Fitrat.uz
13.3K subscribers
24.5K photos
4.09K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#Буюк_имом #иқтибос

Имом Замахшарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Ерга баланд тоғлар қозиқ бўлгани каби мусулмончиликка Имом Абу Ҳанифа илмлари қозиқдир!".

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Мазҳаб #иқтибос

"Мазҳабни мен сизларга айтиб берайми? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ислом чашмасини чиқариб тўртта ариқчага оқизиб қўйганлар. Ушбу тўртта ариқни шундай билингки, биттаси Ханафийнинг ариғи, иккинчиси Шофеъийнинг ариғи, учинчиси Ханбалийнинг тўртинчиси Моликийнинг ариғи. Қайси ариғдан ичсангиз ҳам Расулуллоҳнинг чашмаларидан ичган бўласиз. Бу ерда бошқа сув йўқ, билдингизми?!

Ким шуларга итоат қилса Аҳли сунна ва жамоа деб биламиз. Мазҳаб деб йўлни айтилади. Бир шаҳарга олиб борадиган тўртта йўл бор, қайсинисидан борсангиз ҳам ўша шаҳарга олиб боради. Худди шунингдек мазҳабнинг тўртталаси ҳам Аллоҳ таолога олиб боради. Лекин сиз ўзинг лозим топган ушбу йўлларнинг бирида бормоғингиз керак, ҳали унисига ҳали бунисига ўтишингиз дуруст эмас".

©️Муҳаммаджон Ҳожи Домла Ҳиндистоний раҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Буюк_имом #иқтибос

Назр ибн Шумайл роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ фиқҳни англатиш, баён қилиш ва ифодалаш билан одамларни уйғотгунича улар фиқҳдан уйқуда эдилар".

📚 "Уқудул жимон" китоби (196-бет).

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Буюк_имом #иқтибос

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ фиқҳ илми билан танилган машҳур фақиҳ киши эдилар».

📚 "Тобақотус санийя" китоби (1-жуз, 28-бет).

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#мазҳаб #иқтибос

"Бир мазҳабда қаттиқ туриш вожибдир, мутаассиблик қилиш эса жоиз эмас. "Қаттиқ туриш" дегани ўзи ҳақ деб билган битта мазҳабга эргашишдир. Мутаассиблик эса бошқа мазҳаб соҳибига таъна қилишдир".

©️Фахрул-Ислом Баздавий раҳимаҳуллоҳ

📚
"Исъодул-муфтий" китоби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Иқтибос

Аллома Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ "ал-Бидоя ва-н-Ниҳоя" асарида айтишича, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан: "Сиз қайси тоифадансиз?", деб сўрашган экан. Бу саволга Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: "Ўтган уламоларни сўкмайдиган, тақдирга ишонган, қибла аҳлидан бўлганлардан ҳеч кимни бирорта гуноҳи сабабли кофирга чиқармайдиган кишилар тоифасиданман!", деб жавоб берганлар.

📚 "Ал-Бидоя ван-ниҳоя" китоби 9-жуз, 336-бет

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Буюк_имом #иқтибос

"Шубҳасиз, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ўз даврининг буюк имоми эдилар. Зеро, у зот тўрт минг ҳадис шайхларидан ҳадис олганлар. Шунинг учун Имом Заҳабий Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни “Ҳофизлар табақаси” номли асарида муҳаддилар қаторида эслаб ўтганлар"

©️Аллома Муҳаммад Амин Ибн Обидийн

📚“Радд ал-муҳтор” китоби

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Буюк_имом #иқтибос

Аллома Ибн Абдулҳодий Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: “Имом Абу Ҳанифа Ироқ фақиҳидирлар”, деганлар.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ЗАРУРАТИ
#мазҳаб #иқтибос

Ҳижрий саккизинчи асрда (бундан қариб 7 аср муқаддам) яшаб ўтган забардаст уламолардан бири Имом Бадриддин Заркаший раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

{والحق أن العصر خلا عن المجتهد المطلق،لا عن مجتهد في مذهب أحد الأئمة الأربعة وقد وقع الاتفاق بين المسلمين على أن الحق منحصر في هذه المذاهب،وحينئذ فلا يجوز العمل بغيرها،فلا يجوز أن يقع الاجتهاد إلا فيها} البحر المحيط(٢٤٠/٨)

"Ҳақ гап шуки, бугунги аср "мужтаҳиди мутлақ"*дан холидир, тўрт мазҳабдан бири ичидаги мужтаҳиддан эмас. Мусулмонлар ўртасида иттифоқ қилинганки, ҳақ йўл мана шу тўрт мазҳабга чеклангандир. Шундай экан, ушбу мазҳаблардан бошқасида амал қилиш жоиз эмас. Ижтиҳод ҳам фақатгина ушбу мазҳаблар доирасидаги мумкин бўлади".

📚 "Ал-Баҳрул-Муҳит" китоби (8-жуз, 240-бет)


* "Мужтаҳиди мутлақ" мартабасидаги мужтаҳидда ижтиҳод шартлари мукаммал бўлиб, тўрт фиқҳий мазҳаб имомлари: Имом Аъзам Абу Ҳанифа, Имом Молик, Имом Шофеий ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал каби уламолар бунга мисол бўлишади. Баъзилар Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад каби уламоларни ҳам шу даражага қўшганлар.

Имом Бадриддин Заркаший ўз замонларида мужтаҳид мутлақ даражасидаги олим топилмаслигини, ҳар қандай олим муайян мазҳабга эргашиши ва ўша мазҳаб доирасида фатво бериши кераклигини таъкидламоқдалар. Энди шаръий илмлар борасида мусулмонларнинг илми етарли бўлмаган бугунги даврда, баъзилар томонидан мазҳабларни инкор қилиши, "мазҳаб бошиларга ҳадис етмаган" дея катта уламоларга таъналар қилиши мусулмонларнинг бирдамлигига футур етказади холос.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Буюк_имом #иқтибос

Аллома Абу Бакр Косоний раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: “У зот ҳадис мунаққидларидан бўлган. Унинг мазҳабида ҳадис муқаддам қилинади. Гарчи оҳад (битта санадли) ҳадис бўлса ҳам қиёсдан устун туради”, деганлар.

📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA