Биринчи ва олий малака тоифаларига талабгор педагогларга тавсия
*Имтиҳон қолдирилганлиги - Сизга қўшимча тайёргарлик учун қулай имконият.
Хабарингиз бор, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қатъий чоралар белгиланиб, барча таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларга таътил берилди.
Табиийки, Сизда мактабда дарс бераётган фаолиятингиз даврига нисбатан ҳозирда бўш вақтингиз кўпроқ. Ушбу даврда Сиз вақтдан самарали фойдаланган ҳолда олдингизда турган имтиҳонларга пухта тайёрланишингиз мумкин.
Педагог кадрлар аттестациясида синов тестлари амалдаги Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида тайёрланганлигини инобатга олиб, аттестациядан ўтаётган ўқув фанингиз бўйича амалдаги ДТС ва ўқув дастурларини яна бир бора такрорлаб олинг.
Тўғри, бу Сизнинг доимий фаолиятингиз, Сиз йиллар давомида дарс ўтиб юрган фанингизнинг кучли мутахассиси бўлиб шакллангансиз.
Шундай бўлсада, афсуски, ижтимоий тармоқлар орқали ёлғон рекламалар асосида сохта тест тарқатувчиларга ишонаётган ва ҳатто, тест саволларини ўзлари сўраётган педагоглар ҳам йўқ эмас. Бу ўзига ишонмаслик ҳолатидир.
Мана шу таътил даврида ўз устингизда ишлаб, изланиб, билимингизни янада мустаҳкамланг!
👉@fmadraximova👈

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус инфекциясини юқтириб олишдан ўзимизни ҳимоя қилиш усуллари
Азиз ўқувчилар! Таътил даврида Сизлар учун яна бир қулай имконият!
Ўзбекистон 2021 йилда биринчи марта PISA халқаро тадқиқотларида иштирок этади. Ушбу тадқиқот 15-16 ёшли ўқувчи ёшларнинг ўқиш (матнни тушуниш), математика, табиий фанлар бўйича саводхонлик даражалари ва ижодий фикрлаш кўникмаларини баҳолашдан иборатдир.
Бугунги кунда ўқувчилар саводхонлигини ошириш мақсадида қатор видеодарслар тайёрланган. Ҳозирги таътил даврида ушбу видеодарсларни ижтимоий тармоқлар ва телеграмм каналимиз орқали Сизларга тақдим этиб борамиз.
Бизни кузатишда давом этинг.

Докторлик (Phd, DSc) диссертациялари ҳимояларини ўтказиш номуайян муддатга тўхтатилди
Олий аттестация комиссияси ахборот хизмати хабарига кўра, ОАК томонидан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар белгиланган:
1. Илмий даражалар бўйича:
- илмий жамоатчилик, изланувчилар ҳамда диссертация ёқлайдиган талабгорлар ва уларнинг яқинлари соғлиғини ҳимоя қилиш мақсадида илмий кенгашлар ва илмий семинарлар мажлисларини ўтказиш номуайян муддатга тўхтатилди;
- илмий кенгашлар ва илмий семинарларга тақдим этилган ҳужжатлар (диссертация, автореферат ва бошқалар) электрон тарзда кўриб чиқилади. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари иш бажарилган муассасалар ва талабгорларга тегишли электрон манзиллар орқали етказилади;
- диссертация ҳимояси куни белгиланиб, нашр қилинган авторефератлар асосида кейинчалик диссертация ҳимоясига рухсат берилади;
- илмий кенгашлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар аввалдан ўрнатилган тартибга мувофиқ мазкур илмий кенгашларнинг илмий котибларидан қабул қилиб олинади (сешанба, пайшанба: соат 11.00 - 17.00).
2. Илмий унвонлар бўйича:
- олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари тақдим этадиган илмий унвонлар бўйича ҳужжатлар аввалдан ўрнатилган тартибга мувофиқ мазкур муассасаларнинг масъул ходимларидан қабул қилиб олинади (сешанба, пайшанба: соат 11.00-17.00).
3. Олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар томонидан қоғоз шаклида тақдим этиладиган ҳужжатлар дезинфекциядан ўтказилади.

Ҳозирги пайтда олий таълимда ишлайдиган ўқитувчилар ўз хоҳиши билан таътилга чиқиши мумкин.
Агар масофавий таълим жорий қилинса, бу учун алоҳида ҳақ тўланмайди — Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов.
👉@fmadraximova👈
Агар масофавий таълим жорий қилинса, бу учун алоҳида ҳақ тўланмайди — Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Ином Мажидов.
👉@fmadraximova👈
PIRLS haqida nimalar bilasiz?
PIRLS (Progress in International Reading Literacy Study) — bu turli mamlakatlarda 4-sinf o‘quvchilarining matnni o‘qish va tushunish darajalari sifatini xalqaro baholash tizimidir.
2021 yilda O'zbekiston birinchi marta ushbu xalqaro tadqiqotda ishtirok etadi.
Bu har 5 yilda bir marta o‘tkazishga mo‘ljallangan bo‘lib, 2016-yilgi tadqiqot natijalariga ko‘ra Rossiya Federatsiyasi yetakchilik qilmoqda.
PIRLS tadqiqotida o'quvchilarning dars vaqtida va maktabdan tashqari vaqtlarida o'qishini ikki turi baholanadi:
- o'quvchining adabiy tajribasini baholash maqsadida o'qish;
- ma'lumotni o'zlashtirish va undan foydalanish maqsadida o'qish.
Tadqiqot qoidalariga muvofiq, badiiy va informatsion matnlarni o'qiyotganda o'qish qobiliyatining to'rtta guruhi baholanadi:
1. Aniq ko'rsatilgan ma'lumotlarni topish;
2. Xulosalarni shakllantirish;
3. Ma'lumotlarni talqin va sintez qilish;
4. Mazmuni, til xususiyatlari va matn tuzilishini tahlil qilish va baholash.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
PIRLS haqida nimalarni bilasiz?
Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Ta'lim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi qoshidagi Milliy markaz tomonidan tayyorlangan ushbu videorolik orqali PIRLS xalqaro dasturi haqida bilib oling.
Bu dastur 2001-yilda Ta’lim sohasidagi yutuqlarni baholash xalqaro assotsiatsiyasi tomonidan tashkil etilgan bo‘lib, 4-sinf o‘quvchilarining o‘qish savodxonligini xalqaro darajada baholaydi.
Tadqiqot har besh yilda bir marotaba o‘tkaziladi. 2016 yildagi tadqiqotda 50 ta mamlakatdan 319 mingdan ziyod boshlang’ich sinf o‘quvchilari qatnashgan.
Xalqaro darajada baholash natijasiga ko’ra, Rossiya va Singapurlik boshlang‘ich sinf o‘quvchilari o‘z tengdoshlariga nisbatan yaxshi natijaga erishdi.

Азиз ўқувчилар! Таътил даврида видеодарсларни кузатишда давом этинг.
Халқаро PISA тадқиқотида ўқувчиларнинг математик саводхонлигини баҳолаш ҳақида вебинар.
👉@fmadraximova👈
Халқаро PISA тадқиқотида ўқувчиларнинг математик саводхонлигини баҳолаш ҳақида вебинар.
👉@fmadraximova👈
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телеканаллар ёрдамида видеодарслар тасвирга олинмоқда. Яқин кунлар ичида видеодарслар “Оилавий”, “Маданият ва маърифат”, “Дунё бўйлаб” ва “Ёшлар” телеканалларида ҳамда Халқ таълими вазирлиги расмий сайти (www.uzedu.uz) ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида (@uzedu) намойиш этилади.
https://youtu.be/TtfMakWhD3k
https://youtu.be/TtfMakWhD3k
YouTube
МТРК таркибидаги телеканаллар ёрдамида видеодарслар суратга олинмоқда
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телеканаллар ёрдамида видеодарслар суратга олинмоқда
Ҳурматли ота-оналар!
Хабарингиз бор, 30 мартдан бошлаб “Madaniyat va ma'rifat”, “Oilaviy”, “Dunyo bo'ylab” ва “Yoshlar” телеканалларида ўқувчилар учун тайёрланган видеодарслар эфирга узатиб борилади. Бундан ташқари ҳозирги кунда Интернет орқали Халқ таълими вазирлиги томонидан (@uzedu) ўқувчилар учун турли электрон китоблар ва таълимга оид веб-ресурслар, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан (@uztdi) эса халқаро тадқиқотларга тайёргарлик бўйича видеодарслар бериб борилмоқда.
Фарзандингиз шу пайтга қадар таълимни ўқитувчисидан олар эди. Сиз унга оилада тарбия берсангиз, таълим учун ўқитувчи масъул эди. Бугун нафақат Ўзбекистон балки дунё ҳамжамияти учун кутилмаган ушбу вазиятда ҳамжиҳат бўлиб, бирдамликда фарзандингизнинг уйда таълим олиши ва видеодарсларни МУНТАЗАМ кузатиб боришига эътиборли бўлишингизни сўраймиз.
Ушбу таътил даврида давлатимиз томонидан ўқувчиларнинг ТВ ва Интернет орқали таълим олишларига имкониятлар яратилмоқда. Фарзандингиз айрим сабабларга кўра ТВ орқали видеодарсларни ўз вақтида кўра олмай қолса, ижтимоий тамоқлар (@uzedu) орқали қайта кўриб олиш имконияти бор.
Сиз бундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, фарзандингизни видеодарслар орқали тегишли фанларни ўзлаштириши ва шу асосда дарсларни тўлиқ тайёрлашига масъулият билан ёндашишингизни сўраймиз.
Ҳар бир видеодарсни тайёрлаш ва уни эфирга узатиш замирида катта меҳнат ётади. Сизлар учун жонини куйдираётган таълим соҳасидаги ҳар бир ҳодимнинг меҳнатини қадрланг!
Имкон даражасида фарзандингиз учун ТВ ва Интернет орқали берилаёган бирорта дарсни ўтказиб юборманг. Видеодарс ва электрон китоблар орқали тушунмаганларини тушунтиришга ҳаракат қилинг. Фарзандларингиз билан бирга ўтириб, уларга дарс тайёрлатинг.
Унутманг, таълим бу келажак!

Талабалар учун видеодарсларни қаердан олиш мумкин?
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабарига кўра, таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида @eduuz_online лойиҳаси йўлга қўйилди.
Мазкур лойиҳа орқали мамлакатимиздаги ОТМларнинг энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан талабалар учун қизиқарли бўлган мавзуларда видеомаърузалар мунтазам жойлаштириб борилади.
👉@fmadraximova👈
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабарига кўра, таътил вақтида талабаларнинг билим олиш даражасини масофадан туриб қўллаб-қувватлаш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида @eduuz_online лойиҳаси йўлга қўйилди.
Мазкур лойиҳа орқали мамлакатимиздаги ОТМларнинг энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан талабалар учун қизиқарли бўлган мавзуларда видеомаърузалар мунтазам жойлаштириб борилади.
👉@fmadraximova👈
Forwarded from Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
Тайёрланаётган видеодарсларда PISA топшириқлари ҳам ўрин олган
https://www.uzedu.uz/uz/tayyorlanayotgan-videodarslarda-pisa-topshiriqlari-ham-orin-olgan
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Navro'zi olam muborak aziz yurtdoshlar!
Navroʻzi olam oʻlkamizga qadam qoʻyishi bilan har birimiz yon atrofimizdagi tabiatning uygʻonishi va bahor nafasidan bahramand boʻlamiz. Shunday kunlarda xalqimizga tinchlik, omonlik, sogʻlik-salomatlik, barcha ezgu niyatlari ushalishini tilab qolamiz.
Xonadonlarimizdan mehr-oqibat, fayzu baraka arimasin! Baxtimizga tabarruk otalarimiz, munis onalarimizning umrlari uzoq boʻlsin. Hammamizning koʻnglimizdagi pok niyatlarimiz ijobat boʻlsin! Osmonimiz musaffo, yurtimiz tinch, xalqimiz omon, farzandlarimiz bilimli boʻlsin!

МТРКдан янги акция:
Зарур маҳсулотлар ва хизматларни уйга етказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳақидаги реклама эълонлари эпидемиологик вазият барқарор бўлгунига қадар МТРК телеканалларида БЕПУЛ жойлаштирилади.
👉@fmadraximova👈
Зарур маҳсулотлар ва хизматларни уйга етказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари ҳақидаги реклама эълонлари эпидемиологик вазият барқарор бўлгунига қадар МТРК телеканалларида БЕПУЛ жойлаштирилади.
👉@fmadraximova👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалар билан дарс тайёрлашнинг гашти бошқача.
Ҳозирги таътил даврида фарзандларингиз ёки набираларингиз билан бирга ўтириб, уларга дарс тайёрлатинг.
👉@fmadraximova👈
Ҳозирги таътил даврида фарзандларингиз ёки набираларингиз билан бирга ўтириб, уларга дарс тайёрлатинг.
👉@fmadraximova👈
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️UZ: РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
▪️Республика чегара ҳудудларидаги мавжуд чегара ўтказиш пунктлари 23 март куни соат 00:01 дан бошлаб барча шахслар учун (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетаётган бошқа мамлакат фуқароларидан ташқари) ёпилади.
▪️23 мартдан бошлаб Тошкент шаҳридаги барча корхона ва муассасаларга (мулкчилик шаклидан катъий назар) асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишчи ва ходимларни қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган ишчиларнинг фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.
▪️Ҳодим ва ишчилар ўз иш жойида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)да бўлиши талаб этилади, шунингдек карантин чораларини бузганларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар қўлланилади.
▪️Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказларида 23 мартдан жамоат жойларида шахсий ҳимоя воситалари (ниқоб)сиз бўлган шахсларга “огоҳлантириш” берилади.
▪️25 март куни соат 6:00 дан бошлаб ушбу ҳолат қайд этилса – базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида, мазкур ҳолат яна қайтариладиган бўлса – базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида жарима қўлланилади.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники