Feruza Madrakhimova
1.15K subscribers
4.16K photos
360 videos
44 files
420 links
Urganch davlat pedagogika instituti rektori
@FeruzaMadraximova_bot
Download Telegram
Истеъмолчилар ҳуқуқлари поймол этилганда, улар қаерга мурожаат қилишлари керак?
Навбатдаги кўрсатувимиз шу ҳақда.
"Бугуннинг мавзуси"да истеъмолчиларга тавсиялар. Бугун, соат 17.10да.

👉@fmadraximova👈
Forwarded from Laylo Rustamova
Ижтимоий тармоқда Mening Yurtim каналининг «Марказий студия» дастурида “Энди таълим муассасасига ўқувчилар мактаб формасида келиши шарт эмас. Бунинг учун 2,23 млн. сўм тўланиши кифоя” мазмунидаги лавҳа намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур хабарлар нотўғри эканлигини маълум қилади. Вазирликнинг бундай “ташаббус” ҳақида хабари йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган бўлиб, мазкур Низомда ўқувчининг ташқи кўринишига бўлган талаблар келтириб ўтилган.
Барча ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўқув йили бошида ушбу талаблар билан таништирилиб, ўқув йили давомида ўз фарзандининг Низом талабларига мос равишда умумтаълим мактабларига келишини таъминлашга масъул ҳисобланади.
@xtv_press
Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш натижаларини кутаётган талабалар диққатига!

Натижани https://natija.edu.uz тизими орқали онлайн билиб олинг.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, ушбу тизими қўшни давлатлардаги ОТМлардан республика ОТМларига ўқиши кўчирилиши тавсия этилганлар тўғрисида маълумот олиш учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилди.

Ушбу тизимда республика тиббиёт ОТМларига ўқишни кўчириш бўйича тавсия этилган талабалар рўйхати назарда тутилмаган.

Ҳозирда тест режимида ишлаётган тизим ёрдамида жорий йилнинг 7 февралидан 15 февралигача ариза билан мурожаат қилган фуқаролар ўз натижаларини билишлари мумкин.
Бунинг учун фуқаронинг паспорти серияси ва рақами киритилиши кифоя.

👉@fmadraximova👈
Давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг маоши ошади

2020 йил 1 апрелдан бошлаб туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ушбу ҳудуддаги боғчалар сонидан келиб чиқиб, I, II ва III гуруҳларга ажратилади ва шу асосда мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби такомиллаштирилади.

👉@fmadraximova👈
Фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 25 мартидан бошлаб ҳудудларда биринчи ва олий тоифага даъвогар ўқитувчилар учун имтиҳонлар бошланади.

Ижтимоий тармоқлар орқали педагог кадрлар аттестацияси бўйича тест саволларини сотиш ҳақида турли эълонлар берилмоқда.

Ушбу эълонлар сохта ва ёлғон маълумотлар асосида эканлигини инобатга олиб, Сиз педагогларни аттестация тестларини сотиб олишни таклиф этаётган фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирамиз.

Азиз устозлар, фақат ўз билимингизга ишонинг ва фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!

👉@fmadraximova👈
1956-йил. Фарғона вилоятида ташкил этилган боғча.
Ушбу сурат КФФ Миллий архивидан олинди.

👉@fmadraximova👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кучлилар сабоқи.
Вебинар дарслар орқали.


Бундан қандай баҳраманд бўлиш мумкин? Бу имконият ҳаммада бор. Менда, Сизда ва уларда!

Ёш ва ташаббускор раҳбар кадрларнинг таклифлари амалда. Сиз ҳам кучли мутахассисларнинг вебинар дарсларида иштирок этинг.

👉@vebinardars👈
Дипломлар ноcтрификацияси учун тест кунлари маълум бўлди

Жорий йилнинг 16-20 март кунлари қуйидаги соҳалар бўйича навбатдаги синов тестлари бўлиб ўтади:

- "Ҳуқуқшунослик”;
- "Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот”;
- “Иқтисодиёт”;
- “Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш”;
- “Ўқитувчилар тайёрлаш ва педагогик фанлар”.


https://tdi.uz/ads/253/ орқали синов тестлари ўтказиладиган санаси ва тестда иштирок этувчилар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун белгиланган синов тестларига ўз вақтида келмаган, синов тестида иштирок этувчилар рўйхатида мавжуд бўлмаган талабгорларга синовларга киришга рухсат этилмайди.

👉@fmadraximova👈
Обрўингизни асранг, азиз ўқитувчилар!

Биринчи ва олий тоифага имтиҳонлар бўйича эълонлар берилгандан сўнг, ижтимоий тармоқларда ёлғон рекламалар асосида сохта тест тарқатувчилар пайдо бўлмоқда.

Энг ачинарлиси, бу сохта тестларга ишонаётган ва ҳатто тест саволларини ўзлари сўраётган педагоглар ҳам йўқ эмас.

Ўқитувчи - бу зот келажагимиз эгалари бўлган ўқувчиларга нафақат таълим, балки тарбия берувчи, тўғри йўлга етакловчи инсондир. Фирибгарларга ишониб, имтиҳондан "бошқача" усуллар билан ўтишни хоҳлаётган педагоглар қандай қилиб ўқувчиларга билим бера олади, қандай тўғри йўл кўрсатади?

Биз учун қадрли ўқитувчилар! Агар билимингиз юқори бўлса, ўз устингизда доимий равишда ишласангиз, излансангиз, албатта, биринчи ва олий тоифага эришасиз!

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўқитувчиларга шарт-шароит яратиш мақсадида https://test.tdi.uz/ манзили орқали онлайн репетициялар ташкил этилган эди. Кўплаб педагоглар бу орқали онлайн-тест дастури билан яқиндан танишдилар ҳамда ўзлари ҳақидаги маълумотларни электрон базага тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилдилар.

Бугун жамиятда ўқитувчи обрўси ва нуфузини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Сизнинг нуфузингиз ошмоқда. Шундай даврда, эгри йўллар билан тест саволларини излаб, натижада фирибгарларга алданиб, ўқитувчилар обрўсини тўкишга сабабчи бўлиб қолманг!

Фақат ўз билимингизга ишонинг!

👉@fmadraximova👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илм. Бу ҳар бир инсонни комилликка етаклайди. Илм бу игна билан қудуқ қазиш.

Илм қиламан деган инсон турли қийинчиликларга дуч келади, ва бу табиий. Асосийси, мақсад аниқ бўлса куч ва матонат топилади.
Ёшлар иттифоқининг "Модул 5" лойиҳасида илм-фаннинг инсон ҳаётидаги ўрни ҳамда PhD докторлик диссертациямнинг ҳимоя жараёнлари ҳақида.

👉@fmadraximova👈
Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
Коронавирусдан сақланиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:

- зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

- қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

- фаразандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

- юз-кўзингизни нотоза қўл билан ушламанг!

- уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

- одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

- шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

- овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурулган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

- иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

- шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!


Агарда сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 71 276-49-66 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉@fmadraximova👈
Хорижий дипломларни нострификация қилиш учун белгиланган синовлар қолдирилди

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида йиғилиши ўтказилиб қатор қатъий чоралар белгиланди.

Шунга мувофиқ, фуқароларимизнинг соғлиғини ҳимоялаш мақсадида хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш бўйича 2020 йилнинг 16-20 март кунлари ўтказилиши эълон қилинган синовлар белгиланмаган муддатга қолдирилиши маълум қиламиз.

Синовлар қачон ўтказилиши ҳақида аввалдан хабар берилади.

👉@fmadraximova👈
Karantin tadbirini buzganlik va kasallik o‘chog‘iga borganlik hamda bemorlar bilan muloqotda bo‘lganlik haqidagi ma’lumotlarni yashirganlik uchun jinoiy javobgarlik mavjud

O‘zbekiston Respublikasi Jinoyat kodeksining Sanitariyaga oid qonun hujjatlarini yoki epidemiyaga qarshi kurash qoidalarini buzish, ya’ni 257-1-moddasida qayd etilgan jinoyatni sodir etganlik uchun bazaviy hisoblash miqdorining 50 baravaridan 100 baravarigacha miqdorda jarima solish yoki 5 yildan 8 yilgacha ozodlikdan mahrum qilish jazosini qo‘llash nazarda tutilgan.

Shuningdek, O‘zbekiston Respublikasi Ma’muriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksining Epidemiyalarga qarshi kurash qoidalarini buzish, ya’ni 54-moddasida qayd etilgan huquqbuzarlikni sodir etganlik holati bo‘yicha fuqarolarga bazaviy hisoblash miqdorining 3 baravaridan 5 baravarigacha, mansabdor shaxslarga esa 10 baravaridan 15 baravarigacha miqdorda jarima solishga sabab bo‘lishi ko‘rsatilgan.

👉@fmadraximova👈
Нодавлат таълим ташкилотларининг ўқувчи, талаба ва ўрганувчиларига таътил бериш тавсия қилинди

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиши ўтказилиб бир қатор қатъий чоралар белгиланди. Барча давлат таълим муассасалари фаолияти тўхтатилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси республикамиздаги барча нодавлат таълим ташкилотларининг ўқувчи, талаба ва ўрганувчиларига таътил беришни тавсия қилади.

👉@fmadraximova👈
Биринчи ва олий тоифага даъвогар ўқитувчилар учун ҳудудлардаги тест синовлари қолдирилади.

Тест синовлари қачон ўтказилиши ҳақида қўшимча хабар берилади.

👉@fmadraximova👈
Forwarded from Nodir Jumaev
Баъзи таълим муассасаларида турли мажлислар ўтказилаётганлиги ҳақида маълумотлар етиб келмоқда

Эслатиб ўтамиз, Бош вазир бошчилигида ўтказилган йиғилишда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш юзасидан республика махсус комиссияси томонидан ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирлар, мажлислар ва йиғилишларга чекловлар киритилган.

Қолаверса, тегишли таълим вазирликлари томонидан ўз тизимларидаги таълим муассасаларига ортиқча тадбирлар ва йиғилишлар ўтказмаслиги бўйича топшириқ берилган.

👉@fmadraximova👈
Нодавлат таълим ташкилотлари раҳбарларига!

Коронавирус инфекцияси аҳоли орасида тарқалиб кетишининг олдини олиш, НТТлар педагог ходимлари ва таълим олувчилари соғликларининг муҳофаза қилинишини таъминлаш ва уларнинг оммавий касалланишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан барча НТТларига қуйидаги мазмунда огоҳлантириш юборилди:

- 2020 йил 16 мартдан бошлаб барча НТТларида таълим фаолияти вақтинча тўхтатилади ва таътил эълон қилинади;

- НТТларида режали ва режадан ташқари ҳар қандай тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланади;

- Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257/1-моддасига мувофиқ санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирилади;

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирус инфекциясини юқтириб олишдан сақланиш учун берилаётган тавсияларга қатъий амал қилиниши назоратга олинади.


👉@fmadraximova👈