#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Онам Қуръон ўқишимга қарши
CАВОЛ: Ассалому алайкум! Тошкентда Мен Ахборот хафсизлигида ўқийман. Мен Қуръон ўқишга роса қизиққандим. Тошкентдан Қуръон курси топгандим. Онамдан сорасам онам йўқ бормисан диябди. Сени ёналишинга умуман бомиди ҳозир сен фақат ўқишини ўқи сенга ҳозир ўқиш муҳим деб кўнмадила. Агар қори бўламан деганинда сени у ўқишга топширтирмасдим деди. Ўзим ўқий десам барибир устозсиз уддалай олмиман. Лекин онамни гапидан ҳафа бўлдим. Менга маслахат берин нима қилай? Онам менга бу гаплари билан гуноҳкор бўлиб қолдими? 2. Масжид эшигида мушк анбар суркаб турадиганлар бор. Бир домла марузада одамлар ўшалардан суркатиб масжидга кириб кетаётганларни гадойга ўхшатибди. Мушкни пулинга омасдан текинидан фойдаланасанлар дебди. Бу қанчалик тўғри?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! 1). Онангиз Қуръон ўқишингизга қарши бўлиши дуруст эмас, гуноҳкор бўлади. Сиз у кишига айтмай ўқийверинг.
2). Бу масалада икки эҳтимол бор. Биринчиси бирор киши атирни сотиб олмаслик учун бориб суртиб қўйишини сўраса, ўша домла айтган гапга тўғри келади. Иккинчиси ҳозир одатда атирфурушлар эшик олдида ўзлари суртиб туришади. Бунда суртириб олса бўлади, ҳатто суртириш суннат ҳисобланади. Чунки Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам хушбўйни ҳеч рад қилмаганлари ҳадисларда айтилади:
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ كَانَ لاَ يَرُدُّ الطِّيبَ وَزَعَمَ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ لاَ يَرُدُّ الطِّيبَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ. وَفِي رِوَايَةٍ: مَنْ عُرِضَ عَلَيْهِ طِيبٌ فَلاَ يَرُدَّهُ فَإِنَّهُ طَيِّبُ الرِّيحِ خَفِيفُ الْمَحْمَلِ. وَلِلتِّرْمِذِيِّ: ثَلاَثٌ لاَ تُرَدُّ الْوَسَائِدُ وَالطِّيبُ وَاللَّبَنُ.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши хушбўй нарсани қайтармас эди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарсани қайтармас эдилар, деган даъвони қилар эди».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Бошқа бир ривоятда:
«Кимга хушбўй нарса тақдим қилинса, рад қилмасин, чунки унинг ҳиди хушбўйдир ва вазни енгилдир», дейилган.
Термизийнинг ривоятида:
«Уч нарса қайтарилмас: болишлар, хушбўй нарса ва сут», дейилган.
Шарҳ: Хушбўйликнинг соф инсон табиати учун маҳбублиги матлуб. Ҳамма жойда, ҳамма вақтда хушбўйлик бўлишига нима етсин. Исломда бу нарсага эътибор берилиши қанчалик экани ушбу ривоятнинг ўзидан ҳам яққол кўриниб турибди. Бунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хушбўй нарса тақдим қилинганда ҳеч ҳам қайтармай қабул қилиб олганлари ва саҳобаи киромлар ҳам ушбу яхши одатга эргашганлари ҳамда қолган барча мусулмонлар ҳам бунга эргашмоқликлари лозимлиги таъкидланмоқда.
Охирги ривоятда хушбўй нарсага болиш ва сут ҳам қўшилмоқда.
Худди шу ривоятларда айтилган нарсалар мусулмонларнинг ўзаро алоқалари маданиятига мустаҳкам ўрнашган нарсалар бўлиб қолган. Мазкур нарсалар ҳадя қилинса, рад қилинмайди. Мабодо, баъзи кишилар унутибми, билмасданми рад қиладиган бўлсалар, суннатда бу нарса рад қилинмаслиги айтилган, деб эслатма берилади. Қаранг, қандоқ ҳам гўзал. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати.
Дўстларингизга улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Биринчи шифохонани кимлар очган?
Мусулмонларнинг тиббиётга қўшган энг катта ҳиссаси биринчи бўлиб шифохоналар ташкил этганлигидир. Қарийб 900 йил олдин мусулмонлар диёрида касалхона очилган.
Биринчи шифохона халифа Валид ибн Абдулмалик даврида фаолият юритган. Бу шифохона моховлар учун эди (Табарий. “Тарихи умам вал мулук”).
Орадан 900 йилдан кўп вақт ўтгачгина Парижда биринчи Европа касалхонаси очилди. Ислом ўлкаларида шифохоналарнинг баъзилари кўчма, баъзилари муқим фаолият кўрсатган.
Шифохоналар “бемористон” деб номланган, улар медицина университети вазифасини ҳам бажарган. Барча шаҳарларда шифохоналар бор эди, кўчма шифохоналар чекка ҳудудларга хизмат кўрсатган.
Уларни туяларга ортиб юришган. Султон Маҳмуд Салжуқий (ҳижрий 511-525 йилларда) ҳукмронлик қилган даврда қирқталаб туялар шифохона асбоб-ускуналари ортилган юкларни кўтариб юрган. Кўчма шифохонада бир нечта тажрибали табиблар ишлаган (Ибн Қафтий. “Тарихи ҳукамо”).
Катта шаҳарларда жойлашган шифохоналар юқори савияда бўлган.
Машҳур шифохоналар сирасига Бағдоддаги “Азудия” (ҳижрий 371 йил), Дамашқдаги “Нурий” (ҳижрий 549 йил), Қоҳирадаги “Мансурий” шифохоналарини (ҳижрий 683 йил) киритиш мумкин. Қуртуба (Кордоба) шаҳрининг ўзида уларнинг сони элликдан ортиқ бўлган (Маҳмуд Хож. “Мусулмонлар тиббиёти”).
Шифохоналар турли бўлимлардан: жарроҳлик, тери касалликлари, кўз касаллиги, суяк синиши каби бўлимлардан ташкил топган. Табиб шогирдлари билан касалларни кўриб, ташхис қўйган, талабалар бевосита даволаш жараёнида иштирок этган.
Сўнгра устоз катта хонақода уларга маъруза ўқиган. Шифохоналарда кутубхоналар мавжуд бўлиб, тиббиёт адабиётлари билан бирга, фиқҳ китоблари ҳам бўлган. Қоҳирада жойлашган “Ибн Тулун” шифохонасида 100.000 дона китоб бўлган экан. Шифохона атрофидаги катта экин майдонида муолажалар учун зарур гиёҳлар экилган.
Шифохоналарда касаллик юқишининг олдини олиш учун тартиб жорий қилинган. Келган беморнинг кийими ечилиб, унга махсус либос берилган. Бемор ўзига хос палатада даволанган, унинг бошқа палаталарга кириши таъқиқланган. Ҳар бир касалга алоҳида идиш-товоқ, кароват, кўрпа-тўшак берилган. Бу ҳозирги “Гигиена қоидалари”га аслида мусулмон ўлкаларида асос солинганига ишора.
Парижда биринчи очилган шифохона мусулмонларникидан тубдан фарқ қилган. Касаллар дарди ҳар хил бўлса-да, битта палатада даволанган. Бир неча бемор битта кароватда ухлаган. Хона шу даражада ҳидланиб кетар эканки, табиб ва ҳамширалар хонага бурунларини беркитиб киришган. Бемор ўлиб қолса, бир кунгача хонада қолиб кетар экан ҳатто! (Мустафо Сабаий. “Мин равонъ ҳазоратина”).
“Азудия” шифохонаси ҳижрий 371 йил Бағдодда Азудуддавла ибн Бувайҳ томонидан бунёд этилган бўлиб, дастлаб 24 нафар табиб хизмат кўрсатган. Кейинчалик улар сони кўпайиб, катта кутубхона ташкил қилинган. Шифохонада 24 соат давомида хизмат кўрсатилган.
Ибн Жубайр ажойиб бир ҳолатни ҳикоя қилади: у ҳижрий 580 йилда Бағдодга қилган сафарида боғ-роғлар билан ўралган маҳалланинг марказида гўзал бир қаср бўлиб, касалларга вақф қилинганди.
Булар келиб бемалол истиқомат қилар, қасрнинг барча харажатлари давлат хазинасидан ва бойлар вақф қилган сармоядан қопланар экан (Мустафо Сабаий. “Мин равовъ ҳазоратина”).
“Ислом ва Олам” китобидан

#МУТОЛАА_ВАҚТИ
* * *
Араблар азалдан тутинган фарзанднинг ажралган хотинига уйланишни харом санашарди. Буюк Мавло бу жоҳилий одатни бекор қилди, илк татбиқини эса пайғамбарига қилдирди. Тушган оятлар-ла Жанобимизнинг «Хотамун Набиййиня (яъни, пайғамбарларнинг охиргиси) эканлари ҳам билдирилган, бундан кейин бошқа пайғамбар келмаслиги қатъий ифода этилган эди.
Бомдод намозидан кейин мўминлар Ҳотамул анбиё жанобимиздан ушбу оятларни эшитишди:
«Эй мўминлар, сизлар Пайғамбарнинг уйларига фақат бирон таомга чақирилсаларингина киринглар. (Ўшанда ҳам) унинг идишига (яъни, қозондаги таомнинг пишишига) кўз тутиб тургувчи бўлманглар, балки чақирилган пайтингизда кириб, таомлангач, тарқалинглар ва бирон гапга берилган ҳолингизда (у ерда қолиб кетманглар)! Чунки бу (ишларингиз) Пайғамбарга озор берур, у эса сизлардан (яъни, сизларни чиқариб юборишдан) тортинар. Аллоҳ ҳақ(ни айтиш)дан тортинмас. Қачон сизлар (Пайғамбар аёлларидан) бирон нарса сўрасангизлар, парда ортида туриб сўранглар! Мана шу сизларнинг дилларингизни ҳам, уларнинг дилларини ҳам тоза тутгувчирокдир. Сизлар учун Аллоҳнинг пайғамбарига озор бериш ва унинг ортидан аёлларига уйланиш ҳеч качон дуруст эмасдир. Чунки бу (ишларингиз) Оллоҳ наздида улуғ (гуноҳ) ишдир. Агар сизлар бирон нарсани ошкор қилсангизлар ё яширсангизлар, албатта (Аллоҳ билур). Зеро, Аллоҳ барча нарсани билгувчи Зотдир. (Пайғамбар аёллари) ўзларининг оталарига, ўғилларига, оға-иниларига, оға-иниларининг ўғилларига, опа-сингилларининг ўғилларига, (мўмина) аёлларга ва қўл остиларидаги хизматкорларига (очиқ холда кўринишларида) уларга бирон гуноҳ бўлмас. (Эй Пайғамбар аёллари,) Оллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Оллоҳ барча нарса устида гувоҳ Зотдир» (Ахзоб, 53-55.)
Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”
Дўстларингизга ҳам улашинг:

“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)
2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 27 МАЙ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:17
⏰ ҚУЁШ - 04:55
⏰ ПЕШИН - 12:25
⏰ АСР - 17:31
⏰ ШОМ - 19:48
⏰ ХУФТОН -21:24
Улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
2022/1443 Ҳ. ЙИЛ, 27 МАЙ ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Тошкент шаҳри вақти билан)
⏰ ТОНГ - 03:17
⏰ ҚУЁШ - 04:55
⏰ ПЕШИН - 12:25
⏰ АСР - 17:31
⏰ ШОМ - 19:48
⏰ ХУФТОН -21:24
Улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!
Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!
@fitratuz

Бирон кишини чинакамига яхши кўриш унинг ҳаққига дилдан ДУО қилишдир...
Ассалому алайкум, ЯХШИЛАР! Энг гўзал дуоларимиз СИЗ учун...
Ё РОББИМ, бизларни ҲАҚни севувчи, ҲИДОЯТга эргашувчи, ЖАННАТга кириб, РАСУЛингни кўргувчилардан қилгин!..
ДУОларингиз мақбул, эзгу ТИЛАКларингиз қабул, ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!

Ё РОББИМ!
Бизларга ўлмасдан олдин ТАВБАни, ўлим онида ШАҲОДАТни, охиратда ЖАННАТни, жаннатда эса ЖАМОЛИНГни насиб эт!!!
Ассалому алайкум, яхшилар!
Фазилатли куннинг гўзал тонги муборак бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!
ЖУМА МУБОРАК!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бизларга ўлмасдан олдин ТАВБАни, ўлим онида ШАҲОДАТни, охиратда ЖАННАТни, жаннатда эса ЖАМОЛИНГни насиб эт!!!
Ассалому алайкум, яхшилар!
Фазилатли куннинг гўзал тонги муборак бўлсин, кунингиз файзу баракотга тўлсин!
ЖУМА МУБОРАК!!!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ҳикмат
- Ким зулм қилса, бироз ўтгач, ўзи ҳам зулм кўради.
- Ким зулмни қайтара олмайдиган заиф, ҳийласи оз кишига озор берса, ҳаёт унинг ўзига ҳам айнан ўша озорни татитади, эҳтимол ундан ҳам қаттиқроқ татитади.
- Айтишларича, бу ҳаёт гўё қарз тўлашдир. Эҳтимол, уни тўлаш вақти бироз кечикиши мумкин, лекин ё бу дунёда, ё охиратда тўланиши муқаррар!

#Ҳадис
Адий ибн Ҳотимдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Қиёмат куни Аллоҳ таоло бирор кишини қолдирмасдан таржимонсиз гаплашади.
У киши ўнг томонига қарайди. Ўзи юборган амалидан бошқа нарсани кўрмайди. Чап томонига қарайди. Ўзи юборган амалидан бошқани кўрмайди. Олд томонига қарайди. Ва рўпарасида дўзахдан бошқа нарсани кўрмайди.
Шундай экан, хурмонинг ярмини (садақа қилиб бўлса ҳам), дўзахдан сақланинглар», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Islom shiorlaridan birini yuksaltirish va Payg'ambar alayhissalom sunnatlaridan birini tiriltirishni istaysizmi?
Ehson qilish uchun ustiga bosing:
PAYME | uPay | agrobank | CLICK | Apelsin
USSD: *880*021092*summa# 📞
https://t.iss.one/vaqfuz
Unda biz bilan hamkorlik qiling!«Yarimta xurmo berib bo‘lsa ham do‘zaxdan saqlaninglar» (Buxoriy va Muslim rivoyati).
Ehson qilish uchun ustiga bosing:
PAYME | uPay | agrobank | CLICK | Apelsin
USSD: *880*021092*summa# 📞
https://t.iss.one/vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб
🎞 ТИРИК ОТА-ОНАСИГА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
🎙 Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
👉 Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🎞 ТИРИК ОТА-ОНАСИГА ҚУРЪОН ТИЛОВАТ ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
🎙 Жасур домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
👉 Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕌 Таниқли ва воиз уламоларнинг Тошкент вилояти масжидларига бугунги ташриф режаси
✅ Бугун, 27 май куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли ва воиз уламолари Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги масжидларига ташриф буюриб, жума ва хуфтон намозини жамоат билан бирга адо этиб, мўмин-мусулмонларга маърифий суҳбатлар қилиб беришади.
Қуйида уламолар ва намозларга бориладиган масжидлар рўйхати билан танишишингиз мумкин:
🕌 “Қора Хитой” масжидига:
☀️ Жумага Ҳомиджон домла Ишматбеков;
🌃 Хуфтонга Суннатиллоҳ домла Эрназаров;
🕌 “Чил-қори” масжидига:
☀️ Жумага Собиржон домла Рустамов;
🌃 Хуфтонга Хусниддинхон домла Шарофходжаев;
🕌 “Ислом нури” масжидига:
☀️ Жумага Салоҳиддин домла Тошанов;
🌃 Хуфтонга Яҳёхон домла Бобохонов;
🕌 “Мулла Умар Охун” масжидига:
☀️ Жумага Аъзамжон домла Эргашев;
🌃 Хуфтонга Хусниддин домла Бойниёзов;
🕌 “Абдуқаххор Махсум” масжидига:
☀️ Жумага Абдулҳамид домла Жуманов;
🌃 Хуфтонга Хусниддин домла Ортиқов;
🤲 Аллоҳ таоло уламоларимизнинг суҳбатларини манфаатли ва давомли қилсин!

Мудроқ
CАВОЛ: Ассалому алайкум! Инсон рукуга борганда мудроқ босса таҳорат синадими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Синмайди. Валлоҳу аълам!