Feruza Madrakhimova
1.15K subscribers
4.18K photos
360 videos
44 files
422 links
Urganch davlat pedagogika instituti rektori
@FeruzaMadraximova_bot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️UZ: РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ


▪️Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.


▪️23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.


▪️Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.


▪️Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.


▪️25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: Бугун ахборот маконида ахборот ниҳоятда кўп. Бироқ синовли кунларда аҳолига ишончли ва расмий ахборот ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» каналида давлат органлари ва барча ташкилотлар томонидан эълон қилинаётган расмий ахборотлар бериб борилади.

Агар Сизни расмий ахборотлар қизиқтирса, https://t.iss.one/axborot_xizmatlariAOKA каналини кузатиб боринг.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Айни дақиқаларда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

Педагог кадрларнинг малака тоифалари аттестацияси март-июнь ойларида ўтказилиши лозим эди. Буни уйда онлайн топширсак бўладими? Агар жараён кечикса мавжуд тоифалар сақланадими?

❗️Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2-7 март кунлари Тошкент шаҳрининг биринчи ва олий тоифага топширган педагоглари учун тест синовлари бўлиб ўтди.

Вилоятларники 25 мартдан бошланиши керак эди, карантин сабабли тўхтатилди. Педагог кадрлар аттестациясини уйда онлайн топшириш ташкил этилмаган. Карантин даври тугагандан кейин, имтихон муддатлари бўйича бир неча кун олдин хабар берилади. Жараён кечикиб, сертификатнинг амал қилиш муддати тугаб қолса, ўқитувчининг малака тоифаси тушириб юборилмайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

Фарзандим хусусий мактабда таҳсил олади, ҳозирги карантин даврида уларнинг фаолияти тўхтатилсада, ойлик тўланадиган пулни сўрашмоқда, бу тўғрими?

❗️Нодавлат таълим ташкилотларида таълим олганлик учун бадал тўлови таълим олувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳамда таълим ташкилоти ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Тўлов масаласидаги низолар мазкур шартнома шартларидан келиб чиқиб ҳал этилади.

Бадал тўлови таълим олувчининг ўқишига мутаносиб равишда тўланганлиги сабабли ҳозирги кунда коронавирус пандемиясининг тарқалиши туфайли нодавлат таълим ташкилотларида таълим жараёни тўхтатилганлигини инобатга олган ҳолда тўловни амалга ошириш тўғрисидаги нодавлат умумтаълим ташкилотининг талаби мақсадга мувофиқ эмас.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

Шу пайтга қадар таълим муассасалари аттестацияси хусусан боғча, мактаб, университетлар аттестацияси бошланган эди, уларнинг давомийлиги ва натижаси қандай бўлади? Режадаги аттестациядан ўтказиладиган университет, мактаб ва боғчаларнинг ҳаммаси 2020 йилга қамраб олинадими ёки кейинги йилга ҳам ўтиши мумкинми?

❗️Карантин даврида аттестация жараёнлари тўхтатилган ва бу ҳақда ҳудудий аттестация комиссияларига хабар берилган. Ҳозирда инспекция аттестация хужжатларини масофадан туриб таҳлил қилиш режимида иш олиб бормоқда, яъни таълим муассасалари ва экспертлар ўртасида электрон кўринишда хужжатлар алмашинуви йўлга қўйилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Рухсатнома стикери ёпиштирилмаган шахсий автомашиналар ҳайдовчиларига қандай жазо чораси кўрилади?

ИИВ шахсий автомобилни бошқариш тақиқлангани билан боғлиқ тартибни бузгани учун жавобгарлик белгиланиши ҳақида хабар қилди.

54-модда. Эпидемияга қарши курашиш қоидаларини бузиш

❗️❗️Инсон учун карантин ва бошқа хавфлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида ваколатли орган томонидан махсус талаблар белгиланганига қарамай жамоат жойларида ниқоб тақмаслик 5 баробар ҳажмда (1115 000 сўм миқдорида) жарима солинишига сабаб бўлади.

❗️Бугун соат 15:00дан бошлаб махсус рухсатномани олиш учун аризани электрон тарзда my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин бўлади!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АОКА ҳузуридаги штабда Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

Педагог кадрлар аттестацияси онлайн репетицияларини қайта ташкил этса бўладими?

Албатта, биз учун педагогларнинг ушбу таклифи ўринли. Буни инобатга олиб, педагог кадрлар аттестацияси бўйича барча фанлардан онлайн-репетициялар такрорий ўтказмоқдамиз.

Бунинг учун, test.tdi.uz манзили орқали кириб кўришингиз мумкин.
Login – test
Parol – test

Эслатиб ўтамиз педагоглар ушбу репетициялар орқали педагоглар онлайн-тест дастури билан яқиндан танишишлари, дастурдан тўғри фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришлари, ўзлари ҳақидаги маълумотларни электрон базага тўлиқ ва тўғри киритилганлигига ишонч ҳосил қилиш ва назорат материаллари йўналишлари бўйича тасаввурга эга бўлишлари мумкин бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Аввал маълум қилинганидек, бугун АОКА штабида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби Феруза Мадраҳимова иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин чўзиладиган бўлса, педагог кадрлар аттестациясини уйда онлайн ташкил этса бўлмайдими?

❗️Бунга ҳозирча зарурият йўқ. Сабаби аттестация ҳар йили март-июнь ойларида ўтказилиши белгилаб қўйилган. Демак, бу ҳудудлардаги аттестация жараёнларини апрель ойида ўтказилиши шарт дегани эмас. Шундай экан, буни белгиланган тартиб асосида карантин ҳолати тугаши билан ўтказиш режалаштирилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин даврида хусусий мактаблар молиявий қийин аҳволга тушди, уларни қўллаб-қувватлаш учун қандай ишлар режалаштирилмоқда?

❗️Нодавлат таълим ташкилотларининг аксарияти қисқа муддатларда ўз имкониятларидан келиб чиқиб ўқувчиларига масофадан таълим беришни йўлга қўйди. Бу билан хусусий таълим ташкилотларида мавжуд қийинчиликларга қарамай ўз ҳодимларига ва педагог кадрларига маош тўлаш имкониятини яратди.

🔎 Таълим инспекцияси томонидан республикамиздаги барча нодавлат таълим муассасалари фаолияти, улардаги муаммолар ўрганилмоқда. Ҳозирда тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан биргаликда ўқувчиси камроқ бўлган ва ўз фаолиятини молиялаштиришга қийналадиган мактабларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️

Хорижда таҳсил олганман, дипломимни нострификация қилиш бўйича ҳозирги карантин даврида электрон онлайн ҳужжат топширсам бўладими?

Имтиҳон жараёни-чи, уйда ўтириб масофадан имтиҳон топширсак бўладими?

❗️Фуқаролар хозирги карантин даврида уйдан чиқмай туриб хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари портали (https://my.gov.uz/uz) орқали ариза беришлари ва ҳужжат топширишлари мумкин.

📲 Давлат хизматлари агентлигининг мобил иловаларидан фойдаланган ҳолда ҳам давлат хизматлари марказлари орқали ариза бериш имкони мавжуд.

📂📄 Карантин эълон қилингандан буён Инспекциямизга айни шу масала юзасидан 100 дан ортиқ талабгор мурожаат қилди ва ҳужжатларини топширди. Хозирда экспертлар томонидан хужжатлар масофавий тарзда ўрганилмокда.

📌 Аммо ушбу жараёнда белгиланган мутахассислик фанлари бўйича синов тестларини масофадан туриб онлайн режимда топшириш МУМКИН ЭМАС. Чунки, амалдаги тартибга мувофиқ, Эксперт комиссияси аъзоси ҳамда Таълим инспекциясининг масъул ходими тест жараёнини бевосита кузатиб бориши белгиланган.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Tanzila Narbaeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Rossiya Federatsiyasi Federal Majlisi Federatsiya Kengashi Raisi V.Matviyenkoning 481- yalpi majlisidagi nutqidan lavha
*********
Из выступления Председателя Совета Федерации Федерального Собрания Российской Федерации В. Матвиенко на 481-м пленарном заседании

#senat #parlamentlararomunosabatlar
#rossiya #vahimasizkarantin

Kanalga ulanish

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter