Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмон фикрлардан сақланинг
Ҳадиснинг шарҳига қарасак, “бошни ва у ўз ичига олган нарсаларни сақламоғингиз” дейилганда, ёмон фикрлардан, миядаги ножоиз хаёллардан ўзни сақлаш назарда тутилган.
Кўпинча инсоннинг руҳияти бемор бўлади. У билан бирга унинг фикрлашида ҳам нуқсон бўлади, ақли хиралашади.
Шунда унинг миясида ҳар доим ножоиз хаёллар айланиб юради. Ўтирганда ҳам, турганда ҳам, уйқуда ҳам, уйғоқлигида ҳам мияда ҳар доим шаҳвоний ҳиссиётлар кучаяверади. Бунга фикрнинг ифлосланиши дейилади. Агар шундай ҳолат кузатилса, унда у инсон Аллоҳ таолонинг наздида мақбул бандалардан бўлмайди. Чунки унинг фикрлари покиза эмас. Унинг ички олами нопок. Уни тозалаши лозим.
"Шарм ва ҳаё” китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Audio
#Маъруза
🕌 "Мирхалил ҳожи ота" жоме масжиди
🎤 #Улуғбек_домла
▶️ "Тақводор" порахўр

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2021/1443 Ҳ. ЙИЛ, 12 СЕНТЯБР ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 04:42
⏰ ҚУЁШ - 06:00
⏰ ПЕШИН - 12:24
⏰ АСР - 16:47
⏰ ШОМ - 18:39
⏰ ХУФТОН -19:55
Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2021/1443 Ҳ. ЙИЛ, 12 СЕНТЯБР ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 04:42
⏰ ҚУЁШ - 06:00
⏰ ПЕШИН - 12:24
⏰ АСР - 16:47
⏰ ШОМ - 18:39
⏰ ХУФТОН -19:55
Улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ҲАДИС
Абу Воқид ал-Лайсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда одамлар билан ўлтирган эдилар. Бирдан уч киши кириб келди. Улардан иккитаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томон юрди. Биттаси қайтди. Ҳалиги икковлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тепаларига келиб тўхтадилар. Улардан бири халқадан бўш жой топиб, ўша ерга ўтирди. Иккинчиси орқага ўтирди. Учинчиси эса, ортга бурилиб чиқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фориғ бўлганларидан кейин:
«Сизларга ҳалиги уч нафарнинг хабарини берайми? Улардан бири, Аллоҳдан бошпана сўради. Аллоҳ унга бошпана берди. Бошқаси эса ҳаё қилди. Бас, Аллоҳ ҳам ундан ҳаё қилди. Яна бошқа бири юз ўгирди. Аллоҳ ҳам ундан юз ўгирди», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг

🕌 "Кўктерак" жоме масжиди
🎤 #Абдуносир_домла
▶️ "3 Зарбулмасал"
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕌 "Кўктерак" жоме масжиди
🎤 #Абдуносир_домла
▶️ "3 Зарбулмасал"
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Савол_жавоб
СЕМИРИШ УЧУН ДОРИ ИЧИШ?
CАВОЛ:
Семириш учун дори ичсам бўладими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, шариатимизда одамни дангаса, танбал қилиб қўядиган, соғлиққа зарар берадиган ҳаддан ошиқ семизлик мақталмаган. Лекин вазни камлигидан қийналадиган кишилар, саломатлигини тиклаш маъносида вазнни оширадиган дорилар ичиши жоиз. Фақат бу дорилар жисмга зарар келтирмаса, бўлгани. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
لا ضرر ولا ضرار. رواه ابن ماجه وأحمد ومالك في الموطأ.
"Зарар бериш ҳам, зарар кўриш ҳам йўқ", деганлар (Имом Ибн Можа, Имом Аҳмад, Имом Молик ривоят қилишган). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Солиҳлар_гулшани
СЕНИ НИМА УЧУН МАҒФИРАТ ҚИЛГАНИМНИ БИЛАСАНМИ?
Салим ибн Мансур ибн Аммор айтади: «Тушимга отам кирибдилар. «Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?» деб сўрасам, шундай дедилар: «Парвардигор мени Ўзига жуда яқин тутиб, «Эй ёмон қария, сени нима учун мағфират қилганимни биласанми?» деди. Мен: «Йўқ, эй Роббим», дедим. «Бир куни бир мажлисда ўтирган эдинг. Ҳамма йиғлади. Ўша ерда Мендан қўрқиб йиғламаган бир бандам ҳам бор эди. Мен уни мағфират қилдим ва мажлис аҳлининг барчасини мукофотладим. Мукофот берганларим ичида сени ҳам мукофотладим», деди».
Изоҳ:

Солиҳ инсонларга Аллоҳ таолонинг раҳмати нозил бўлганида улар орасидаги солиҳ бўлмаганларга ҳам етиши тушунилмоқда. Албатта, яхши инсонларга яқин юрилса, уларнинг яхшилиги юқади.
«Солиҳлар гулшани»
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ақида
ТАҲОВИЙЯ АҚИДАСИНИНГ ЕНГИЛ ШАРҲИ
93-матн: Аллоҳ таоло бандаларга фақат тоқатлари етадиган нарсаларнигина юклайди. Уларнинг тоқатлари фақат Ул зот юклаган нарсаларгагина етади. Бу, “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” калимасининг тафсиридир. Айтамизки: Бирор кишида, Аллоҳга осий бўлишдан, яъни гуноҳ қилишдан сақлаб қоладиган бир ҳийла, четлаб ўтиш ва бирор бир ҳаракат йўқ. Банда гуноҳдан фақат Аллоҳнинг ёрдами билангина сақлана олади. Ҳамда Аллоҳга тоат-ибодатни адо этишда ва қулчилик қилишда саботли бўлиш учун бирор-бир инсоннинг қуввати йўқ. Фақат Аллоҳ таоло тавфиқ берсагина бўлади. Ҳар бир нарса Аллоҳ таолонинг хоҳиши, илми ва тақдири билан амалга ошади. Унинг хоҳиши барча хоҳишлардан устундир. [Ул зотнинг хоҳиши барча хоҳишларни ортига қайтариб юборади]. Ҳамда Унинг ҳукми барча ҳийлаларга ғолиб келади. Ул зот ҳеч қачон золим бўлмаган ҳолда хоҳлаган ишини қилади. “Аллоҳ таоло қиладиган бирор-бир феъли-иши ҳақида сўралмайди. Халқлар эса, қилган ҳар ишлари хусусида сўроққа тутиладилар” (Анбиё-23).
Шарҳ: Аллоҳ таоло айтади:
{ لا يكلف الله نفسا إلا وسعها } البقرة: 286.
Маъноси: “Аллоҳ бирор бир жонга кучи етмайдиган нарсани ҳеч юкламас”. Аллоҳ таолонинг ҳикматидан бўлмайди, бир одамга тоғни юклатиб қўйиши. Шундай юклатишки, уни кўтарса савоб олади, кўтармаса азобланади.
“Халқларнинг тоқатлари фақат Ул зот юклаган нарсаларгагина етади”. Яъни, одамлар фақат Аллоҳнинг тақдир қилган нарсаларинигина кўтара олурлар.
Зайд бин Собит разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Шубҳасиз Аллоҳ, агар осмонлари ва ерининг аҳлини азобласа, уларга золим бўлмаган ҳолда азоблайди. Агар уларни Ўз раҳматига олса, Унинг раҳмати улар учун қилган амалларидан яхшироқ бўлган бўлади” дедилар (Абу Довуд, Ҳоким ва бошқалар ривояти).

#Аллоҳнинг_исмлари_ва_сифатлари
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ
«Ал-Қайюм» — Ўз-ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган Зот.
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ
«Ал-Қайюм» — Ўз-ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган Зот.
Сунний ақийдалар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Дўстларингизга ҳам улашинг:https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Фикр бузилишининг сабаблари
Икки нарса инсоннинг фикрини барбод қилади: бири мол-дунё бўлса, иккинчиси, жамолдир.
1. Мол шундай нарсаки, у инсоннинг наздида қанча кўп бўлса, уни сарфлаб, тезда тугатиши мумкин. Шунинг учун у кўпинча ўзининг асл ҳожатларини кўрмайди, балки орзу-истакларини кўради.
Маълумки, асл ҳожатлар миқдорининг чегараси бордир. Лекин орзу-истакларнинг чек-чегараси йўқ. Масалан:
– пиёда киши велосипедда юришни;
– велосипеддагги киши мотоциклда;
– мотоциклдаги киши машинада;
– машинадаги киши эса ҳар йили янги машина харид қилишни хоҳлайди.
Велосипед ёки мотоцикл ҳожатимизни қондириши ёки оддийроқ машина ҳам бизни қаноатлантириши мумкин. Лекин биз асло бундай фикрламаймиз. Аллоҳ таоло нимани берган бўлса, унга қаноат қилиш ўрнига биз доим бир қадам олдинда юришни истаймиз. Ҳар доим “Менда бундай машина бор, фалон кишида пистон машина бор”, деган хаёлда юрамиз.
Инсон зарурий ҳожатларини қондирадиган маблағни эмас, балки унинг барча хоҳиш-истакларини қондира оладиган даражада пули бўлишини хоҳлайди. “Пул барча муаммоларини ҳал қила олади”, деб ўйлаш катта хатодир. Чунки қачон мол-дунё ўзи билан бирга ғам-ташвишларни ҳам олиб келади.
Шунда ушбу муаммолар юзага келиши мумкин:
– Аллоҳ таоло мол-дунё беради, аммо фарзандлар ноқобил бўлиши мумкин;
– Мол-дунё келса, хотин бузуқ, ёмон йўлга юрувчи бўлиши мумкин;
– Мол-дунё бўлса, ҳасадчилар пайдо бўлиши мумкин.
– Мол-дунё бўлса, душманлар кўпайиши мумкин.
– Мол-дунё топилганда касалликлар пайдо бўлиши мумкин.
Бундай ҳолатларда мол-дунё эгаси нима қила олади? Мол-давлати қандай ёрдам беради? Ҳаловатсиз ҳаётда мол-дунёнинг нима қизиғи бор?” Аксинча, биз Аллоҳ таолодан тақдиримизда нима ризқ ёзган бўлса, дуо қилиб у зотдан уни баракотли ва офиятли қилишини сўрайлик. Агар ризқ баракотли ва офиятли бўлса, унда ҳаловат бўлади.