#Солиҳлар_гулшани
Тўғрисўзлик нажотдир
Абу Язид Бистомий илм олиш учун Бағдодга боришга аҳд қилди. Онаси унга отасидан мерос қолган қирқ динорни бериб, «Бу пулларни олгин-да, менга доимо тўғрисўз бўлишга, ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда бер», деди. Бистомий онасига ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ваъда берди.
У Бағдодга кетаётган бир карвонга қўшилиб олди. Йўлда карвонга қароқчилар ҳужум қилиб, бор нарсани талашди. Улардан бири Бистомийга «Ниманг бор?» деди. Бистомий: «Қирқ динорим бор», деди. Қароқчи унинг эгнидаги эски, жулдур кийимларни кўриб, кулиб юборди. Уни аҳмоқ деб ўйлаб, тек қўйишди.
Қароқчилар бошлиғи ҳаммани олдига тўплаб, улуш тақсимлашдан олдин: «Карвондаги ҳамма нарса олиб келиндими?» деб сўради. Улар: «Ҳа, ҳаммасини олиб келдик. Фақат бир боладан ҳеч нарса олмадик, «Ниманг бор?» деб сўрасак, «Қирқ динорим бор», деяпти. Эсини еган шекилли деб, тек қўйдик», дейишди. Бошлиқ: «Уни олдимга олиб келинглар-чи», деди.
Бистомийни олиб келишди. Бошлиқ: «Ниманг бор?» деган эди, Бистомий: «Қирқ динорим бор», деди. Бошлиқ: «Қани?» деди. Бистомий «Мана» деб, пулларини қўйнидан чиқариб, қароқчига узатди. Бошлиқ: «Ҳой бола, жиннимисан? Нега шунча пулни ўзинг айтиб, ўзинг менга узатиб турибсан? Йўқ десанг, ишонардим-ку?» деди.
Бистомий: «Мен йўлга чиқаётганимда онамга доимо тўғри гапиришга ваъда берганман. Онамга берган ваъдамни бузмайман», деди.
Қароқчилар бошлиғи: «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ! Сен онангга берган ваъдангга хиёнат қилишдан қўрқяпсан, биз Аллоҳнинг аҳдига хиёнат қилишдан қўрқмаймизми?» деди.
Кейин карвондан олган ҳамма нарсаларни қайтариб беришни буюриб, «Мен сенинг олдингда Аллоҳга тавба қиламан», деди. Шунда қароқчилар бошлиққа қараб, «Сен қароқчиликда бошлиғимиз эдинг. Энди тавба қилишда ҳам бошлиқсан. Ҳаммамиз Аллоҳга тавба қилдик», дейишди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#Солиҳлар_гулшани
Ўлимни эсла!
Басралик бир киши дарвешона ҳаёт кечирарди. Кейинчалик у мол-дунёга мойил бўлиб қолди. Чиройли уй қурдирди, гиламлар тўшаб, турли жиҳозлар билан безади. Сўнгра зиёфат уюштириб, ширин-ширин таомлар тайёрлаб, одамларни чақирди. Меҳмон келиб, еб-ичишди, иморатни томоша қилишди. Мезбон қурган уй ҳаммага ёқди. Ниҳоят, одамлар тарқалишди.
Кунлардан бир куни у дўстлари билан маишат қилиб ўтирган эди, ҳовлисининг четидан бир овоз келди:
Эй ўлимини унутиб, иморатлар қурувчи!
Унутмагин, ўлим ҳақдир, албат у келгувчи.
Махлуқотни огоҳ этар, ибрат эрур уларга,
Орзулар олдида ўлим тўсиқ эрур аларга.
Токи абад яшамассан, қурмагилки иморат,
Тақвога қайт, гуноҳларинг қилингайдир мағфират.
У киши бу овозни эшитиб, бақириб юборди. Атрофидагилар ҳам қичқириб юборишди.
Ҳалиги одам дўстларига: «Мен эшитган нарсани сизлар ҳам эшитдингизми?» деди. Улар: «Ҳа», дейишди. У дўстларига қараб, «Сизлар менинг ака-укаларимсиз, биродарларимсиз. Айтинглар, нима қиламиз?» деди. Улар: «Сен нима десанг, шуни қиламиз», дейишди.
У шаробларни тўкиб ташлашни буюрди. Кўнгилхушлик қилинадиган ҳамма нарсани уйдан чиқариб ташлашди.
Кейин у: «Аллоҳим, мен Сени ва мана шу ердаги бандаларингни гувоҳ қилиб айтаманки, барча гуноҳларимга тавба қилдим. Беҳуда ўтказган кунларимга пушаймонман. Ўзингдангина сўрайман, эй Роббим, қолган кунларимни Сенга тоатда ўтказиш неъматини менга тўлиқ қилиб бергин. Жонимни олсанг, фазлу марҳаматинг билан, гуноҳларимни кечирган ҳолда олгин», деб ёлворди.
Фуқаҳоларнинг айтишича, у киши тавбасида собит турган ҳолда вафот этди.

Кимга осийлик қиляпмиз?
Бир солиҳ зотдан унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди: «Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга қайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. Қарасам, умрим камайиб, гуноҳларим эса кўпайиб боряпти. Қайтадиган куним ҳам яқинлашиб келяпти, ўзим эса тавбага интилмаяпман. Билдимки, бу синовни тоғлар ҳам кўтара олмайди. Аҳволимнинг ёмонлиги ҳақида ўйлаб, уйдан чиқдим.
Бир табибнинг олдидан ўтиб қолдим. Унинг олдида одамлар тўпланиб олган, ҳар бири дори учун идишлар кўтариб олган эди. Мен ҳам бориб, табибдан: «Гуноҳларга дори борми?» дедим.
Табиб бир муддат ерга қараб турди-да, сўнг бошини кўтариб, «Агар гуноҳ қилмоқчи бўлган одам кимга осийлик қилаётганини билса, гуноҳ қилмасидан олдин эриб кетади», деди.
Табибнинг бу гапи қалбимнинг туб-тубига етиб борди. Уйга қайтиб кетдим. Ўшандан бери Мавлоимнинг эшигидан айрилмайман».

Мусулмонларнинг ҳолати
Бир халифа вафот этгач, уларда ихтилоф чиқиб, ўзаро мулк талашишлар бошланди. Шунда мусулмон бўлмаганлар: «Ҳозир мусулмонлар ўзи билан ўзи овора. Уларга билдирмай, тўсатдан ҳужум қилсак бўлади» деб, ўзаро маслаҳат қилишди.
Баҳс-мунозаралардан сўнг бу энг қулай фурсат эканига иттифоқ қилишди. Улар орасида ақлли, маърифатли бир киши бор эди. Унинг бу ишлардан хабари йўқ эди.
Одамлар эҳтиёт юзасидан ўша кишига ҳам маслаҳат солиб кўришган эди, «Бу ишни тўғри деб ўйламайман», деди. Сабабини сўрашган эди, «Сабабини эртага айтаман», деди.
Эртаси куни одамлар унинг олдига келиб, «Биз қарор қилган ишга фикрингизни айтишга ваъда берган эдингиз», дейишди.
У: «Бажонидил» деб, ўзи ҳозирлаб қўйган иккита катта итни олиб келишни буюрди. Итларни олиб келишгач, икковини бир-бирига гиж-гижлаб, уларни уриштирди. Итлар бир-бирига ташланиб, талашиб, бир-бирини қонга бўяшди.
Улар уришиб бўлгач, ҳовлидаги бир эшикни очиб, итларнинг олдига битта бўрини юборди. Бўрини ҳам ўзи тайёрлаб қўйган эди. Итлар бўрини кўргач, ораларидаги хусуматни тарк қилиб, биргаликда бўрига ташланиб, уни ўлдиришди.
Шунда ҳалиги ақлли киши одамларга қараб, «Сизлар билан мусулмонлар мана шу бўри билан икки итга ўхшайсиз. Мусулмонлар орасидаги фитна ва жанжаллар бошқа душман зоҳир бўлгунига қадардир. Бошқа душман зоҳир бўлиши биланоқ, ораларидаги адоватни бас қилиб, душманга қарши бирлашиб оладилар», деди.
Одамлар унинг гапларини тасдиқлашди, бу фикр ҳаммаларига маъқул бўлиб, унинг маслаҳатига амал қилишди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Мусулмонларнинг ҳолати
Бир халифа вафот этгач, уларда ихтилоф чиқиб, ўзаро мулк талашишлар бошланди. Шунда мусулмон бўлмаганлар: «Ҳозир мусулмонлар ўзи билан ўзи овора. Уларга билдирмай, тўсатдан ҳужум қилсак бўлади» деб, ўзаро маслаҳат қилишди.
Баҳс-мунозаралардан сўнг бу энг қулай фурсат эканига иттифоқ қилишди. Улар орасида ақлли, маърифатли бир киши бор эди. Унинг бу ишлардан хабари йўқ эди.
Одамлар эҳтиёт юзасидан ўша кишига ҳам маслаҳат солиб кўришган эди, «Бу ишни тўғри деб ўйламайман», деди. Сабабини сўрашган эди, «Сабабини эртага айтаман», деди.
Эртаси куни одамлар унинг олдига келиб, «Биз қарор қилган ишга фикрингизни айтишга ваъда берган эдингиз», дейишди.
У: «Бажонидил» деб, ўзи ҳозирлаб қўйган иккита катта итни олиб келишни буюрди. Итларни олиб келишгач, икковини бир-бирига гиж-гижлаб, уларни уриштирди. Итлар бир-бирига ташланиб, талашиб, бир-бирини қонга бўяшди.
Улар уришиб бўлгач, ҳовлидаги бир эшикни очиб, итларнинг олдига битта бўрини юборди. Бўрини ҳам ўзи тайёрлаб қўйган эди. Итлар бўрини кўргач, ораларидаги хусуматни тарк қилиб, биргаликда бўрига ташланиб, уни ўлдиришди.
Шунда ҳалиги ақлли киши одамларга қараб, «Сизлар билан мусулмонлар мана шу бўри билан икки итга ўхшайсиз. Мусулмонлар орасидаги фитна ва жанжаллар бошқа душман зоҳир бўлгунига қадардир. Бошқа душман зоҳир бўлиши биланоқ, ораларидаги адоватни бас қилиб, душманга қарши бирлашиб оладилар», деди.
Одамлар унинг гапларини тасдиқлашди, бу фикр ҳаммаларига маъқул бўлиб, унинг маслаҳатига амал қилишди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#Солиҳлар_гулшани
Фаришталарни чарчатиб қўйдинг
Бир киши ҳаж қилди. Ҳаж амаллари тугагач, юртига қайтиш олдидан Каъбанинг эшиги олдига келиб, «Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Зотнинг биз биладиган ва билмайдиган барча мақталадиган сифатлари билан У Зотга ҳамд бўлсин. Аллоҳ таолонинг бизларга ато қилган, биз билган ва биз билмайдиган барча неъматлари учун ҳамд бўлсин», деди ва юртига қайтиб кетди.
Ўша киши кейинги марта яна ҳаж қилганида кетиш олдидан яна Каъбанинг эшиги олдига бориб, олдин айтган гапларини айтди.
Шунда у кишига бир нидо келди: «Сен амалларни ёзувчи фаришталарни чарчатиб юбординг. Улар олдинги ҳажда айтганларингга бериладиган ажру савобни ҳали ёзиб тугатишмаган эди».

Аллоҳ сизга бериб, мени эсдан чиқарадими?
Ҳорун ар-Рашид ҳаж қилиш ниятида йўлга чиққан эди. Кўфа яқинида девона Бахлулни кўриб қолди. Бахлул бир қамиш донасини «от» қилиб миниб олиб, югуриб юрар, унинг ортидан эса ёш болалар югуриб, ўйнаб юришарди.
Ҳорун ар-Рашид ёнидагилардан: «Бу ким?» деб сўради. «Девона Бахлул», дейишди. Ҳорун: «Уни кўришни истаб юрардим. Уни қўрқитиб юбормасдан, ҳузуримга чақиринглар», деди.
Халифанинг одамлари Бахлулнинг олдига бориб, «Мўминларнинг амири сизни чақиряпти», дейишди. Бахлул бормаслигини айтди.
Ҳорун ар-Рашид унинг олдига ўзи бориб, «Ассалом алайкум, Бахлул!» деди. Бахлул: «Ва алайкум ассалом, эй мўминларнинг амири!» деди. Ҳорун: «Сизга муштоқлигимдан чақиртирган эдим», деди. Бахлул: «Лекин мен сизга муштоқ эмасман», деди. Ҳорун: «Менга насиҳат қилинг, Бахлул», деди. Бахлул: «Сизга нимани ҳам насиҳат қилай? (Ҳаммаёқ ибратга тўла-ку, демоқчи). Мана булар – одамлар қурган қасрлар, анавилар эса уларнинг қабрлари», деди.
Ҳорун: «Чиройли гап айтдингиз. Яна айтинг», деди. Бахлул: «Эй мўминларнинг амири, кимга Аллоҳ таоло мол-дунё ва гўзаллик неъматини берган бўлса-ю, ўша одам бу гўзаллиги билан кибрланмаса, мол-мулкига қувониб кетмаса, мол-дунёга муҳаббат қўймаса, Аллоҳнинг ҳузурида яхшилар қаторига ёзилади», деди.
Ҳорун ар-Рашид Бахлулнинг бу гапидан у бирор нарса умид қиляпти деб ўйлаб, «Одамларимга буюрдим, қарзингизни тўлаб қўйишади», деди. Бахлул: «Йўқ, эй мўминларнинг амири. Қарз қарз билан тўланмайди. Уни ҳақдорларга беринг. Шу билан ўз зиммангиздаги қарзни адо қилган бўласиз», деди. Ҳорун ар-Рашид: «Сизни ҳам ҳақдор деб билганимиз учун сизга беришга буюрган эдик», деди.
Шунда Бахлул: «Эй мўминларнинг амири, Аллоҳ таоло сизга беради-ю, мени унутади деб ўйлайсизми», деди-да, югурганича кетди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аллоҳ сизга бериб, мени эсдан чиқарадими?
Ҳорун ар-Рашид ҳаж қилиш ниятида йўлга чиққан эди. Кўфа яқинида девона Бахлулни кўриб қолди. Бахлул бир қамиш донасини «от» қилиб миниб олиб, югуриб юрар, унинг ортидан эса ёш болалар югуриб, ўйнаб юришарди.
Ҳорун ар-Рашид ёнидагилардан: «Бу ким?» деб сўради. «Девона Бахлул», дейишди. Ҳорун: «Уни кўришни истаб юрардим. Уни қўрқитиб юбормасдан, ҳузуримга чақиринглар», деди.
Халифанинг одамлари Бахлулнинг олдига бориб, «Мўминларнинг амири сизни чақиряпти», дейишди. Бахлул бормаслигини айтди.
Ҳорун ар-Рашид унинг олдига ўзи бориб, «Ассалом алайкум, Бахлул!» деди. Бахлул: «Ва алайкум ассалом, эй мўминларнинг амири!» деди. Ҳорун: «Сизга муштоқлигимдан чақиртирган эдим», деди. Бахлул: «Лекин мен сизга муштоқ эмасман», деди. Ҳорун: «Менга насиҳат қилинг, Бахлул», деди. Бахлул: «Сизга нимани ҳам насиҳат қилай? (Ҳаммаёқ ибратга тўла-ку, демоқчи). Мана булар – одамлар қурган қасрлар, анавилар эса уларнинг қабрлари», деди.
Ҳорун: «Чиройли гап айтдингиз. Яна айтинг», деди. Бахлул: «Эй мўминларнинг амири, кимга Аллоҳ таоло мол-дунё ва гўзаллик неъматини берган бўлса-ю, ўша одам бу гўзаллиги билан кибрланмаса, мол-мулкига қувониб кетмаса, мол-дунёга муҳаббат қўймаса, Аллоҳнинг ҳузурида яхшилар қаторига ёзилади», деди.
Ҳорун ар-Рашид Бахлулнинг бу гапидан у бирор нарса умид қиляпти деб ўйлаб, «Одамларимга буюрдим, қарзингизни тўлаб қўйишади», деди. Бахлул: «Йўқ, эй мўминларнинг амири. Қарз қарз билан тўланмайди. Уни ҳақдорларга беринг. Шу билан ўз зиммангиздаги қарзни адо қилган бўласиз», деди. Ҳорун ар-Рашид: «Сизни ҳам ҳақдор деб билганимиз учун сизга беришга буюрган эдик», деди.
Шунда Бахлул: «Эй мўминларнинг амири, Аллоҳ таоло сизга беради-ю, мени унутади деб ўйлайсизми», деди-да, югурганича кетди».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#Солиҳлар_гулшани
«Ҳали фалузаж ейсан»
Имом Абу Юсуф фақирлик ва қийинчиликка қарамай, илм ўрганиш учун Абу Ҳанифанинг доим ёнида бўлди. Абу Юсуфнинг онаси ҳар куни унга бироз бўлса ҳам таом бериш чорасини қидирар эди.
Бир куни Абу Юсуф онасидан егулик сўраган эди, онаси қопқоғи ёпилган бир сопол идиш олиб келди. Абу Юсуф идишни очса, ичида дафтарлар солинган экан. Онасига: «Бу нима?» деган эди, «Бу – сен кун бўйи машғул бўлаётган нарса, уларни олиб, еявер», деди. Абу Юсуф йиғлаб юборди, тунни очлик билан ўтказди.
Эртаси куни овқат қидириб юриб, Абу Ҳанифанинг дарсига кечикиб борди. Абу Ҳанифа кечикканининг сабабини сўраган эди, тўғрисини айтди. Абу Ҳанифа унга: «Шуни менга айтмайсанми, сенга ёрдам қилардим. Лекин сен ғам чекма. Аллоҳ умр берса, ҳали фалузаж ейсан», деди.
Абу Юсуф айтади: «Ҳорун ар-Рашиднинг даврида унинг ёнида ишлаб, унинг хос, яқинларидан бўлиб кетдим. Бир куни Ҳорун ар-Рашиднинг ҳузурига фалузаж олиб келинди. У дастурхонга мени ҳам таклиф қилди.
Уни егач, Абу Ҳанифанинг гапини эслаб, кўзларимда ёш билан Аллоҳга ҳамд айтдим. Ҳорун ар-Рашид бунинг сабабини сўраган эди, унга бўлган воқеаларни айтиб бердим».

Каттароғингиз гапирсин!
Умар ибн Абдулазизнинг ҳузурига Ироқдан бир неча киши келди. Уларнинг орасидан бир ёш йигит гапирмоқчи бўлаётган эди, Умар ибн Абдулазиз уларга қараб, «Каттароғингиз гапирсин», деди.
Йигит эса: «Эй мўминларнинг амири, бу нарса ёшга қараб бўлмайди. Ҳамма нарса ёшга қараб бўлса, мусулмонлар ичида сиздан ёши катталар ҳам бор эди», деди. Умар ибн Абдулазиз: «Тўғри айтдинг, Аллоҳ сенга раҳм қилсин. Гапиравер», деди.
Шунда йигит: «Эй мўминларнинг амири, биз сиздан бирор нарса истаб ёки сиздан қўрққанимиздан келмадик. Биз истаган нарсаларнинг ҳаммаси шаҳарларимизга, уйларимизга кириб борган (яъни ҳеч қандай камчилигимиз йўқ, ҳамма нарсамиз муҳайё). Қўрқувга келсак, Аллоҳ таоло адолатингиз туфайли бизларга сизнинг зулмингиздан омонлик берган», деди.
Умар ибн Абдулазиз: «Ундай бўлса, сизлар кимсизлар?» деди. Йигит: «Биз ташаккур айтиш учун келган элчилармиз», деди.
Муҳаммад ибн Каъб ал-Қуразий Умар ибн Абдулазизнинг юзида хурсандчиликни кўриб, «Эй мўминларнинг амири, қавмнинг сизга нисбатан жоҳиллигини кўриб, ўзингизни маърифатли деб ҳисоблаб қўйманг. Қанча-қанча инсонлар мақтовга алданганидан, одамларнинг ташаккуридан мағрурланиб кетганидан ҳалок бўлишган. Сизнинг ўшалардан бўлиб қолишингиздан Аллоҳ паноҳ берсин», деди.
Умар ибн Абдулазиз бу гапни эшитиб, бошини кўксига қадар эгиб олди».

Зуҳд ва тақво
Умар ибн Абдулазизнинг хотини Фотимага отаси Абдулмалик мисли кўрилмаган гўзал бир гавҳар берган эди. Умар хотинига: «Танла: ё бу гавҳарни байтулмолга топширасан, ё сен билан ажрашамиз. Чунки мен бундай нарсалар билан бир уйда бўлишни хоҳламайман», деди. Хотини: «Эй мўминларнинг амири, албатта сизни танлайман, бундай гавҳарлардан бир нечтаси бўлганида ҳам, уларни танламас эдим», деди. Фотима бинт Абдулмалик гавҳарни байтулмолга ўзи олиб бориб топширди.
Умар ибн Абдулазиз вафот этгач, халифалик Язидга ўтди. Шунда Язид Фотима бинт Абдулмаликка: «Хоҳласангиз, байтулмолдаги ўша гавҳарни сизга қайтариб берай?» деди. Фотима: «Мен уни Умар тириклигида хоҳламаган эдим, ўлганидан кейин қайтариб оламанми? Аллоҳга қасамки, уни ҳеч қачон олмайман», деди.

Ҳасан Басрийнинг Умар ибн Абдулазизга насиҳати
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳга мактуб ёзди:
«Эй мўминларнинг амири, бу дунё қолиш диёри эмас, кетиш диёридир. Зеро, Одам алайҳиссалом жазоланиш учун жаннатдан бу дунёга туширилган. Аллоҳнинг мукофоти нималигини билмайдиган баъзи одамлар дунёни мукофот деб ўйлайди. Аллоҳнинг жазоси нималигини биладиганлар эса бу дунёнинг жазо эканини билишади.
Бу дунё ҳаёти курашлардан иборат. Аммо бу оддий кураш эмас. Бу кураш дунёдаги ҳурматли инсонларни ерга уради, азизларни хорлайди, обрўлиларни йиқитади. Дунёнинг ҳар лаҳзасида қурбонлар бор. Дунё бамисоли бир заҳардир, билмаганлар ундан еб, ҳалок бўлади.
Бу дунёда охиратга захира тўплаш учун дунёни тарк қилиш керак. Дунёдаги фақирлик – охиратдаги бойликдир. Эй мўминлар амири, бу дунёда танасидаги жароҳатни даволайдиган одам каби бўлинг. Жароҳатини даволайдиган киши узоқ давом этадиган қийноқдан қутулиш учун дорининг машаққатига сабр қилади.
Дунёда фазилатли бўлган кишилар тўғри сўзловчи, тавозе билан юрувчи, пок ризқлардан егувчи ва ҳаромлардан кўзини тиювчилардир. Уларнинг қуруқликдаги қўрқуви денгиздаги қўрқуви билан бир хил бўлади, хурсандчилик пайтдаги дуолари эса қийинчиликдаги дуолари билан бир хил бўлади.
Холиқни буюк деб билганлари учун уларнинг наздида махлуқлар кичикдир. Билингки, эй мўминларнинг амири, тафаккур яхшиликка ва унга амал қилишга чақиради. Ёмонликка пушаймон бўлиш ёмонликни тарк этишга чақиради.
Фоний ва ўткинчи нарса, гарчи кўп ва талаби катта бўлса ҳам, боқий нарсага таъсир ўтказа олмайди. Оқибати узоқ роҳат бўлган вақтинчалик қийинчиликка тоқат қилиш узоқ надомат ва абадий қийинчиликка сабаб бўладиган нақд роҳатдан яхшироқдир.
Ҳалок қилувчи бу дунёдан эҳтиёт бўлинг. У ўзининг ҳийла-найрангини чиройли қилиб кўрсатадиган, алдовлари билан ҳалок қиладиган ва орзулари билан алдайдиган хорликка олиб борадиган қотилдир».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ҳасан Басрийнинг Умар ибн Абдулазизга насиҳати
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳга мактуб ёзди:
«Эй мўминларнинг амири, бу дунё қолиш диёри эмас, кетиш диёридир. Зеро, Одам алайҳиссалом жазоланиш учун жаннатдан бу дунёга туширилган. Аллоҳнинг мукофоти нималигини билмайдиган баъзи одамлар дунёни мукофот деб ўйлайди. Аллоҳнинг жазоси нималигини биладиганлар эса бу дунёнинг жазо эканини билишади.
Бу дунё ҳаёти курашлардан иборат. Аммо бу оддий кураш эмас. Бу кураш дунёдаги ҳурматли инсонларни ерга уради, азизларни хорлайди, обрўлиларни йиқитади. Дунёнинг ҳар лаҳзасида қурбонлар бор. Дунё бамисоли бир заҳардир, билмаганлар ундан еб, ҳалок бўлади.
Бу дунёда охиратга захира тўплаш учун дунёни тарк қилиш керак. Дунёдаги фақирлик – охиратдаги бойликдир. Эй мўминлар амири, бу дунёда танасидаги жароҳатни даволайдиган одам каби бўлинг. Жароҳатини даволайдиган киши узоқ давом этадиган қийноқдан қутулиш учун дорининг машаққатига сабр қилади.
Дунёда фазилатли бўлган кишилар тўғри сўзловчи, тавозе билан юрувчи, пок ризқлардан егувчи ва ҳаромлардан кўзини тиювчилардир. Уларнинг қуруқликдаги қўрқуви денгиздаги қўрқуви билан бир хил бўлади, хурсандчилик пайтдаги дуолари эса қийинчиликдаги дуолари билан бир хил бўлади.
Холиқни буюк деб билганлари учун уларнинг наздида махлуқлар кичикдир. Билингки, эй мўминларнинг амири, тафаккур яхшиликка ва унга амал қилишга чақиради. Ёмонликка пушаймон бўлиш ёмонликни тарк этишга чақиради.
Фоний ва ўткинчи нарса, гарчи кўп ва талаби катта бўлса ҳам, боқий нарсага таъсир ўтказа олмайди. Оқибати узоқ роҳат бўлган вақтинчалик қийинчиликка тоқат қилиш узоқ надомат ва абадий қийинчиликка сабаб бўладиган нақд роҳатдан яхшироқдир.
Ҳалок қилувчи бу дунёдан эҳтиёт бўлинг. У ўзининг ҳийла-найрангини чиройли қилиб кўрсатадиган, алдовлари билан ҳалок қиладиган ва орзулари билан алдайдиган хорликка олиб борадиган қотилдир».
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#Солиҳлар_гулшани
Етук насиҳат
Воиз Ибн Саммок айтади: «Ибодатгўй бир киши ҳақида эшитиб қолдим. Уни қидириб топиб, уйига бордим. У киши уйида ўзига қабр кавлаб олган экан. Ўзи эса қабрнинг бир четида ўтириб, хурмо баргини текисларди.
Мен унга салом бердим. У заиф оҳангда алик олиб, «Кимсан?» деди. «Муҳаммад ибн Саммокман», дедим. «Воизми?» деди. «Ҳа», дедим. У қўлидаги хурмо баргини ташлаб, «Эй Ибн Саммок, воиз билан тингловчи худди бемор билан табиб кабидир. Ваъзларингиздан бирортасини менга айтиб беринг», деди.
Мен унга: «Эй шайх, хатоларингиз унутилмаслигидан ва гуноҳларингиз ўчирилмаслигидан қўрқмайсизми? Сўнгра олдингизда қанча-қанча зулматлар, қўрқинчлар, ғам-қайғулар ва жазо борлигидан қўрқмайсизми? Зулматларнинг энг аввали қабр зулмати, ундан кейин маҳшар зулмати, маҳшардан тарқалиш зулмати, сирот кўприги зулмати, амалларнинг ўлчаниши, чорасиз қолиш ва Олий Подшоҳ бўлган Зотнинг жазоси», дедим.
У киши қаттиқ йиғлади. Сўнгра: «Ундан кейин нима бор, эй Ибн Саммок?» деди. Мен: «Гуноҳларни кўтариш (эътироф қилиш) ва жаҳаннамга тушиш. Энг оғири эса Олий Подшоҳ бўлган Зотдан маломат эшитиш», дедим».

Тўғридан-тўғри жаннатга
Аслам ал-Ҳабаший қора қул бўлиб, бир яҳудийнинг қўйларини боқиб юрадиган чўпон эди. Ибн Исҳоқдан ривоят қилинишича, бир куни ўша қул Хайбардаги бир қўрғонда қўйларни қамаётган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг олдига келдилар.
У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга Ислом ҳақида айтиб беринг», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Исломни тушунтирдилар. У Исломни қабул қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Исломга даъват қилишда ҳеч кимни таҳқирламас эдилар.
Ҳалиги қул: «Мен бу қўйларнинг эгасининг хизматкориман. Бу қўйлар менда омонатдир. Буларни нима қиламан энди?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларнинг юзига ургин, эгасига ўзи қайтиб боради», дедилар.
Қул бир ҳовуч тупроқни олиб, уларнинг юзига отди-да, «Эгаларингга қайтиб боринглар, мен энди сизга ҳамроҳлик қилмайман», деди. Шунда қўйлар худди уларни биров ҳайдаб кетаётгандек, бир тўп бўлиб бориб, тўғри қўйхонага кириб кетишди.
Шундан кейин ҳалиги қул мусулмонларга қўшилиб, жангга кирди. Жангда унга бир тош тегиб, шаҳид бўлди. У ҳали бирор марта намоз ўқишга ҳам улгурмаган эди. Уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келиб, у зотнинг ортларига қўйишди. Устига ўзининг чопонини ёпиб қўйишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир гуруҳ саҳобалари билан унга юзланиб, сўнг дарҳол юзларини бурдилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ундан юз ўгиряпсизми?» дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унинг ҳури ийндан бўлган завжаси у билан бирга турибди», дедилар».

Аллоҳнинг неъматларини санаб адоғига етолмайсан
Ғассон айтади: «Басралик дўстларимиз шундай дейишди: «Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғам-ташвишли эканидан шикоят қилди.
Юнус: «Шу кўриб турган кўзларингни 1000 динорга сотасанми?» деди. У: «Йўқ» деди. «Эшитиб турган қулоқларингни 1000 динорга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Гапираётган тилингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Уриб турган юрагингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки қўлингни 100 мингга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки оёғингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди.
Шунда Юнус: «Аллоҳ таоло сенга юз минглаб неъматлар ато қилибди-ю, сен бўлса шикоят қилиб ўтирибсан», деди.

Қуръон билан ҳамнафас
Қатода ҳақида Абу Мутиъ шундай деди: «У Қуръонни етти кунда бир марта хатм қиларди. Рамазон ойи келса, ҳар уч кунда бир марта хатм қиларди. Охирги ўн кунлигида эса ҳар куни бир хатм қиларди».

«ТУР, ЭЙ ЁМОНЛИКНИНГ УЯСИ»
Ҳайсам ибн Муовия бир шайхдан ривоят қилади: «Каҳмас ибн Ҳасан бир кунда минг ракъат намоз ўқирди. Малолланиб қолса, ўзига ўзи: «Тур, эй барча ёмонликнинг уяси бўлган нафсим. Аллоҳга қасам, бир соатгина ётишингга ҳам Аллоҳ учун сендан рози эмасман», дерди».

«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашингhttps://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Солиҳлар_гулшани
Вақтимизни зое қилдинг
Бир киши ўзининг ўйинлардаги маҳоратини кўрсатиш учун мўминларнинг амири Абу Жаъфар Мансурнинг ҳузурига кириш учун изн сўради. Халифа рухсат берди.
У жуда кўп ликопчаларни ҳавода отиб, шундай маҳорат билан ўйнатди, аммо бирортасини ҳам ерга туширмади. Халифа: «Яна қандай маҳоратинг бор?» деди. Энди у жуда кўп таёқчаларни олиб, биринчи таёқни деворга отди. Таёқ деворга қадалиб қолди. Сўнгра иккинчи таёқни отиб, уни ҳам биринчи таёқ қадалган жойга қадаб қўйди.
Шундай қилиб, юзта таёқни отиб, бирортасини ҳам ерга туширмади. У ўйинларини тугатиб, маҳорати учун халифадан мукофот кутиб турарди.
Аммо Мансур жаллодларни чақириб, «Бу одамга юз дарра уринглар», деди. Ўйинчи ҳайрон қолиб, «Нима учун, эй мўминларнинг амири?» деб бақирди. Мансур: «Чунки сен бефойда нарса билан мусулмонларнинг вақтини зое қилдинг», деди.

ЎЛИМ ЁДИ
Абу Нуъаймдан ривоят қилинади: «Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ ўлимни эсласа, бир неча кун ҳеч нарса қила олмай қоларди. Сабабини сўрашганда эса: «Билмайман, билмайман», дер эди».
«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️

Уч жойда хато қилдингиз
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қоронғи кечада одамларнинг аҳволини билиш учун шаҳарни айланиб юрарди. Уйлардан бирида чироқ нурини кўриб қолди. Ундан овоз ҳам эшитилиб турарди. Уйнинг эшиги олдига бориб, уйнинг ичини кузатди.
Бир ҳабаш қулнинг олдида бир идиш турар, идишда шароб бўлиб, қул ундан ичаётган эди. Атрофида бир гуруҳ одамлар бор эди. Умар ичкарига кирмоқчи бўлган эди, эшик берк экан.
У девордан ошиб ўтиб, уларнинг олдига кириб борди. Қўлига дарра ушлаб олган Умарни кўриб, одамлар эшикни очиб, тум-тарақай қочиб кетишди. Умар розияллоҳу анҳу ҳалиги қулни ушлаб олди.
Қул эса: «Эй мўминларнинг амири, хато қилдим. Тавба қиламан, тавбамни қабул қилинг», деди. Умар розияллоҳу анҳу: «Сени хатоинг учун урмоқчиман», деди.
Қул: «Эй мўминларнинг амири, мен битта нарсада хато қилган бўлсам, сиз учта нарсада хато қилдингиз. Биринчиси – Аллоҳ таоло «Жосуслик қилманглар» деган, сиз эса жосуслик қилдингиз. Иккинчиси – Аллоҳ таоло «Уйларга эшикларидан киринг» деган, сиз эса девордан ошиб кирдингиз. Учинчиси – Аллоҳ таоло «Ўз уйларингиздан бошқа уйларга изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг» деган. Сиз эса кирдингиз, лекин салом бермадингиз. Шу хатоларингиз эвазига менинг биргина хатоимни кечиринг. Мен Аллоҳ таолога тавба қиламан ва бу хатога бошқа қайтмайман», деди.
Қулнинг гаплари маъқул келиб, Умар розияллоҳу анҳу уни кечирди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Уч жойда хато қилдингиз
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қоронғи кечада одамларнинг аҳволини билиш учун шаҳарни айланиб юрарди. Уйлардан бирида чироқ нурини кўриб қолди. Ундан овоз ҳам эшитилиб турарди. Уйнинг эшиги олдига бориб, уйнинг ичини кузатди.
Бир ҳабаш қулнинг олдида бир идиш турар, идишда шароб бўлиб, қул ундан ичаётган эди. Атрофида бир гуруҳ одамлар бор эди. Умар ичкарига кирмоқчи бўлган эди, эшик берк экан.
У девордан ошиб ўтиб, уларнинг олдига кириб борди. Қўлига дарра ушлаб олган Умарни кўриб, одамлар эшикни очиб, тум-тарақай қочиб кетишди. Умар розияллоҳу анҳу ҳалиги қулни ушлаб олди.
Қул эса: «Эй мўминларнинг амири, хато қилдим. Тавба қиламан, тавбамни қабул қилинг», деди. Умар розияллоҳу анҳу: «Сени хатоинг учун урмоқчиман», деди.
Қул: «Эй мўминларнинг амири, мен битта нарсада хато қилган бўлсам, сиз учта нарсада хато қилдингиз. Биринчиси – Аллоҳ таоло «Жосуслик қилманглар» деган, сиз эса жосуслик қилдингиз. Иккинчиси – Аллоҳ таоло «Уйларга эшикларидан киринг» деган, сиз эса девордан ошиб кирдингиз. Учинчиси – Аллоҳ таоло «Ўз уйларингиздан бошқа уйларга изн сўрамагунингизча ва уларнинг аҳлига салом бермагунингизча кирманг» деган. Сиз эса кирдингиз, лекин салом бермадингиз. Шу хатоларингиз эвазига менинг биргина хатоимни кечиринг. Мен Аллоҳ таолога тавба қиламан ва бу хатога бошқа қайтмайман», деди.
Қулнинг гаплари маъқул келиб, Умар розияллоҳу анҳу уни кечирди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Telegram
Fitrat.uz
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Вакиллик рақами:
Тел: 951771454
Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
#Солиҳлар_гулшани
"АҲЛИ ҚАБР, САҲИФАЛАР ЁПИЛДИ"
Ийсо ибн Умар айтади: «Амр ибн Атаба ибн Фарқад кечаси отига миниб, қабристонга борарди. Отидан тушиб, қабрлар олдида тўхтаб қолар ва: «Эй аҳли қабр! Саҳифалар ёпилди, амаллар кўтарилди», дер ва тонгга қадар ўтирган жойидан қимирламасдан йиғлар, сўнг отига миниб, бомдод намозига кетарди».
@fitratuz

«Солиҳлар гулшани»дан
@fitratuz