏝Паркент туманидаги энг машҳур (Қизилтоғ, Аччиқкўл) эко
туризм манзилларида ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди

Улар манзараси кўзни қувнатувчи масканларда дам олувчиларга яратилган шароитлар ва хизмат кўрсатиш сифати билан танишишди.

📍Видеони кўриб ўзингиз баҳо беринг!

Тошкент ҳақиқати
#туризм

⚡️⚡️Ўзбекистоннинг янги миллий туризм бренди яратилади

Президент фармонида Туризм қўмитаси 2024–2025 йилларда аудиторияси 10 млн.дан ортиқ бўлган 50 нафаргача хорижий журналист, блогер, влогер ва инфлюэнсерларни жалб қилиши белгиланди.

2025 йил 1 январдан камида 100 нафар хорижлик иштирок этадиган бизнес тадбирлари ташкилотчилари 3 йилга ушбу тадбирлардан олинадиган даромаддан солиқларни 50% миқдорида тўлайди.

Бунда тадбирлар камида 3 кун давом этиши керак.

@haqiqatonline_24
#туризм

⚡️⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: САЙЁҲЛИКНИНГ МУМТОЗ ЧОРРАҲАЛАРИ

Тошкент вилояти нафақат қулай географик жойлашуви, балки сўлим гўшалари, гўзал ва бетакрор табиати, пурвиқор тоғлари, шунингдек, маданий ёдгорликлари, муқаддас қадамжолари билан бошқа ҳудудлардан ажралиб туради.

Воҳада ёз-у қиш мириқиб дам оладиган баҳаво масканлардан ташқари Шоабдумалик ота, Шайх Умар Вали Боғистоний, Занги ота, Ийк ота зиёрат­гоҳлари, Гумбаз бобо мақбараси, Қайнаргумбаз сардобаси, Шоҳруҳия тарихий қадамжолари борки, улар вилоятнинг буюк ўтмиши, кўҳна ва бой маданиятидан сўзлайди. Вилоят ҳудудида 828 та моддий маданий мерос объекти бўлиб, шундан 589 таси археология, 7 таси архитектура, 74 таси монументал ёдгорлик, 159 таси диққатга сазовор жойлардир. Шунингдек, 223 таси маҳаллий ва 605 таси республика аҳамиятидаги масканлар сирасига киради. Бу эса ҳудудда туризмни ривожлантириш учун кенг имконият яратади.

👉БАТАФСИЛ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24