Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.4K photos
4.07K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
«ЗАНГИОТА» ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИ ШУКУҲИ

@fitratuz
#Солиҳлар_гулшани

🖌 АЛЛОҲДАН БОШҚА МУДАББИР БОРМИ?

Салама ибн Ғаффор айтади: «Бир киши Фузайлга шикоят қилган эди, Фузайл унга: «Аллоҳ таолодан бошқа кимдир мудаббир бўлишини хоҳлайсанми?» деди».

📚«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АЁЛГА ЭҲТИРОМ – АЗАЛИЙ ҚАДРИЯТ

2022 йил 4 март куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Навоий вилоятига ташриф буюриб, жума намозидан аввал “Қосим Шайх” жоме масжиди қавмига гўзал мавъиза қилиб, жумладан, бундай дедилар:

– Ислом аёл-қизларни юксак қадрлайди. Уларнинг шарафи, иффати ва ҳақ-ҳуқуқларини мукаммал таъминлаб берган. Аёлларнинг ҳар бир эзгу амали учун улуғ ажру-мукофотлар, хушхабарлар ваъда қилинган.

БАТАФСИЛ ЎҚИНГ

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ТАЪЗИЯ

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Ангрен шаҳар "Облиқ" жоме масжиди имом-хатиби Хусниддинхон домла Шарофхаджаевнинг волидаи мухтарамалари вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳумани Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.
#Ислом_тарихи

🖌 “САБО”НИ СЎРАНГ “ДАБУР”НИ ЭМАС!
(1-қисм)

“Нуҳ тўфони”дан кейин биринчи бўлиб бут - санамларга сиғиниб кетган қавм Од қавми бўлади.
Ҳуд (а.с) Од қавмини 50 йил иймонга чақирди. Од қавми бақувват, жисмлари катта, кучлари кўп бўлган.

Баъзи ривоятларга кўра бўйлари 4 – 5 метр, умрлари узун бўлиб, 300 – 400 йил яшаган. Аллоҳ таоло уларнинг ризқини мўл қилди.
Боғ – роғлару баланд сўрили токлар остида, соя салқин жойларда яшади. Лекин улар Аллоҳ берган неъматларга шукур қилмадилар, балки бут – санамларга ибодат қилар эди.

Ҳуд (а.с) уларни Аллоҳга ибодат қилишга чақирар экан айтарди:
وَإِلَى عَادٍ أَخَاهُمْ هُودًا قَالَ يَا قَوْمِ اعْبُدُوا اللَّهَ مَا لَكُمْ مِنْ إِلَهٍ غَيْرُهُ أَفَلَا تَتَّقُونَ
Яъни: “Ва Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У: “Эй Қавмим! Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?” деди”.

Улар айтар эдилар: “Эй Ҳуд! Сен Бизлар ўлиб, жасадимиз тупроққа айланиб, ҳавода қум зарралари каби учиб юриб, қиёматда яна тириламизми...

@fitratuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

Минг насиҳатдан бир мусибат яхши

Обиджон домла Мирҳамидов
Чирчиқ шаҳар бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ОДДИЙ, АММО МИСЛСИЗ НЕЪМАТ

Тафаккур

– Аллоҳ таолога шукрни кўпайтириш керак, деб айтаверасиз, айтаверасиз. Оширвормаяпсизми? Қўлдан келганича айтаябмиз-ку.
– Аллоҳ неъматларидан энг ҳақирини айтиб берайми сизга? Оддий, ҳеч ким менсинмайдиган, назарига ҳам илмайдиган, лекин аслида мислсиз неъмат бўлган нарса пешоб – сийдикдир.

Одам танасида зарарли бўлиб, унга салбий таъсир қиладиган суюқлик пешоб бўлиб, танадан чиқиб кетади. Бу бир.

Ўша пешоб чиқмай қолса, бутун тана бўйлаб ёйилиб, бадан шишиб кетади ва охири ўлим билан тугайди. Бу икки.

Ўша пешоб осонгина чиқиб кетади. Уни чиқиши қийинлаштирилса, пешоб қилаётиб мислсиз оғриқларга дучор бўлинади. Бу уч.

Демак, пешобнинг ўзи, пешобнинг оғриқсиз чиқиши ва пешоб тутилмай чиқиб кетиши ҳам неъмат экан. Буларсиз оғриқлар олами ёки дунё билан видолашув юзага келаркан.

Энди сал бўлса ҳам тушундингизми? Аллоҳга доимо шукрда бўлишимиз лозим.

Оят:
“Аллоҳнинг неъматларини санамоқчи бўлсангиз, уларни ҳисоблай олмайсиз”. Иброҳим сураси 34-оят.

"Неъмат эгасини унутма" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Ҳуйаййнинг юраги сиқилди. Овозини кўтариб:
Сен энди бизнинг ишимизни бузма. Пишган ошга совуқ сув солишнинг яхши эмаслигини биласан. Саллом бир гапдан қолгиси йўқ эди.
— Менимча, сизлар бу ошни пиширолмайсизлар, устларингизга тўкиб юборасизлар, — деди.

Бошқа биров жиртакилик қилди:
— Сенинг оғзингдан качон яхши гаи чиқади, эй Саллом? Ҳеч бўлмаса, бизга ҳалақит берма, гапимизни тугатайлик. Яхшиси, бир четда ўтиб, қараб тур. Бекорга вақтимизни оляпсан.

Ниҳоят бир қарорга келишди.
—Энди бизга қўрқмас бир одам керак.
—Мана мен борман!
—Қароринг жиддийми, эй Амр?
—Ҳа, жиддий. Ҳуйайй орага қўшилди:
—Амр бу ишни бажаради. Мен унга ишонаман.
—Кетдик бўлмаса, вақтни ўтказмайлик.

Катта бир қоя парчасини инқиллай-синқиллай, қонтер тўкиб, уйнинг томига чиқаришди. Энди уни пастга қулатиш қолди, холос. Амр қўлининг орқаси билан терли пешонасини артди, кейин секин энгашиб, пастга қаради. Бирдан юзи буришди. Кейин оғзидан тупук сочиб, сўкиниб
юборди.

Сўнгра ҳамроҳларига қараб:
— Йўқ, кетиб қолибди, — дея пичирлади.
Бир дунё меҳнат чекилди, шунча тер тўкилди, энди ишни битириш навбати келганида бутун режаси барбод бўлиб чиқди.
— Бекорга чарчаганимиз қолди.
— Нимага энди бекорга бўларкан? Тошни тепаларидан ташлаб юборайлик, ҳеч бўлмаса бир нечтасини ўлдирамиз.
Амр ҳамроҳларига ўқрайиб қаради.
—Ақлинг жойидами ўзи?
—Нима қилибди ақлимга?
—Биз шунча азиятни Муҳаммадни ўлдириш учун чекдик, дуч келган одамни ўлдириш учун эмас. Ҳозир бу тошни юмалатиб пастдагиларни эзиб ташлармиз, лекин бошимизга бало орттирган бўламиз.
—Шериклари кутиб турганига қараганда, қайтиб келиши ҳам мумкин, — деб қолди биттаси.
— Қани, кутайликчи.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 5 МАРТ ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)

ТОНГ - 05:36
ҚУЁШ - 06:52
ПЕШИН - 12:39
АСР - 16:33
ШОМ - 18:20
ХУФТОН -19:34

Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!

@fitratuz
Замон ҳар қанча илгарилашмасин ҳақиқат ўша-ўшадир. Зеро инсон «Инна лиллаҳи» (Аллоҳдандурмиз)дан чиқиб, «Инна илайҳи рожиун» (Ўзига қайтурмиз)га борувчи йўловчидир.

Ибн Арабий роҳимаҳуллоҳ

@fitratuz