Fitrat.uz
13.4K subscribers
24.4K photos
4.07K videos
7 files
23.3K links
Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси Тошкент вилояти вакиллиги www.fitrat.uz расмий веб сайти канали.

Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/fitratuz

Диний саволлар учун:
Тел: 781503344

Вакиллик рақами:
Тел: 951771454

Таклифлар учун
@fitratuzadminbot
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки сўкишганнинг гуноҳи аввал бошлаганигадир. Лекин мазлум ҳаддан ошиб кетса, унда гуноҳ мазлумга бўлади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қули (хизматкори)ни зино қилганликда айбласа ва бу айблаган нарсаси унда мавжуд бўлмаса, қиёмат куни ўша айбловчига ҳад (дарра) урилади», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Собит розияллоҳу анҳу Анас розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида, Анас розияллоҳу анҳу: «Мен болалар билан ўйнаётган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг ҳузуримизга келиб, салом бердилар ва мени бир иш билан бир жойга юбордилар. Ўша хизмат сабаб бўлиб, онамнинг хизматларидан кечикдим. Қачонки онам ҳузурларига келсам, онам: «Нима учун кеч қолдинг?» деб сўрадилар. Мен: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бир иш билан юбордилар», дедим. Онам: «Нима иш экан?» деб сўрадилар. Мен: «У - сир», деб айтдим. Шунда онам: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сирларини ҳеч бир кишига айтмагин», дедилар. Анас розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, эй Собит, агар у сирни бирор кишига айтганимда, сенга аллақачон гапириб берган бўлар эдим», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари. Имом Бухорий эса баъзисини қисқа ҳолатда ривоят қилганлар.

@fitratuz
#ҲАДИС

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки мусулмон бўлиб, эҳтиёжига етарли ризқ берилган бўлса ҳамда Аллоҳ таоло берган нарсасида қаноатли бўлса, батаҳқиқ нажот топибди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@fitratuz
#Ҳадис

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки менга одамлардан бирор нарса сўрамайман, деб кафолат берса, мен унинг жаннатга киришига кафилдурман», деганларида: «Мен сўрамасликка кафолат бераман», дедим.

Ҳақиқатда Савбон розияллоҳу анҳу ҳеч бир кишидан бирор нарса сўрамадилар.

Абу Довуд саҳиҳ иснод ила ривоят қилганлар.

@fitratuz
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қўли ва тилидан мусулмонлар омонда бўлса, ўша киши ҳақиқий мусулмондир. Аллоҳ ман қилган нарсалардан ўзини четда тутган киши ҳақиқий муҳожирдир», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни дўзахдан узоқлашиш ва жаннатга кириш хурсанд қилса, ўладиган пайтда Аллоҳга ва охират кунига иймон келтириб вафот этсин. Ҳамда ўзига қилинишни маҳбуб кўрган муомалани ўзидан бошқаларга ҳам раво кўрсин» (яъни, бошқаларга ҳам ўшандай яхши муомалада бўлсин), дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингизни ёмон кўрманг. Бир-бирингизга ҳасад қилманг. Бир-бирингизга орқа ўгириб кетманг. Ҳамда бирбирингиздан алоқа узманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, бир-бирингизга биродар бўлинглар. Мусулмон кишининг бошқа бир мусулмон билан уч кундан ортиқ гаплашмасдан аразлашиб юриши ҳалол эмас», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Ҳамда Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмаган бандаларнинг гуноҳлари кечирилади. Лекин бир кишининг биродари билан адовати бўлса, гуноҳлари кечирилмайди. Ва: «Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар. Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар», деб айтилади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Имом Муслимнинг бошқа ривоятларида «Амаллар пайшанба ва душанба кунлари кўрсатилади» бўлиб келган.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳасаддан четланинглар. Чунки олов ўтин ёки ўт-хашакларни еганидек, ҳасад ҳам яхши амалларни еб битиради», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA